Номазов Бахром Бобомурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Солиқ тизими модернизациясининг консептуал асосларини такомиллаштириш”  08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”  (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2982
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Илмий раҳбар: Қиёсов Шерзод Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/30.07.2024.I.78.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент Гадоев Сўҳроб Жумакулович ва иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ахроров Зариф Орипович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида солиқ тизими модернизациясининг консептуал асосларини такомиллаштириш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
солиқ тўловчилар манфаатлари ва давлат фискал мақсадлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида фойда солиғи бўйиша ҳар ойда бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадларининг рухсат этилган миқдорини беш миллиард сўмдан ўн миллиард сўмга ошириш таклиф этилган;
қўшилган қиймат солиғининг ставкасини пасайтириш орқали солиқ тўловчилар тоифасини кенгайтириш, имтиёзларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш асосида ҚҚС занжиридаги давомийликни таминлашга ва солиқ тушумлари оширилишига эришилган;
маркировкалаш ва рақамлаштириш тизими самарасини ошириш ва кенгайтириш орқали солиқ маъмуршилиги тизимининг самарадорлигини янада ошириш таклифи берилган;
назорат-касса машиналари ёки виртуал кассада қайд этилиб олинган чекларни солиқ иловасидан рўйхатдан ўтказишларини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитаси томонидан аҳоли амалга оширган харидга cашбаcк бериш амалиётида мувофиқлик ва харидга имтиёз манзиллилигини кучайтиришга оид таклиф берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида солиқ тизими модернизациясининг консептуал асосларини такомиллаштириш бўйиша олинган илмий изланишлар асосида:
солиқ тўловчилар манфаатлари ва давлат фискал мақсадлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида фойда солиғи бўйича ҳар ойда бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадларининг рухсат этилган миқдорини беш миллиард сўмдан ўн миллиард сўмга ошириш бўйича  таклифи “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-891-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалдаги Солиқ кодексининг 340-модданинг иккинчи қисми билан ўзгартириш киритилган.  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши билан 2024-йилдан бошлаб фойда солиғи тўловчилари ҳисобланган 2598 та тадбиркорлик субъектларида умумий ҳисобда
198,5 млрд. сўмлик маблағ улар оборотида қоладиган бўлди;
қўшилган қиймат солиғининг ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш бўйича берилган таклифи 2022-йил 30-декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-812-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва унга асосан Солиқ кодексининг 258-моддаси 1-қисм билан ўзгартирилган. Бошқа омиллар ўзгармагани ҳолида ушбу тадбир орқали ҚҚС фискал ижросидаги кутилажак пасайиш айрим ҳолларда қўлланиладиган нол даражали ставкани қўллаш ҳолатларининг қайта кўриб чиқилганлиги билан, ҚҚС занжиридаги узилишларни бартараф этиш мақсадида ҚҚСни тўлайдиган корхоналар тоифасининг кенгайтирилганлиги билан, ҚҚС бўйича имтиёзларни қайта кўриб чиқилганлиги ва бекор қилинганлиги билан қопланиши назарда тутилди. Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида 2023-йилда қўшилган қиймат солиғидан тушум 57,9 трлн. сўмни ташкил этди ва 2022-йилдаги ижродан 25,1 трлн. сўмга ошди;
маркировкалаш ва рақамлаштириш тизими самарасини ошириш ва кенгайтириш орқали солиқ маъмурчилиги тизимининг самарадорлигини янада оширишга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги №ПФ-158-сонли Фармонининг “Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш” номли 46-мақсадда кўзда тутилган “Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш орқали солиқ базасини қўшимча кенгайтириш имкониятидан фойдаланиш” вазифаларда инобатга олинган. Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида 2024-йил бошига яширин иқтисодиёт даражасини ҳисоблаш аниқлиги 25% га ошди, солиқлар йиғилувчанлиги ўтган йилдагига нисбатан 4,3 фоизга ўсди, солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар рақамлаштирилиши даражаси 6,5 фоизга ўсди;
назорат-касса машиналари ёки виртуал кассада қайд этилиб олинган чекларни солиқ иловасидан рўйхатдан ўтказишларини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитаси томонидан аҳоли амалга оширган харидга cашбаcк бериш амалиётида мувофиқлик ва харидга имтиёз манзиллилигини кучайтиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2024-йил ушун давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-422-сонли Қароридаги вазифаларни бажариш лойиҳасига киритилди.  Мазкур таклифни амалиётга  жорий этиш натижасида  аҳоли амалга оширган харидга cашбаcк бериш амалиётининг харидга имтиёз манзиллилиги ва мувофиқлигининг мониторинги ва назорати йўлга қўйилди: 2024-йилдан аҳоли амалга оширган харидга cашбаcк беришнинг ойлик чегаравий миқдори (базавий ҳисоблашнинг
60 баробарининг 1 фоизи миқдорида) белгиланди, 2024-йил январ ойи якунида номувофиқ тарзда ва бошқалар хариди ҳисобига берилган cашбаcклар 23,8 фоизни ташкил этгани аниқланди ва бекор қилинди, шунга мос тарзда солиқ тушумлари ошди, яширин иқтисодиёт даражаси камайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish