Ҳамроқулов Улуғбек Абдурахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион салоҳиятини бошқариш механизмини такомилаштириш (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.13–“Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2830
Илмий раҳбар: Мараимова Умида Исмаилджановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети,
DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Умаров Илҳомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Қодиров Абдумалик Маткаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион салоҳиятини бошқариш механизмини такомиллаштириш бо'йича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион салоҳиятини бошқарув ёндашувига кўра: ходимлар салоҳияти, молиявий-иқтисодий салоҳият, ишлаб чиқариш технологик салоҳият, илмий-техник салоҳият, бошқарув–ташкилий салоҳият, ахборотлар билан таъминланганлик ва маркетинг салоҳияти каби таркибий қисмларга бўлиш орқали инновацион салоҳиятни бошқариш механизми такомиллаштирилган;
инновацион салоҳиятни комплекс-таркибий усулини қўллаш орқали қониқарсиз (0-0,55), қониқарли (0,56-0,70), стандарт (0,71-0,85) ҳамда оптимал (0,86-1) баҳолаш мезонлари асосида озиқ-овқат саноати корхоналари бошқаруви такомиллаштирилган;
озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион салоҳиятини бошқаришнинг стратегик модели ишлаб чиқилган.
озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион салоҳиятини бошқариш механизми ва унга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик таҳлиллари асосида 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат саноати корохоналари инновацион салоҳиятини бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион салоҳиятини таркибий қисмларга ажратиш орқали инновацион салоҳиятни бошқариш механизми қайта ишлаб чиқилган бўлиб, бу орқали Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Чашмаи-сафед” ФХ ҳамда Учқўрғон туманидаги “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” МЧЖ корхоналари бошқаруви самарадорлиги таъминлаш имконияти яратилди (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024-йил 3-августдаги 03-71/08-24-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида озиқ-овқат саноати корхонлари инновацион салоҳиятини бошқариш таркибий бошқарув орқали самарли бошқариш имконияти юзага келди;
озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион салоҳиятини комплекс-таркибли усулини қўллаш орқали қониқарсиз (0-0,55), қониқарли (0,56-0,70), стандарт (0,71-0,85) ҳамда оптимал (0,86-1) баҳолаш меъзонлари асосида озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион салоҳиятини бошқариш механизми такомиллаштирилган. Ушбу янгилик “Чашмаи-сафед” ФХ ҳамда “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” МЧЖ корхоналар инновацион салоҳиятини бошқариш самарадорлиги ортиши натижасида корхоналар фойдаси ҳажми 2023-йилда 2018-йилга нисбатан мос равишда 231,6% ва 182 % га ошган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024-йил 3-августдаги 03-71/08-24-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида озиқ-овқат саноати корхонлари инновацион салоҳиятини моҳиятан тўлақонли ифодалаш ҳамда бошқарув даражасини баҳолаш имконияти яратилди. 2023 йилга келиб, корхоналарнинг инновацион салоҳиятини бошқарув даражаси мос равишда Муҳамадали ҳамкор бизнесда корхонасида 0.36 ҳамда Чашмаи сафед корхонасида эса 0.48 коффициентга ошди;
озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион салоҳиятини бошқаришнинг стратегик модели ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу таклифи корхоналар инновацион фаолияти яқин ва узоқ муддатда самарали олиб борилишини таъминлайди (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024-йил 3-августдаги 03-71/08-24-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида озиқ-овқат саноати корхонларини корхоналар инновацион фаолияти яқин ва узоқ муддатли истиқболда бошқариш стратегияси самарадорлигини таъминлаш имконияти яратилди;
озиқ-овқат саноати корхоналари инновацион салоҳиятини бошқариш механизми ва унга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик таҳлиллари асосида 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Ушбу таклиф натижасида “Чашмаи-сафед” ФХ ҳамда “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” МЧЖ корхоналарининг 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024-йил 3-августдаги 03-71/08-24-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида корхоналар инновацион салоҳиятини бошқаришда корхоналар фойдаси ҳажми 2028-йилда 2023-йилга нисбатан 160,63 % ҳамда 148.9 % га ўсиш прогноз ҳисоблаб чиқилди.