Йўлдошев Жахонгир Тўрабоевичинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07-“ Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4157.
Илмий раҳбари: Шойзоқ Раҳматович Холмўминов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Халқаро Нордик Университети ҳузуридаги PhD. 03/29.12.2022.I.157.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каримкулов Жасур Имомбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларини молиялаштириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларга ойлик стипендия ва уларнинг шартнома-тўловларини тўлашда давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришни академик ўзлаштиришга мувофиқлаштиришни жорий этиш орқали давлат бюджети гранти натижадорлиги асосида бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
давлат буюртмасини молиялаштиришда нодавлат олий таълим ташкилотини танлаб олиш учун таълим натижадорлиги кўрсаткичини жорий этиш асосида олий таълим хизмати бозорида рақобатни ривожлантириш таклиф этилган;
олий таълим билан қамраб олишда кундузги таълимнинг улушини 50 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш орқали олий таълим хизмати бозорида молиявий спекулясияни олдини олиш таклиф этилган;
молиявий мустақил давлат олий таълим муассасаларида академик нисбатни академик гуруҳ сони минимал мезони орқали белгилаш асосида молиявий рентабелликка эришиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
талабаларга ойлик стипендия ва уларнинг шартнома-тўловларини тўлашда давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришни академик ўзлаштиришга мувофиқлаштиришни жорий этиш орқали давлат бюджети гранти натижадорлиги асосида бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги ПФ-81-сон “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони 2-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 15-ноябрдаги 03/03-3275-сон ма'лумотномаси). Натижада, таълим грантининг самарадорлигини оширишга эришилган.
давлат буюртмасини молиялаштиришда нодавлат олий таълим ташкилотини танлаб олиш учун таълим натижадорлиги кўрсаткичини жорий этиш орқали олий таълим хизмати бозорида рақобатни ривожлантириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги ПФ-37-сон ““Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони 1-иловаси 16-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 15-ноябрдаги 03/03-3275-сон ма'лумотномаси). Натижада, нодавлат олий таълим муассасаларига давлат буюртмасини тақсимлашда иштирок этиши орқали таълим сифати ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш имконияти ошган.
олий таълим билан қамраб олишда кундузги таълимнинг улушини 50 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш орқали олий таълим хизмати бозорида молиявий спекулясияни олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги ПФ-81-сон “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони 1-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 15-ноябрдаги 03/03-3275-сон ма'лумотномаси). Натижада, 2024/2025-ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим ташкилотларининг бошқа таълим шаклларига умумий қабул параметри кундузги таълим шакли учун белгиланган қабул квотасидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланиш тартибини жорий этишга эришилган.
молиявий мустақил давлат олий таълим муассасаларида академик нисбатни академик гуруҳ сони минимал мезони орқали белгилаш асосида молиявий рентабелликка эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 26-августдаги 517-сон “Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори 2-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 15-ноябрдаги 03/03-3275-сон ма'лумотномаси). Натижада, махсус сиртқи ва сиртқи таълим шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нормативлари бекор қилинган ҳамда мазкур ёʻналишда тахсил олаётган талабалар сони 2023-йилда 2021-йилга нисбатан 2,5 баробарга ёки 379,0 минг нафарга ўсишига олиб келган.