Хасанова Махмуда Тихтаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2781.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Аброрхонова Камола Аброрхон қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори; Хайдарова Маҳлиё Хабибуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошлангич синф ўқитувчиларининг ижтимоий компетенцияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий компетенсиясини оширишнинг педагогик имкониятлари дидактик жараён давомида ўзини-ўзи назорат қилиш, ижтимоий аҳамиятли ва вазиятларни эгаллаш, таълимий мақсадларга мос муаммоли вазиятларни ташкил этиш ҳамда синергетик, феноменологик ва аксиологик ёндашувларнинг интегратив хусусиятларини ташкилий жиҳатдан яхлитлаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижтимоий компетенсиясини ошириш модели коммуникатив мобилликни оширишга йўналтирилган ахборотлар билан ишлаш изчиллигига эришиш, ўз – ўзини ривожлантиришга ёрдам бериш, миллий ва умуммаданий таянч билимларини ҳамда мотивга эга қобилиятини инновацион таълим муҳитига босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижтимоий компетенсиясини ошириш жараёни маънавий тарбияланганлик ва демократик қадриятлар, инсонпарварлик, ахлоқий сифатларни дидактик мақсадларга мос уйғунлаштириш ҳамда инструментал-мотивацион, когнитив-продуктив, рефлектив-баҳоловчи компонентлар мазмунини субект-субект муносабатлар фаоллигига пропорсионаллигини фактик таснифлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижтимоий фаоллигини ошириш методикаси эмпатия ва интеллект даражасини кенгайтириш таълим субектлари фаолиятидаги муаммоли вазиятларни конструктив ҳал қилишга ўргатиш ҳамда демократия, сўз эркинлиги, адолат, қонунларни ҳурмат қилишга йўналтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий компетенсиясини оширишнинг педагогик имкониятлари дидактик жараён давомида ўзини-ўзи назорат қилиш, ижтимоий аҳамиятли ва вазиятларни эгаллаш, таълимий мақсадларга мос муаммоли вазиятларни ташкил этиш ҳамда синергетик, феноменологик ва аксиологик ёндашувларнинг интегратив хусусиятларини ташкилий жиҳатдан яхлитлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7556/04 рақамли далолатномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий компетенцияларини ривожлантириш жараёнининг моҳияти ва педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш имконияти оширилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижтимоий компетенсиясини ошириш модели коммуникатив мобилликни оширишга йўналтирилган ахборотлар билан ишлаш изчиллигига эришиш, ўз – ўзини ривожлантиришга ёрдам бериш, миллий ва умуммаданий таянч билимларини ҳамда мотивга эга қобилиятини инновацион таълим муҳитига босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7556/04 рақамли далолатномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини белгилаш асосида уларда ижтимоий компетенциялар ривожланганлигини баҳолаш мезонлари аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижтимоий компетенсиясини ошириш жараёни маънавий тарбияланганлик ва демократик қадриятлар, инсонпарварлик, ахлоқий сифатларни дидактик мақсадларга мос уйғунлаштириш ҳамда инструментал-мотивацион, когнитив-продуктив, рефлектив-баҳоловчи компонентлар мазмунини субект-субект муносабатлар фаоллигига пропорсионаллигини фактик таснифлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7556/04 рақамли далолатномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий компетенцияларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш имконияти оширилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижтимоий фаоллигини ошириш методикаси эмпатия ва интеллект даражасини кенгайтириш таълим субектлари фаолиятидаги муаммоли вазиятларни конструктив ҳал қилишга ўргатиш ҳамда демократия, сўз эркинлиги, адолат, қонунларни ҳурмат қилишга йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7556/04 рақамли далолатномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий компетенцияларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришнинг дидактик мазмуни бойитилган.