Баратов Махсудали Назиралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес субектларини микромолиялаш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2428.
Илмий раҳбар: Маматов Бахадир Сафаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Режапов Хайрилло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда кичик бизнес субектларини микромолиялаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
узлюксиз 6 ой фаолият олиб бораётган ва тадбиркорлик фаолиятида маълум иш тажрибасига эга бўлган кичик бизнес субектларига доимий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар ёки доимий пул тушумига эга бўлган юридик шахслар кафиллиги асосида 50 миллион сўмгача микрокредитлар ажратиш таклиф этилган;
кичик бизнес субектларига банк кредитларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида 300 миллион сўмгача нақд пул шаклида микрокредитлар ажратиш таклиф этилган;
тадбиркорлик субектлари томонидан янги иш ўринлари яратишни ва ўз бизнесини давлат рўйхатидан ўтказиш истагида бўлган шахсларни рағбатлантириш мақсадида суғурта компаниясининг кредит қайтмаслик хатари бўйича суғурта полиси гарови асосида 100 миллион сўмгача мақсадсиз микрокредитлар ажратишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
микрокредит суммасининг амалдаги 300 миллион сўм миқдорини 600 миллион сўмга ёки базавий ҳисоблаш миқдорига боғлаган ҳолда ошириш орқали микромолиялаш бозори ҳажмини ошириш ва микромолиявий хизматлар қамровини кенгайтириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес субектларини микромолиялаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
узлюксиз 6 ой фаолият олиб бораётган ва тадбиркорлик фаолиятида маълум иш тажрибасига эга бўлган кичик бизнес субектларига доимий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар ёки доимий пул тушумига эга бўлган юридик шахслар кафиллиги асосида 50 миллион сўмгача микрокредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифи «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарувининг 2022-йил 27-майдаги 299-сонли «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банкида корпоратив мижозларни кредитлаш тартибининг «Тезкор» кредит маҳсулоти паспорти ишлаб чиқилишида фойдаланилган («Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 31-июлдаги №1723/13-0101-сонли маълумотномаси). Натижада, кичик бизнес субектлари томонидан микрокредитлардан тезкор ва қулай шартларда фойдаланиш имконияти яратилган ҳамда ушбу кредит маҳсулоти доирасида 2022-2024-йиллар давомида 5,5 миллиард сўм миқдорида микрокредитлар ажратилишига эришилган;
кичик бизнес субектларига банк кредитларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида 300 миллион сўмгача нақд пул шаклида микрокредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифи «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарувининг 2023-йил 6-октябрдаги 636-сонли «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банкида корпоратив мижозларни кредитлаш тартибининг «Имконият» кредит маҳсулоти паспорти ишлаб чиқилишида фойдаланилган («Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 31-июлдаги №1723/13-0101-сонли маълумотномаси). Натижада, кредитлардан банк кредит сиёсатида таъқиқланмаган ҳар қандай мақсадларда тўловлилик, муддатлилик, таъминланганлик ва қайтаришлик тамойиллари асосида фойдаланиш имконияти яратилган;
тадбиркорлик субектлари томонидан янги иш ўринлари яратишни ва ўз бизнесини давлат рўйхатидан ўтказиш истагида бўлган шахсларни рағбатлантириш мақсадида суғурта компаниясининг кредит қайтмаслик хатари бўйича суғурта полиси гарови асосида 100 миллион сўмгача мақсадсиз микрокредитлар ажратиш ҳақидаги таклифи «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарувининг 2024-йил 2-майдаги 305-сонли «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банкида корпоратив мижозларни кредитлаш тартибининг «Бизнес старт» кредит маҳсулоти паспорти ишлаб чиқилишида фойдаланилган («Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 31-июлдаги №1723/13-0101-сонли маълумотномаси). Натижада, банк томонидан мақбул шартларда микрокредитлаш орқали янги иш ўринлари яратилиши қўллаб-қувватланган ҳамда ушбу маҳсулот доирасида 2024-йилнинг 1-июл ҳолатига 31,8 миллиард сўм миқдорида микрокредитлар ажратилишига эришилган;
микрокредит суммасининг амалдаги 300 миллион сўм миқдорини 600 миллион сўмга ёки базавий ҳисоблаш миқдорига боғлаган ҳолда ошириш орқали микромолиялаш бозори ҳажмини ошириш ва микромолиявий хизматлар қамровини кенгайтириш тўғрисидаги таклифи «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган («Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 31-июлдаги №1723/13-0101-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес субектлари томонидан микромолиялаш хизматларидан кўпроқ миқдорда ва бозор шароитидан келиб чиқиб, ихтиёрий мақсадларда фойдаланиш имкони яратилган.