Курбонов Саид Акбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта соҳасини ривожлантириш тeхноло-гиялари”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси дастлаб рўйхатга олинган рақам: (В2022.4.PhD/Iqt2689) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг Илмий даражалар берувчи DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаши қошидаги Илмий семинар мажлисининг 1 ноябр 2024 йилдаги №1-сонли баённомаси билан мавзу “Рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта соҳасини ривожлантириш тeхноло-гиялари” номи қайта тасдиқланди.
Илмий раҳбар:    Гулямов Саидахрор Саидахмадович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:    Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор
Рахмонов Лочин Тўхтамишович, Иқтисодиёт фанлари номзоди (PhD).
Етакчи ташкилот:    Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларидаги бизнес жараёнларни сунъий интеллект ёрдамида рақамлаштириш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг модернизасия қилинияпган иқтисодиётини рақам-лаштириш шароитида суғурта бозорини ривожлантириш технологиялари билан боғлиқ асосий тушунчалар аниқланди, хусусан: “рақамли суғурта”, “рақамли суғурта технологияси”, “суғуртани рақамлаштириш” тушунчалари;
умумий суғурта ва ҳаёт суғуртаси тармоқларида миллий суғурта бо-зорини ривожлантириш технологияларини рақамлаштиришнинг асосий ё‘налишлари белгиланди ва тизимлаштирилди – суғурта махсулотларини сотиш ва суғурта даъволарини расмийлаштириш;
Ўзбекистонда ва хорижда суғурта бозорини рақамлаштиришнинг жорий ҳо-латини қиёсий таҳлил қилиш асосида мамлакатимизда суғурта бизнесини рақам-лаштиришни янада ривожлантиришнинг назарий ва амалий муаммолари аниқланди – рақамли андеррайтинг, рақамли сотувлар, самарали оператор ва мижозларга йўналтирилган макетинг;
иқтисодиётни модернизасия қилиш шароитида рақамли трансформасиялар орқали суғурталовчиларнинг мижозларга еътиборини оширишга қаратилган миллий суғурта бозорини янада ривожлантиришнинг асосий технологиялари белгиланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиётда суғурта бозорини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий хулосалар ва амалий тавсиялар амалиётга татбиқ етиш учун қабул қилинди, хусусан:
иқтисодиётни модернизасия қилиш шароитида рақамли трансформасиялар орқали суғурталовчиларнинг мижозларга еътиборини оширишга қаратилган миллий суғурта бозорини янада ривожлантиришнинг асосий технологиялари белгиланиши асосида умумий суғурта соҳасида суғурталовчилар фаолиятини рақамлаштириш алгоритми “TRAST-INSURANCE” АЖда амалга оширилди (30 ноябр 2023 йил 01/01-910-сонли маълумотномаси). Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган алгоритм асосида компания томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва рақамлаштириш бўйича амалий ишлар амалга оширилди. Натижада меҳнат унумдорлиги 10-15 фоизга ошди ва шу билан бирга мижозлар ехтиёжини қондириш даражаси 67 фоиздан 80 фоизгача кўтарилди, рақамлаштириш натижасида мижозларси сзклаб қолиш (ретенсия) ва янги мижозларни жалб етиш натижасида 450 млн. сўмгача иқтисодий самарага еришиш прогноз қилинди.
ҳаёт суғуртаси тармоқларида миллий суғурта бозорини ривожлантириш технологияларини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари асосида ҳаётни суғурталаш соҳасида сугурта фаолиятини рақамлаштириш модели “Kafolat Hayot Insurance” АЖ сугурта компаниясида жорий етилди (30 ноябрь 2023 йил 08/03-286-сонли маълумотномаси). Мазкур моделни ҳаётга татбиқ етиш натижасида 120 млн. сўмдан ортиқ иқтисодий самара олинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish