Галдиев Мажид Қуватовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ошқозон-ичак тизими бирламчи-кўплаб хавфли ўсмалари диагностикаси ва даволаш тактикаси» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD /Tib.423.
Илмий маслаҳатчи: Мухаммедаминов Шухрат Каримжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Саид Санжарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ошқозон-ичак тизимининг бирламчи-кўплаб хавфли ўсмаларини диагностикасига молекуляр-генетик тадқиқот усулларини жорий этиш, ҳамда комбинирлашган ва комплекс даволаш усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ошқозон-ичак тизимининг бирламчи-кўплаб хавфли йўғон ва тўғри ичак ўсмаларни диагностикасида ўсманинг маҳаллий тарқалганлиги ва асоратланган сабабли эндоскопик усулларда баҳолашдаги имконият чегарангалиги ҳисобига комплекс МСКТ билан полипозицион рентгенологик текшириш усуллар юқори эканлиги исботланган;
ошқозон-ичак тизимининг бирламчи-кўплаб метахрон-синхрон хавфли ўсмаларининг турли аъзода жойлашган ҳолатларида ўсмалар молекуляр-генетик ҳусусиятлари ва иммунологик статус фарқланиши ва амалиёт хажми кенг бўлиши ҳисобига, бир аъзода жойлашган ҳолатларида бирламчи хирургик даволаш усулларни қўлланилиши самарадорлиги исботланган;
ошқозон-ичак тизимининг бирламчи-кўплаб синхрон ва метахрон хавфли ўсмаларида Кi 67, цитокератин 20 ва Р53 молекуляр-генетик ўзгаришларига ва CD3, CD 4, CD 8, CD 34 маҳаллий иммунитет кўрсаткичларига асосланиб комбинирлашган ва комплекс даво усулларини танланишда даво-тактикаси такомиллаштирилган;
ошқозон-ичак тизимининг бирламчи-кўплаб метахрон хавфли ўсмаларида синхрон ўсмаларга нисбатан иммунологик статусда қўпол ўзгаришлар кузатилмаганлиги ҳамда организмда резерв функциясини тиклаш юқорилиги ҳисобига яшовчанлик кўрсатгичилар юқори эканлиги асосланган;
ошқозон-ичак тизимининг синхрон ва метахрон-синхрон бирламчи кўплаб хавфли ўсмаларида жарроҳлик амалиётларини бир нечта босқичда бажарилишига нисбатан бир босқичда бажарилиш беморларда руҳий травма ва бирламчи ўчоқларнинг бартараф қилиш, рецидивланиш ва эрта метастазланиши қамайиши ҳисобига даво-тактикаси такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ошқозон-ичак тизими бирламчи-кўплаб хавфли ўсмалари диагностикаси ва даволаш тактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: кириш қийин соҳаларда манипуляциянинг аниқлиги ва оптиканинг кўп мартали ошириш қобилиятига сабаб бўлган 4 sa, 4d, 8, 12 лимфа тугунлари гуруҳларининг ўхшаш сафарбарлиги ҳисобига лапароскопик гастрэктомияда D2 лимфодиссекция самарадорлигининг исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят филиалининг 2024 йил 8 майдаги 25-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят филиалининг 2024 йил 1 майдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: онкология амалиётида биринчи марта, кириш қийин соҳаларда манипуляциянинг аниқлиги ва оптиканинг кўп мартали ошириш қобилиятига сабаб бўлган 4 sa, 4d, 8, 12 лимфа тугунлари гуруҳларининг ўхшаш сафарбарлиги ҳисобига лапароскопик гастрэктомияда D2 лимфодиссекция самарадорлиги сабабли давонинг радикаллиги, беморларнинг яшовчанлик кўрсаткичлари ва беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: онкология амалиётида биринчи марта, кириш қийин соҳаларда манипуляциянинг аниқлиги ва оптиканинг кўп мартали ошириш қобилиятига сабаб бўлган 4 sa, 4d, 8, 12 лимфа тугунлари гуруҳларининг ўхшаш сафарбарлиги ҳисобига лапароскопик гастрэктомияда D2 лимфодиссекция самарадорлиги сабабли давонинг радикаллиги, беморларнинг яшовчанлик кўрсаткичлари ва беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши туфайли давлат бюджетидан сарф харажатларни 12,2%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: онкология амалиётида биринчи марта, кириш қийин соҳаларда манипуляциянинг аниқлиги ва оптиканинг кўп мартали ошириш қобилиятига сабаб бўлган 4 sa, 4d, 8, 12 лимфа тугунлари гуруҳларининг ўхшаш сафарбарлиги ҳисобига лапароскопик гастрэктомияда D2 лимфодиссекция самарадорлиги сабабли давонинг радикаллиги, беморларнинг яшовчанлик кўрсаткичлари ва беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши натижасида давлат бюджетидан сарф харажатларни 12,2%га иқтисод қилиш ва шифохонада бўлиш вақтини 2-3 кунга қисқартириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: субтотал ва тотал тарқалган меъда саратонида даволаш тактикасини танлашда патоморфологик материални прецизионлик олишда ва қорин микрометастазларини аниқлашда диагностик лапароскопияни бажарилиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят филиалининг 2024 йил 8 майдаги 25-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят филиалининг 2024 йил 1 майдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотда ўрганилган субтотал ва тотал тарқалган меъда саратонида даволаш тактикасини танлашда патоморфологик материални прецизионлик олишда ва қорин микрометастазларини аниқлашда диагностик лапароскопияни бажарилиши исботланганлиги сабабли беморларда эксплоратив лапаротомияларнинг олдини олиш, жарроҳлик амалиёти кўламини адекват баҳолаш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда ўрганилган субтотал ва тотал тарқалган меъда саратонида даволаш тактикасини танлашда патоморфологик материални прецизионлик олишда ва қорин микрометастазларини аниқлашда диагностик лапароскопияни бажарилиши исботланганлиги сабабли беморларда эксплоратив лапаротомияларнинг олдини олиш, жарроҳлик амалиёти кўламини адекват баҳолаш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги сабабли давлат бюджетидан сарф харажатларни 10%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: тадқиқотда ўрганилган субтотал ва тотал тарқалган меъда саратонида даволаш тактикасини танлашда патоморфологик материални прецизионлик олишда ва қорин микрометастазларини аниқлашда диагностик лапароскопияни бажарилиши исботланганлиги сабабли беморларда эксплоратив лапаротомияларнинг олдини олиш, жарроҳлик амалиёти кўламини адекват баҳолаш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги сабабли давлат бюджетидан сарф харажатларни 10%га иқтисод қилиш ва шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: лапароскопик гастрэктомиянинг реконструктив босқичида лапароскопик эзофагоеюно анастомозини қўйиш усули ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят филиалининг 2024 йил 8 майдаги 25-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят филиалининг 2024 йил 1 майдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биринчи марта лапароскопик гастрэктомиянинг реконструктив босқичида лапароскопик эзофагоеюно анастомозини қўйиш усули ишлаб чиқилганлиги сабабли, анастомоз етишмовчилиги асоратларини камайиши, амалиётдан кейинги асоратлар сонини қисқариши сабабли беморларнинг ҳаёт сифати юқори бўлиши натижасида, эрта фаоллашувни яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: биринчи марта лапароскопик гастрэктомиянинг реконструктив босқичида лапароскопик эзофагоеюно анастомозини қўйиш усули ишлаб чиқилганлиги сабабли, анастомоз етишмовчилиги асоратларини камайиши, амалиётдан кейинги асоратлар сонини қисқариши сабабли беморларнинг ҳаёт сифати юқори бўлиши натижасида, эрта фаоллашувни яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш имконини бериши ҳисобига иқтисодий харажатларни 1,9 мартага камайтириш имконини берган. Хулоса: биринчи марта лапароскопик гастрэктомиянинг реконструктив босқичида лапароскопик эзофагоеюно анастомозини қўйиш усули ишлаб чиқилганлиги сабабли, анастомоз етишмовчилиги асоратларини камайиши, амалиётдан кейинги асоратлар сонини қисқариши сабабли беморларнинг ҳаёт сифати юқори бўлиши натижасида иқтисодий харажатларни 1,9 мартага камайтириш, эрта фаоллашув ва ётоқ кунларини 2-3 кунга қисқартириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: лапароскопик гастрэктомия очиқ аралашувларга қараганда прецизион амалиёт ҳисобига чегараланган майдон ва яхши қон билан таъминланган соҳада  кўп вақт талаб қилиши, шунингдек, операциядан кейин беморларда оғриқ белгиларнинг йўқолиши, психологик ҳолати ҳамда перисталтиканининг тикланиши ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши ҳамда шифохонада ётоқ кунларининг камайишига олиб келиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят филиалининг 2024 йил 8 майдаги 25-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят филиалининг 2024 йил 1 майдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотда ўрганилган лапароскопик гастрэктомия очиқ аралашувларга қараганда прецизион амалиёт ҳисобига чегараланган майдон ва яхши қон билан таъминланган соҳада  кўп вақт талаб қилиши, шунингдек, операциядан кейин беморларда оғриқ белгиларнинг йўқолиши, психологик ҳолати ҳамда перисталтиканининг тикланиши ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши ҳамда шифохонада ётоқ кунларининг камайишига олиб келган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда ўрганилган лапароскопик гастрэктомия очиқ аралашувларга қараганда прецизион амалиёт ҳисобига чегараланган майдон ва яхши қон билан таъминланган соҳада  кўп вақт талаб қилиши, шунингдек, операциядан кейин беморларда оғриқ белгиларнинг йўқолиши, психологик ҳолати ҳамда перисталтиканининг тикланиши ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши ҳамда шифохонада ётоқ кунларининг камайишига олиб келганлиги сабабли ҳар бир бемор учун иқтисодий харажатларни 9,5%га камайтириш имконини берган. Хулоса: тадқиқотда ўрганилган лапароскопик гастрэктомия очиқ аралашувларга қараганда прецизион амалиёт ҳисобига чегараланган майдон ва яхши қон билан таъминланган соҳада  кўп вақт талаб қилиши, шунингдек, операциядан кейин беморларда оғриқ белгиларнинг йўқолиши, психологик ҳолати ҳамда перисталтиканининг тикланиши ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши, шифохонада ётоқ кунларининг камайиши сабабли ҳар бир бемор учун иқтисодий харажатларни 9,5%га камайтириш ва шу орқали беморлар шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish