Туксанов Алишер Искандаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкози хирургиясида қолдиқ бўшлиғига ишлов бериш ва бартараф этиш усулларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Tib1109.
Илмий раҳбар: Бабаджанов Азам Хасанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Асабаев Амангелди Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон республикаси); Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эластик ёки зич фиброз капсула билан қолдиқ бўшлиқларни даволаш ва йўқ қилиш усулларини такомиллаштириш орқали жигар эхинококкозини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар эхинококкозида паразитар шикастланишларнинг эластик ва зич деворига хос бўлган белгилар ҳамда уларнинг эҳтимолий аҳамиятини текшириш билан радиологик диагностика усуллари орқали фиброз капсула ҳолатини операциядан олдин ташхислаш мезонлари аниқланган;
гиалинланган тўқималарнинг мавжудлиги, петрификация ўчоқлари билан кенгроқ некротик қатламлар, ёриқлар билан қўпол бириктирувчи тўқима қатламлари ва бу капсуланинг эластик хусусиятларининг пасайиши билан фиброз даражасини ошириши орқали зич фиброз капсуланинг гистоструктурасининг хусусиятлари аниқланган;
гемостатик воситани маҳаллий паст интенсивликдаги лазер нурланишини ўтказиш билан биргаликда қўллаш орқали жигар эхинококкозининг асоратланмаган шаклларида паразитни олиб ташлагандан кейин бўшаган эластик қолдиқ бўшлиққа ишлов бериш усули такомиллаштирилган;
жигарнинг асоратланмаган эхинококкозида эластик қолдиқ бўшлиқни гемостатик воситани қўллаш билан биргаликда ультрабинафша лазер нурланиши билан даволаш яллиғланиш реакцияси даражасининг пасайишини, маҳаллий гемо ва лимфостазни, ўт микрооқмаларининг герметизацияси ва облитерация жараёнларининг кучайишини таъминлаши аниқланган;
жигар эхинококкози учун анъанавий ва лапароскопик операциялар вақтида қолдиқ бўшлиқнинг зич деворига маҳаллий физик (юқори энергияли лазер нурланиши) ва кимёвий (антисептик ва гемостатик воситалар) таъсири билан тавсифланадиган зич фиброз капсулани даволаш усули ишлаб чиқилган;
юқори энергияли лазер таъсири фиброз капсула зич деворининг дозаланган деструкциясини ва юмшашини келтириб чиқариши, антисептик ва гемостатик воситаларни маҳаллий қўллаш эса қолдиқ бўшлиққа антипаразитар ишлов бериш ва битиш жараёнларини яхшилашни таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жигар эхинококкози билан оғриган беморларни жарроҳлик реабилитацияси натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: жигар эхинококкозида паразитар шикастланишларнинг эластик ҳамда зич деворига хос бўлган белгилар ва уларнинг эҳтимолий аҳамиятини текшириш билан радиологик диагностика усуллари орқали фиброз капсула ҳолатини операциядан олдин ташхислаш мезонлари аниқланганлиги – “Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасасига (2024 йил 10 майдаги м/24-сон), Навоий ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон ва 2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқлар) ҳамда НКМК “Жамғармаси” Давлат муассасаси, Навоий ҳудудий бошкармаси, тиббий-санитария бўлими амалиётига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқ) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 06/74-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: усулнинг жорий этилиши операциядан кейинги асоратларни сезиларли даражада камайтиришга, жарроҳлик аралашувларининг аниқлигини оширишга ва реабилитация муддатларини қисқартиришга имкон берди. Бу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилади, уларнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартирди ва тиббиёт муассасаларига юкламани камайтирган ҳолда кундалик фаолиятига тезроқ қайтиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: нур ташхис усулларидан фойдаланган ҳолда фиброз капсула ҳолатининг операциядан олдинги таҳлилини қўллаш беморларнинг прогнозини яхшилайди ва асоратларни даволаш харажатларини камайтиради. Таклиф этилган усулни қўллаш натижасида шифохонада ётиш давомийлиги 1 кунга қисқаради. Ташхис қўйилган 65 нафар беморда асоратларнинг олди олинди. Тежамкорлик: 365000 сўм × 1 кун × 65 бемор = 23725000 сўм. Битта операциянинг ўртача нархи 1200000 сўмни ташкил этади (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). 5 нафар беморда такрорий аралашувларнинг олди олинди. Тежамкорлик: 1200000 сўм × 5 бемор = 6000000 сўм. Йиллик умумий иқтисодий тежамкорлик: 23725000 сўм + 6000000 сўм = 29725000 сўм. Хулоса: фиброз капсула ҳолатининг операциядан олдинги диагностикасини қўллаш йилига 29725000 сўм (65 нафар бемор) иқтисод қилиш имконини беради, шундан: 23780000 сўм бюджет маблағлари, 5945000 сўм бюджетдан ташқари маблағлардир;
иккинчи илмий янгилик: гиалинланган тўқималарнинг мавжудлиги, петрификация ўчоқлари билан кенгроқ некротик қатламлар, ёриқлар билан қўпол бириктирувчи тўқима қатламлари ва бу капсуланинг эластик хусусиятларининг пасайиши билан фиброз даражасини ошириши орқали зич фиброз капсуланинг гистоструктурасининг хусусиятлари аниқланганлиги - “Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасасига (2024 йил 10 майдаги м/24-сон), Навоий ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон ва 2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқлар) ҳамда НКМК “Жамғармаси” Давлат муассасаси, Навоий ҳудудий бошкармаси, тиббий-санитария бўлими амалиётига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқ) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 06/74-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: лазерли ишлов бериш жорий этилиши натижасида операциядан кейинги асоратлар сони камайди, беморларнинг шифохонада қолиш вақти қисқарди ва ҳаёт сифати яхшиланди. Даволаниш жараёнларининг такомиллашуви тезроқ тикланишга ёрдам берди, бу эса даволаниш харажатларини камайтириб, тиббиёт муассасаларига тушаётган юкни енгиллаштиришга олиб келди. Иқтисодий самарадорлик: жигар эхинококкозини даволашда зич фиброз капсулага лазерли ишлов бериш беморлар прогнозини яхшилайди ва асоратларни даволаш харажатларини камайтиради. Лазерли ишлов бериш қўлланилганда шифохонада қолиш муддати 1 кунга қисқаради. Лазер ёрдамида даволанган 42 нафар беморда асоратлар кузатилмади. Тежамкорлик: 365000 сўм × 1 кун × 42 бемор = 15330000 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). Битта операциянинг ўртача нархи 1200000 сўмни ташкил этади. 5 нафар беморда такрорий аралашувлар олдини олишга эришилди. Тежамкорлик: 1200000 сўм × 5 бемор = 6000000 сўм. Умумий йиллик иқтисодий тежамкорлик: 15330000 сўм + 6000000 сўм = 21330000 сўм. Хулоса: жигар эхинококкозини даволашда зич фиброз капсулага лазерли ишлов бериш қўлланилиши натижасида 21330000 сўм (42 нафар бемор) тежалди. Шундан 17064000 сўм бюджет маблағлари ва 4266000 сўм бюджетдан ташқари маблағлардир;
учунчи илмий янгилик: гемостатик воситани маҳаллий паст интенсивликдаги лазер нурланишини ўтказиш билан биргаликда қўллаш орқали жигар эхинококкозининг асоратланмаган шаклларида паразитни олиб ташлагандан кейин бўшаган эластик қолдиқ бўшлиққа ишлов бериш усули такомиллаштирилганлиги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 31.01.2024 йилдаги IAP 07586-сонли ихтиро патенти) - “Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасасига (2024 йил 10 майдаги м/24-сон), Навоий ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон ва 2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқлар) ҳамда НКМК “Жамғармаси” Давлат муассасаси, Навоий ҳудудий бошкармаси, тиббий-санитария бўлими амалиётига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқ) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 06/74-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: усул жигар эхинококкози билан оғриган беморларни даволаш сифатини яхшилади, касалхонада ётиш вақти ва тикланиш даврини қисқартиришга ёрдам берди, асоратлар частотасини камайтирди. Бу бошқа беморлар учун стационар даволаниш имкониятини ошириш ва соғлиқни сақлаш тизимига юкламани камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: жигар эхинококкозида фиброз капсулаларни такомиллаштирилган даволаш усулини қўллаш 63 нафар беморда асоратларнинг олдини олиш ва даволаш харажатларини камайтириш имконини берди. Янги даволаш усули қўлланилганда шифохонада ётиш муддати 3 кунга қисқарди. 63 нафар беморда асоратлар олди олинди. Тежамкорлик: 365000 сўм × 3 кун × 63 бемор = 68835000 сўм бир йилда. Битта операциянинг ўртача нархи 1200000 сўмни ташкил этади (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). 15 нафар беморда такрорий аралашувларнинг олди олинди. Тежамкорлик: 1200000 сўм × 15 бемор = 18000000 сўм бир йилда. Умумий йиллик иқтисодий тежамкорлик: 68835 000 сўм + 18000000 сўм = 86835000 сўм. Хулоса: жигар эхинококкозида фиброз капсулаларни даволашнинг такомиллаштирилган усулини қўллаш бир йилда 86835000 сўм (63 нафар бемор) иқтисод қилиш имконини берди, шундан 69468000 сўм бюджет маблағлари ва 17367000 сўм бюджетдан ташқари маблағлардир;
тўртинчи илмий янгилик: жигарнинг асоратланмаган эхинококкозида эластик қолдиқ бўшлиқни гемостатик воситани қўллаш билан биргаликда ультрабинафша лазер нурланиши билан даволаш яллиғланиш реакцияси даражасининг пасайишини, маҳаллий гемо ва лимфостазни, ўт микрооқмаларининг герметизацияси ва облитерация жараёнларининг кучайишини таъминлаши аниқланганлиги - “Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасасига (2024 йил 10 майдаги м/24-сон), Навоий ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон ва 2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқлар) ҳамда НКМК “Жамғармаси” Давлат муассасаси, Навоий ҳудудий бошкармаси, тиббий-санитария бўлими амалиётига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқ) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 06/74-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: такрорий аралашувларга бўлган эҳтиёжнинг камайиши, асоратлар хавфининг пасайиши ва капсула облитерациясининг тезлашиши беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилади, уларнинг тикланиш вақтини қисқартирди ва даволаш муассасаларига тушаётган юкламани камайтирди. Иқтисодий самарадорлик: 403 нафар бемордан, юқори энергияли лазер ва антисептик воситалар ёрдамида комбинацияланган ишлов берилган қаттиқ капсулали 67 (17%) беморда такрорий жарроҳлик аралашуви ёки узоқ муддатли дренаж каби узоқ даволанишни талаб қиладиган асоратларнинг олди олинди. Комбинацияланган даволаш қўлланилганда шифохонада ётиш муддати 3 кунга қисқарди. 67 нафар беморда асоратларнинг олди олинди. Тежамкорлик: 365000 сўм × 3 кун × 67 бемор = 73215000 сўм бир йилда (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). Битта операциянинг ўртача нархи 1200000 сўмни ташкил этади. 15 нафар беморда такрорий аралашувларнинг олди олинди. Тежамкорлик: 1200000 сўм × 15 бемор = 18000000 сўм бир йилда. Умумий йиллик иқтисодий тежамкорлик: 73215000 сўм + 18000000 сўм = 91215000 сўм. Хулоса: қаттиқ капсулага ишлов беришнинг комбинацияланган усулини жорий этиш такрорий аралашувлар сонини камайтириш ва шифохонада ётиш муддатини қисқартириш имконини беради. Бу эса бир йилда 91215000 сўм (67 нафар бемор) тежаш имконини беради, шундан 72972000 сўм бюджет маблағлари ва 18243000 сўм бюджетдан ташқари маблағлардир;
бешинчи илмий янгилик: жигар эхинококкози учун анъанавий ва лапароскопик операциялар вақтида қолдиқ бўшлиқнинг зич деворига маҳаллий физик (юқори энергияли лазер нурланиши) ва кимёвий (антисептик ва гемостатик воситалар) таъсири билан тавсифланадиган зич фиброз капсулани даволаш усули ишлаб чиқилганлиги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2.02.2024 йилдаги IAP 07590-сонли ихтиро патенти) – “Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасасига (2024 йил 10 майдаги м/24-сон), Навоий ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон ва 2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқлар) ҳамда НКМК “Жамғармаси” Давлат муассасаси, Навоий ҳудудий бошкармаси, тиббий-санитария бўлими амалиётига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқ) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 06/74-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: асоратларнинг 25% га камайиши реабилитация муддатини қисқартириш ва беморларнинг соғайиш прогнозини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: 403 нафар бемордан 78 (19%) нафарида юқори энергияли лазер ёрдамида антисептик ва гемостатик воситалар билан биргаликда ишлов берилган қаттиқ капсулали беморларда қўшимча жарроҳлик аралашувлари ёки узоқ муддатли дренажлашни талаб қилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олинди. Мазкур ўзига хос ишлов бериш қўлланилганда шифохонада ётиш муддати 4 кунга қисқаради. 78 нафар беморда асоратлар кузатилмади. Тежамкорлик: 400000 сўм × 4 кун × 78 бемор = 124800000 сўм бир йилда. Битта операциянинг ўртача нархи 1500000 сўмни ташкил этади (“Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). 20 нафар беморда такрорий аралашувларнинг олдини олишга эришилди. Тежамкорлик: 1500000 сўм × 20 нафар бемор = 30000000 сўм йилига. Умумий йиллик иқтисодий тежамкорлик: 124800000 сўм + 30000000 сўм = 154800000 сўм. Хулоса: юқори энергияли лазер ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда қаттиқ фиброз капсулага ишлов беришнинг ноёб усулини жорий этиш асоратлар сонини сезиларли даражада камайтириш ва шифохонада қолиш муддатини қисқартириш имконини беради. Бу эса йилига 154800000 сўм (78 нафар бемор) иқтисод қилишни таъминлайди, шундан 123840000 сўм бюджет маблағлари ва 30960000 сўм бюджетдан ташқари маблағлардир;
олтинчи илмий янгилик: юқори энергияли лазер таъсири фиброз капсула зич деворининг дозаланган деструкциясини ва юмшашини келтириб чиқариши, антисептик ва гемостатик воситаларни маҳаллий қўллаш эса қолдиқ бўшлиққа антипаразитар ишлов бериш ва битиш жараёнларини яхшилашни таъминлаши исботланганлиги – “Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасасига (2024 йил 10 майдаги м/24-сон), Навоий ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон ва 2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқлар) ҳамда НКМК “Жамғармаси” Давлат муассасаси, Навоий ҳудудий бошкармаси, тиббий-санитария бўлими амалиётига (2024 йил 31 июлдаги 124-сон буйруқ) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 06/74-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: рецидив ва асоратлар эҳтимоли паст бўлган беморларнинг тез тикланиши уларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди ва реабилитация вақтини қисқартиради. Иқтисодий самарадорлик: фиброз капсуланинг зич деворига ишлов бериш учун антисептик воситалар билан дозаланган юқори энергияли лазерни қўллаш асоратлар частотасини сезиларли даражада камайтиришга, касалхонага ётқизиш муддатини қисқартиришга ва рецидивлар сонини камайтиришга имкон беради. Таклиф этилган усулни қўллаш шифохонада ётиш давомийлигини 1 кунга қисқартиради. Даволанган 92 нафар беморда асоратлар олди олинди. Тежамкорлик: 365000 сўм × 1 кун × 92 бемор = 33580000 сўм (“Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). Битта такрорий операциянинг ўртача нархи 1200000 сўмни ташкил этади. 25 нафар беморда такрорий аралашувларнинг олди олинди. Тежамкорлик: 1200000 сўм × 25 бемор = 30000000 сўм. Реанимациядаги бир куннинг ўртача нархи 600000 сўмни ташкил этади (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). 92 нафар беморда реанимацияда 2 кунга қисқарди. Тежамкорлик: 600000 сўм × 2 кун × 92 бемор = 110400000 сўм. Умумий йиллик иқтисодийтежамкорлик: 33580000 сўм + 30000 000 сўм + 110400000 сўм = 174980000 сўм. Хулоса: фиброз капсулани даволаш учун антисептик воситалар билан дозаланган юқори энергияли лазерни қўллаш йилига 174980000 сўмни (92 нафар бемор) иқтисод қилиш имконини берди, шундан 139984000 сўм бюджет маблағлари ва 34996000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни ташкил этади.