Каримова Муниса Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда цитомегаловирус ва токсоплазмоз фонидаги сенсоневрал қаттиққулоқликни комплекс ташхислаш ва даволаш», 14.00.04 - Оториноларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2661.
Илмий раҳбар: Амонов Шавкат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Хушвакова Нилуфар Журакуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Панахиан Вафа Мустафа оглы, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Жанубий- Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: токсоплазма ва цитомегаловирус инфекцияси фонида болаларда сенсоневрал қаттиққулоқликни комплекс ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, комплекс аудиологик текшириш усуллари асосида болаларда токсоплазма ва ЦМВИ фонида эшитиш аъзоларини шикастланиш частотасининг учраши аниқланган;
илк бор, токсоплазма ва ЦМВ инфекцияси фонидаги СНҚ ни эрта ташхислаш ва даволаш учун болаларда аудиологик ва вирусологик тестлардан иборат алгоритм ишлаб чиқилган;
сенсоневрал қаттиққулоқлик ривожланишида токсоплазмоз ва ЦМВ нинг аҳамиятини, шунингдек IL-4, IL-18, лактоферрин цитокинлари ва C-реактив оқсил каби яллиғланишга қарши оқсилларини ўзгаришининг аҳамиятлиги аниқланган;
токсоплазма ва ЦМВ инфекцияси фонида СНҚ билан оғриган беморларда вирусга қарши ва иммуностимулятор терапияга асосланган, ҳамда болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун эшитишни ўз вақтида реабилитациялашни ўз ичига олган комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 22.10.2024 йилдаги 7-сонли йиғилиш баённомаси асосан:
биринчи илмий янгилик: илк бор, комплекс аудиологик текшириш усуллари асосида болаларда токсоплазма ва ЦМВИ фонида эшитиш аъзоларини шикастланиш частотасининг учраши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, Ўзбекистонда 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда токсоплазмоз ва цитомегаловирус инфекциялари сабабли келиб чиққан сенсоневрал эшитиш пасайишини учраш частотаси аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли марказининг 10.07.2024 йилдаги 105-у - сонли буйруғи, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 01.07.2024 йилдаги 63/1-сонли буйруғлари билан жорий этилган (Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий Кенгаши томонидан 26.06.2024 йил баённома №11 сон қарори билан тасдиқланган.). Ижтимоий самарадорлиги токсоплазмоз ва цитомегаловирус инфекцияси фонидаги сенсоневрал қаттиққулоқлик бўлган болаларнинг эшитишини тиклаш ва ижтимоий мослаштиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги болаларда ўтказилган комплекс даволаш усули касалликнинг йиллик 3-4 маротаба қўзғалишини бир маротабага камайтиришга олиб келди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “ Болаларда цитомегаловирус ва токсоплазма инфекциялари фонида сенсоневрал эшитиш пасайишини комплекс даволаш” (СамДТУ Илмий Кенгашининг 26- июн 2024 йил, 11- сон баённомаси билан тасдиқланган) ва “ Болаларда цитомегаловирус ва токсоплазма инфекциялари фонида сенсоневрал эшитиш пасайишини комплекс диагностикаси” (СамДТУ Илмий Кенгашининг 26 июн 2024 йил, 11- сон баённомаси билан тасдиқланган) мавзуларида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича тавсияномалар тасдиқланди.
иккинчи илмий янгилик. илк бор, токсоплазма ва ЦМВ инфекцияси фонидаги СНҚ ни эрта ташхислаш ва даволаш учун болаларда аудиологик ва вирусологик тестлар иборат алгоритм ишлаб чиқилган. Бизнинг тадқиқотимизда асосий гуруҳдаги болаларнинг 14,8% да қисқа латентли чақирилган эшитиш потенциали(ҚЛЧЭП) асосида I даражали қаттиққулоқлик аниқланган ва 30,4% ҳолларда II даражали қаттиққулоқлик аниқланган. Тадқиқот давомида болаларнинг 46,1% да сенсоневрал қаттиққулоқликнинг III даражаси аниқланди. IV даражали қаттиққулоқлик болаларнинг 8,7% да аниқланган. Барча беморларга 2 томонлама СНҚ ташхиси қўйилган, бир томонлама СНТ ҳолатлари аниқланмаган. Қўйилган вазифаларни бажариш учун қаттиққулоқликнинг турли шакллари бўлган 854 бола текширилди. Улардан 355 (41,5%) болаларда сенсоневрал қаттиққулоқлик ташхисланди. Сурункали сенсоневрал қаттиққулоқлик 115 (32,4%) болаларда тадқиқот объекти бўлган токсоплазма ва ЦМВ инфекциялари ассоциацияси топилди. СНҚ билан текширилган 355 боладан 115 болада қон зардобида токсоплазма ва ЦМВ инфекциясининг ДНК си аниқланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бу эса ушбу беморларни анамнестик, клиник кечиш хусусиятлари, иммунологик,вирусологик лаборатор текширишлар маълумотлари асосида цитомегаловирус ва токсоплазма инфекциялари борлигини исботлади ва бу беморларни эрта ташхислаш ва даволаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли марказининг 10.07.2024 йилдаги 105-у - сонли буйруғи ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 01.07.2024 йилдаги 63/1-сонли буйруғлари билан ЛОР бўлимлари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: цитомегаловирус ва токсоплазма инфекциялари фонидаги сенсоневрал эшитиш пасайиши бўлган бемор болаларда касаллик асоратларини олдини олади, касалхонага мурожатлар сонини камайтиради, авж олиш даври қисқаради, ўз вақтида реабилитациялашни таъминлаб беради. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда цитомегаловирус ва токсоплазма инфекцияларини эрта аниқлаш, анамнестик, клиник кечиш хусусиятлари, иммун тизимидаги бузилишлар борлиги исботланганда 1) беморда касалликнинг қўзғалиш даври қисқариб, 2) ўз вақтида эшитиш аппарати ва кохлеар имплант қўйишга имкон яратди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Болаларда цитомегаловирус ва токсоплазма инфекциялари фонида сенсоневрал эшитиш пасайишини комплекс даволаш” (СамДТУ Илмий Кенгашининг 26 июн 2024 йил, 11- сон баённомаси билан тасдиқланган) ва “ Болаларда цитомегаловирус ва токсоплазма инфекциялари фонида сенсоневрал эшитиш пасайишини комплекс диагностикаси” (СамДТУ Илмий Кенгашининг 26 июн 2024 йил, 11- сон баённомаси билан тасдиқланган) мавзуларида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича тавсияномалар тасдиқланди.
учинчи илмий янгилик: сенсоневрал қаттиққулоқлик ривожланишида токсоплазмоз ва ЦМВ нинг аҳамиятини, шунингдек IL-4, IL-18, лактоферрин цитокинлари ва C-реактив оқсил каби яллиғланишга қарши оқсилларини ўзгаришининг аҳамиятлиги аниқланган. Иммунологик тадқиқотлар даволашдан олдин яллиғланишга оид ва яллиғланишга қарши интерлейкинларнинг, жумладан, IL-4: 16,31±0,32, IL-18: 149,24±3,04 оралиғида (р˂0,001) сезиларли даражада ошганлигини кўрсатди. C-реактив оқсил 2,5 баравар ошди. Даволанишдан олдин ЛФ 1,5 баравар ошганлиги исботланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, токсоплазма ва цитомегаловирус инфекцияси фонида сенсоневрал эшитиш пасайиши бўлган беморларда узига хос анамнестик, клиник, аудиологик ва иммунологик ўзига хос ўзгаришлар борлиги асосланди ва шу асосида яратилган ЭҲМ дастури касалликни комплекс ташхислаш ва даволаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли марказининг 10.07.2024 йилдаги 105-у - сонли буйруғи ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 01.07.2024 йилдаги 63/1-сонли буйруғлари билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: цитомегаловирус ва токсоплазма инфекцияси фонида сенсоневрал қаттиққулоқлик бўлган болаларнинг эшитишини тиклаш, ўз вақтида реабилитациялаш ва ижтимоий мослаштиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: Олинган тадқиқот натижалари кўра болаларда ўтказилган комплекс даволаш усули касалликнинг йиллик 4 маротаба қўзғалишини 1 маротабага камайтиришга олиб келди ва 1 нафар беморга сарфланадиган ва ҳисобланган бюджет маблағини 2.774.350 сўмга иқтисодий тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: сенсоневрал эшитиш пасайишини аниқлашда ва даволашда токсоплазма ва цитомегаловирус инфекциялари эшитув анализаторига таъсирини эрта аниқлаш ва даволаш амалиёти самарадорлиги асосида “Болаларда цитомегаловирус ва токсоплазма инфекциялари фонида сенсоневрал эшитиш пасайишини комплекс даволаш” (СамДТУ Илмий Кенгашининг 26 июн 2024 йил, 11- сон баённомаси билан тасдиқланган) ва “ Болаларда цитомегаловирус ва токсоплазма инфекциялари фонида сенсоневрал эшитиш пасайишини комплекс диагностикаси” (СамДТУ Илмий Кенгашининг 26- июн 2024 йил, 11- сон баённомаси билан тасдиқланган) мавзуларида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича тавсияномалар тасдиқланди.
тўртинчи илмий янгилик: токсоплазма ва ЦМВ инфекцияси фонида СНҚ билан оғриган беморларда вирусга қарши ва иммуностимулятор терапияга асосланган, ҳамда болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун эшитишни ўз вақтида реабилитациялашни ўз ичига олган комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: токсоплазма ва цитомегаловирус инфекциялари фонида сенсоневрал эшитиш пасайишини ташхислаш ва даволаш алгоритми асосида беморларда клиник белгиларининг бартараф этилишига, яллиғланиш оид ҳамда яллиғланишга қарши цитокинларининг камайишига, умумий қон тахлили, қоннинг биокимёвий тахлили ва иммуноглобулинларнинг меъёрига тушишига флавоноидлар ва аминодигидрофталазиндион натрий препатларини даволашга қўллаш ушбу беморларда касалликни авж олиш даврини қисқаришига, ремиссия давомийлигини узайишига, даволаш самарадорлигини ошиши, асоратларини олдини олишга ва реабилитация жараёнини яхшилашга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли марказининг 10.07.2024 йилдаги 105-у - сонли буйруғи ҳамда Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 01.07.2024 йилдаги 63/1-сонли буйруғлари билан ЛОР бўлимлари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: цитомегаловирус ва токсоплазма инфекцияси фонида сенсоневрал қаттиққулоқлик бўлган болаларнинг эшитишини тиклаш, ўз вақтида реабилитациялаш ва ижтимоий мослаштиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ўтказилган комплекс даволаш усули касалликнинг йиллик 3-4 маротаба қўзғалишини бир маротабага камайтиришга олиб келди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаларда цитомегаловирус ва токсоплазма инфекциялари фонида сенсоневрал эшитиш пасайишини комплекс даволаш” (СамДТУ Илмий Кенгашининг 26- июн 2024 йил, 11- сон баённомаси билан тасдиқланган) ва “ Болаларда цитомегаловирус ва токсоплазма инфекциялари фонида сенсоневрал эшитиш пасайишини комплекс диагностикаси” (СамДТУ Илмий Кенгашининг 26 июн 2024 йил, 11- сон баённомаси билан тасдиқланган) мавзуларида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича тавсияномалар тасдиқланди. Ушбу тавсиялар оториноларингологларга 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда сенсоневрал эшитиш пасайишининг токсоплазма ва ЦМВ инфекциялари фонидаги касалликларни сифатли ва эрта ташхислаш ва ўз навбатида комплекс даволашнинг замонавий ёндашувлари ҳақида маълумот беради.