Светашева Наргиза Фаритовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Транспорт узелида темир йўл станциялари сателлитлари жойлашувини оптималлаштириш, 05.08.01 – Мамлакат, унинг минтақа, шаҳар ва саноат марказларининг транспорт тизимлари. Транспорт логистикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.4.PhD/Т5011
Илмий раҳбар: Илесалиев Дауренбек Ихтиярович, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахмангулов Александр Нелевич, техника фанлари доктори, доцент; Жўрабоев Камолжон Абдумўминович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади транспорт узелида темир йўл станциялари сателлитлари жойлашувини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стратегик прогнозлаш усули асосида “станция – умумий фойдаланишда бўлмаган йўллар” тизими тузилмасидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда транспорт жараёнларини ташишнинг нотекислигига мослаштириш имконини берувчи темир йўллар билан юк жўнатувчилар ва қабул қилувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлигининг мослашувчан технологияси такомиллаштирилган;
мураккаб тизимларнинг ўзаро ҳамкорлигида “заиф жойлар”ни аниқлаш учун логистика операцияларидаги чекловларни ўз вақтида аниқлашнинг Марков занжирларидан фойдаланиш асосида кирувчи ва чиқувчи юк оқимларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда темир йўл станцияси сателлитининг функсионал моделлари ишлаб чиқилган;
узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш ва ташиш ҳажмининг ўзгариши билан боғлиқ хавфларни минималлаштиш имконини берувчи темир йўл станцияси сателлитининг фаолият даври босқичлари моделлари юк оқимининг ноаниқлигини ҳисобга олган ҳолда бутун фойдаланиш муддати давомида самарали бошқариш ва ишлашини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш ва темир йўл станцияларининг логистика занжирлари элементлари билан интеграциясини ошириш имконини берувчи транспорт-логистика хизматларининг трансформациясини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилиш усули асосида темир йўл станцияси сателлитининг жойлаштирилишини мувофиқлаштириш математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт узелида темир йўл станциялари сателлитларини жойлаштиришни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кирувчи ва чиқувчи юк оқимларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда темир йўл станцияси сателлитининг ишлаши, фаолият даври ва жойлаштирилишини мувофиқлаштириш моделлари Тошкент минтақавий темир йўл узелига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил    17-мартдаги 2/1708-сонли маълумотномаси). Натижада транспорт узелидаги “заиф жойлар”ни аниқлаш, юк вагонларига хизмат кўрсатиш тизимининг агент дискрет-ҳодисали симуляция модели ҳамда Тошкент транспорт узелининг ривожланиш босқичларини аниқлаш имконияти яратилган;
транспорт ва саноат жараёнларининг самарали фаолият юритиши ҳисобига станция ва умумий фойдаланишда бўлмаган йўллар ўртасида ўзаро боғлиқликни ўрнатиш имконини берадиган темир йўлларнинг юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар билан ўзаро ҳамкорлигининг мослашувчан технологияси Тошкент минтақавий темир йўл узелига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 2/1708-сонли маълумотномаси). Натижада вагон оқимларининг мавсумийлигини, логистика таъминоти занжиридаги ўзгаришларни ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятлари иш ҳажмини прогнозлашда станцияларни босқичма-босқич ривожлантириш тамойилларини аниқлаш учун ўсиш эгриликлари моделлари модификациялаштирилган;
станциянинг сателлит тизимини яратиш бўйича техник-технологик тавсиялар ва транспорт узелларида сателлитни жойлаштиришни мувофиқлаштиришни излашнинг дастурий мажмуалар кўринишидаги инструментал воситаси “Маркетинг ва логистика” бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 2/1708-сонли маълумотномаси). Натижада темир йўл станцияси сателлитларининг асосий параметрларини босқичма-босқич ривожлантиришни асослаш ва Ангрен станциясини ишини “енгиллаштириш” орқали мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ҳамда қўшимча юк оқимини жалб қилиш имконияти пайдо бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish