Турабов Сарвар Абдумаликовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларининг давлат харидларида молиявий муносабатлар механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Iqt590.
Илмий маслаҳатчи: Хайдаров Низамиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Ғуломов Саидахрор Саидахмедович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жумаев Нодир Хосиятович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Гиясов Сарвар Аъзамович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олий таълим муассасаларининг давлат харидларида молиявий муносабатлар механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб  чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда устуворлик берувчи мезонига кичик тадбиркорлик субектлари бўйича корхона ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизини ногиронлиги бўлган шахсларни киритиш таклиф этилган;
тендер савдоларида битта тадбиркорлик субекти иштирок этган тақдирда, давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилини ҳамда товарларга (ишларга, хизматларга) оид мезонларни ўзгартирмаган ҳолда такроран эълон жойлаштирганда ва такрорий тендер савдоларининг ягона иштирокчиси илгари иштирок этган тадбиркорлик субекти бўлганда, тендер савдолари ўтказилган деб ҳисоблаш таклиф этилган;
бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари харид қилиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни биринчи навбатда неw.cооператион.уз порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганиш таклиф этилган;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган давлат харидини амалга оширишда товарнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача бўлган миқдорини ташкил этиш таклиф этилган;
энг яхши таклифларни танлаш орқали давлат харидини амалга оширишда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларининг давлат харидларида молиявий муносабатлар механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда устуворлик берувчи мезонига кичик тадбиркорлик субектлари бўйича корхона ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизини ногиронлиги бўлган шахсларни киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-249-сон “Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда устуворлик бериладиган кичик тадбиркорлик субектлари бўйича мезонлар”нинг 4-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 08/38-12-25645-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг 2024-йил 3-декабрдаги 03/03-3463-сон маълумотномаси). Натижада, электрон дўкон орқали амалга ошириладиган товар, иш ва хизматлар харидларини амалга ошириш бўйича кичик тадбиркорлик субектлари устуворлик берган;
тендер савдоларида битта тадбиркорлик субекти иштирок этган тақдирда, давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилини ҳамда товарларга (ишларга, хизматларга) оид мезонларни ўзгартирмаган ҳолда такроран эълон жойлаштирганда ва такрорий тендер савдоларининг ягона иштирокчиси илгари иштирок этган тадбиркорлик субекти бўлганда, тендер савдолари ўтказилган деб ҳисоблаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-249-сон “Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 5-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 08/38-12-25645-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг 2024-йил 3-декабрдаги 03/03-3463-сон маълумотномаси). Натижада, савдоларида битта тадбиркорлик субекти билан ғолиб аниқланмаган тақдирда, такрорий тендер ўтказишда фақат битта ушбу тадбиркорлик субекти иштирок этиб ғолиб деб топилган ҳолда, давлат буюртмачлари харидлар вақтидан унумли фойдаланиш имконияти яратилган ва механизми таколлаштирилган;
бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари харид қилиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни биринчи навбатда неw.cооператион.уз порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 10-январдаги «Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-15-сонли қарори билан тасдиқланган 4-илованинг 4-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 08/38-12-25645-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг 2024-йил 3-декабрдаги 03/03-3463-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида давлат харидларини амалга ошириш механизми такомиллаштирилган;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган ауксион орқали давлат харидини амалга оширишда товарнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача бўлган миқдорини ташкил этиш таклифи. Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 22-апрелдаги ЎРҚ-684-сон “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунининг
52-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 08/38-12-25645-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг 2024-йил 3-декабрдаги 03/03-3463-сон маълумотномаси). Натижада, ауксион орқали товарлар хариди бўйича бир шартномага қўйилган чекловни олти минг бараваргача ошириш орқали бюджет ташкилотларининг товарлар харидларини соддалаштириш имконияти яратилган;
энг яхши таклифларни танлаш орқали давлат харидини амалга оширишда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 22-апрелдаги ЎРҚ-684-сон “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунининг 56-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 08/38-12-25645-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг 2024-йил 3-декабрдаги 03/03-3463-сон маълумотномаси). Натижада, энг яхши таклифларни танлаш орқали товарлар хариди бўйича бир шартномага қўйилган чекловни олти минг бараваргача ошириш орқали бюджет ташкилотларининг товарлар, ишлар ва хизматлар харидларини соддалаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish