Шакирова Дилфуза Тулкуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида бренд стратегиясини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.3.PhD/Iqt3322.
Илмий раҳбари: Акрамов Тохир Абдирахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Икром Ахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Шамшиева Наргизахон Носирхужа қизи, иқтисодиёт  доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълимда таълим брендини яратиш бўйича маркетинг стратегия ҳамда уни мустаҳкамлаш чораларини ишлаб чиқиш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “бренд стратегияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни компания ёки маҳсулотнинг бозорда ўз ўрнини белгилаш ва мижозлар билан узоқ муддатли муносабатларни ўрнатишга қаратилган режа компаниянинг қиймати, мақсадли аудиторияси, маҳсулот ёки хизматларнинг муваффақиятли позисиялаштирилиши ва брендинг орқали намоён этилувчи ноёблик нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларининг бренд кучи ва нуфузини комплекс баҳолашга йўналтирилган “ОТМ интеграллашган бренд-обрў индекси”нинг таркибидаги  миқдор ва сифат кўрсаткичлари ўртасидаги мақбул нисбатни
(Им = 0,75 – 0,9; Ис = 0,1 – 0,25) чегарасида белгилаш орқали бренд стратегиясини такомиллаштириш таклифи асосланган;
олий таълим муассасалари учун барча рақамли платформалар (веб-сайт, мобил иловалар, ижтимоий тармоқлар, онлайн таълим тизимлари) ва рақамли маркетинг воситаларини ягона стратегия асосида интеграциялашни назарда тутувчи “Рақамли брендинг экотизими”ни шакллантиришда олий таълим муассасасининг бренд идентификацияси, мақсадли аудитория билан ўзаро алоқа ва маълумотлар аналитикасини ўзаро боғлаш ва уйғунлигини таъминлаш орқали бренд қийматини ошириш асосланган;
Ўзбекистон таълим брендини такомиллаштиришда олий таълим тизимида кўрсатилаётган таълим хизматлари сони ва сифати таъсирининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида талабалар сони динамикасининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни ривожлантиришда ижтимоий маркетинг воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “бренд стратегияси” тушунчасининг иқтисодий мазмунини компания ёки маҳсулотнинг бозорда ўз ўрнини белгилаш ва мижозлар билан узоқ муддатли муносабатларни ўрнатишга қаратилган режа компаниянинг қиймати, мақсадли аудиторияси, маҳсулот ёки хизматларнинг муваффақиятли позисиялаштирилиши ва брендинг орқали намоён этилувчи ноёблик нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Ўзбекистонда таълим брендини мустахкамлашда олий таълим хизматлари сифатининг ролини ошириш” номли монографиясини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгашининг 2022 йил 29 апрелдаги 9-сонли қарори) Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда компаниянинг қиймати, мақсадли аудиторияси, маҳсулот ёки хизматларнинг муваффақиятли позисиялаштирилиши ва брендинг орқали намоён этилувчи ноёблик нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “бренд стратегияси” тушунчаси юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларининг бренд кучи ва нуфузини комплекс баҳолашга йўналтирилган “ОТМ интеграллашган бренд-обрў индекси”нинг таркибидаги  миқдор ва сифат кўрсаткичлари ўртасидаги мақбул нисбатни
(Им = 0,75 – 0,9; Ис = 0,1 – 0,25) чегарасида белгилаш орқали бренд стратегиясини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 0003/28-2997-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида сифатли олий таълим хизматини кўрсатиш ОТМ брендини мустаҳкамловчи омил сифатида қаралиб, олий таълим муассасининг тўлақонли фаолиятини амалга ошириш жараёнида, мамлакат таълим бозорида ОТМ брендларини ривожланиш босқичлари ҳамда таълим брендини кучайтириш бўйича маркетинг стратегияси тавсия сифатида шакллантирилиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси миллий рейтингида 14-ўринни эгаллашида муносиб ҳисса қўшган;
олий таълим муассасалари учун барча рақамли платформалар (веб-сайт, мобил иловалар, ижтимоий тармоқлар, онлайн таълим тизимлари) ва рақамли маркетинг воситаларини ягона стратегия асосида интеграциялашни назарда тутувчи “Рақамли брендинг экотизими”ни шакллантиришда олий таълим муассасасининг бренд идентификацияси, мақсадли аудитория билан ўзаро алоқа ва маълумотлар аналитикасини ўзаро боғлаш ва уйғунлигини таъминлаш орқали бренд қийматини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 0003/28-2997-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим хизматлари сифатини ҳар томонлама баҳолаш, фикр-мулоҳазаларни тўплаш ва таҳлил қилиш, таққослаш ва ҳисобот бериш, талабаларни жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш орқали муассасаларга сифатга содиқлигини намойиш этиш, талабалар, ота-оналар ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш имкони яратилган;
Ўзбекистон таълим брендини такомиллаштиришда олий таълим тизимида кўрсатилаётган таълим хизматлари сони ва сифати таъсирининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида талабалар сони динамикасининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил11 октябрдаги 0003/28-2997-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ТДИУ брендини аниқловчи прогноз модели бир қатор мезонлар асосида текширилганда МАРЕ (Меан абсолуте перcент эррор – фоизлардаги ўртача абсолют хатолик) коеффисиентининг қиймати 15 фоиздан кичик эканлиги, Тейл коеффисиентнинг қиймати 1 дан кичиклиги (ТИC=0,004) тасдиқланиб, талабалар сони динамикасининг узоқ муддатли истиқболдаги параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.услубий ёндашувга кўра “инклюзив олий таълим” тушунчасининг иқтисодий мазмунини таълим олишдан барча талабаларнинг жисмоний, ақлий, ижтимоий ёки маданий хусусиятларидан қатъи назар, билим олиши ва таълим жараёнида иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлашда озчилик тоифалари доирасида мақсадли гуруҳларнинг янги кичик тоифаларини киритиш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2022 йил 09 сентябрдаги 302-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда билим олиши ва таълим жараёнида иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлашда озчилик тоифалари доирасида мақсадли гуруҳларнинг янги кичик тоифаларини киритиш асосида такомиллаштирилган “инклюзив олий таълим” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган (Оъзбекистон Ресрубликаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 22 августдаги 01/00-03/10-8548-сонли далолатномаси, Оъзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024 йил 23 августдаги 02/01-01-70 сонли маълумотномаси);

Yangiliklarga obuna bo‘lish