Хасанов Музафар Содиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари касбий тайёргарлигининг педагогик-психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P896.
Илмий рахбар: Абдуллаева Дилбар Убайдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD 03/30.12.2021.P.26.02
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович психология фанлари доктори, профессор; Нуриллаев Адхам Ахмадович психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Этакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари касбий тайёргарлигининг педагогик-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида касбий тайёргарликнинг ривожланиши инсонларни ва вазиятни тушуниш, уддабуронлик, ахлоқий установкалар, эмосионал барқарорликнинг касбий масъулият билан уйғун ҳолда талабаларда профессионал имиджини таркиб топишига асосланиб ижтимоий-коммуникатив компетентликнинг шаклланишига идентив эканлиги далилланган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида касбий тайёргарликнинг таълимий ва жанговар шайлик оширишга қаратилган машғулотларда масъулиятлилик, ташаббускорлик, матонатлилик, қатъиятлиликнинг эмпатиянинг рационал, эмосионал, интуитив каналига интегратив шаклланишига асосланиб шахс ҳиссий-иродавий сифатларини ривожланганлиги даражасига идентив намоён бўлиши далилланган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели таълим жараёнидаги ижодий ғояларни амалиётга интеграсиялашда иродавий сифатларга устуворлик бериш орқали жанговор тактик, коммуникатив, креативлик сифатларни шаклланишига эришиш муҳимлиги туфайли “мотивасион”, “когнитив”, “интегратив-фаолиятли” компонентларни педагогик-психологик векторга моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий тайёргарлигини оширишда таълим жараёнидаги технологик воситалар билан ишлаш кўникмалари ижодий фикрлаш, коммуникатив диалог ва акс этувчи қобилиятларни шаклланишига ахборотларни профессонал жиҳатдан қўллаш билан боғлиқ вақтинчалик ва фазовий чегараларни белгилаш хусусияти муҳим эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари касбий тайёргарлигининг педагогик-психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот иши натижалари асосида:
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида касбий тайёргарликнинг ривожланиши инсонларни ва вазиятни тушуниш, уддабуронлик, ахлоқий установкалар, эмосионал барқарорликнинг касбий масъулият билан уйғун ҳолда талабаларда профессионал имиджини таркиб топишига асосланиб ижтимоий-коммуникатив компетентликнинг шаклланишига идентив эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-218 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-218 а-сон маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим талабаларининг касбий тайёрлигини оширишнинг психологик жиҳатлари очиб берилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида касбий тайёргарликнинг таълимий ва жанговар шайлик оширишга қаратилган машғулотларда масъулиятлилик, ташаббускорлик, матонатлилик, қатъиятлиликнинг эмпатиянинг рационал, эмосионал, интуитив каналига интегратив шаклланишига асосланиб шахс ҳиссий-иродавий сифатларини ривожланганлиги даражасига идентив намоён бўлиши далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-218 сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-218 а-сон маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим талабаларининг касбий тайёрлигини оширишда ҳиссий-иродавий сифатларнинг ўрни тадқиқ қилинган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели таълим жараёнидаги ижодий ғояларни амалиётга интеграсиялашда иродавий сифатларга устуворлик бериш орқали жанговор тактик, коммуникатив, креативлик сифатларни шаклланишига эришиш муҳимлиги туфайли “мотивасион”, “когнитив”, “интегратив-фаолиятли” компонентларни педагогик-психологик векторга моделлаштириш асосида такомиллаштирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-218 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-218 а-сон маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий тайёргарлигини оширишда таълим жараёнидаги технологик воситалар билан ишлаш кўникмалари ижодий фикрлаш, коммуникатив диалог ва акс этувчи қобилиятларни шаклланишига ахборотларни профессонал жиҳатдан қўллаш билан боғлиқ вақтинчалик ва фазовий чегараларни белгилаш хусусияти муҳим эканлиги далилланган (таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-218 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-218 а-сон маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий тайёргарлигини оширишнинг психологик жиҳатлари очиб берилган.