Эсанов Музаффар Хошимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Халқаро стандартлар асосида педагог кадрлар тайёрлаш методологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Ped881.
Илмий раҳбар: Иноятов Улуғбек Илясович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/30.09.2023.Ped.173.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Солиева Зуҳра Исмаиловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Шодмонова Шоира Саидовна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади халқаро стандартлар асосида педагог кадрлар тайёрлаш методологиясини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълимнинг педагог кадрлар тайёрлаш стандарти Европа касбий рамкасига мувофиқ модулларга бўлиб ўқитиш методологияси асосида малака талабида қўшимча касб бериш мезонлари ва кўрсаткичлари такомиллаштирилган;
миллий малака рамкага асосланган педагогика тармоқ малака рамкаси меъзонлари (ТМР) Эуропеан Қуалифиcатионс Фрамеwорк (ЭҚФ), АСЕАН Қуалифиcатионс Фрамеwорк (АҚРФ), ИСCО (Интернатионал Стандард Cлассифиcатион оф Оccупатионс) стандартлари асосида такомиллаштирилиб, “Индустрй 4.0” талабларига мувофиқ педагогнинг меҳнат функсиялари асосида 5 та касбий модул бўйича ишлаб чиқилган;
“ТХСК-2011” стандартининг “таълим даражасини уч хонали кодлаш схемаси” асосида педагогнинг касбий талаблар модели такомиллаштирилиб, педагогика ихтисослиги бўйича асосий касбга қўшимча касб бериш механизми таклиф этилган;
педагогик касбий талаблар “БХСК-2008” стандарти талабларига мувофиқлаштирилиб, педагогика ихтисослиги бўйича асосий касбга қўшимча квалификация бериш талаблари ишлаб чиқилган ва кадрларнинг меҳнат бозорида бандлигини таъминлаш механизми такомиллаштирилган;
педагог кадрларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш методологияси асосида ишлаб чиқилган модел, тармоқ рамка классификацияси ва қўшимча касб бериш талаблари юзасидан ишлаб чиқилган илмий тавсияларнинг самарадорлиги эмперик баҳолаш асосида тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро стандартлар асосида педагог кадрлар тайёрлаш методологиясини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
олий таълимнинг педагог кадрлар тайёрлаш стандарти Европа касбий рамкасига мувофиқ модулларга бўлиб ўқитиш методологияси асосида малака талабида қўшимча касб бериш мезонлари ва кўрсаткичларини такомиллаштирилиши, касбий таълимни институционал яхлитлигини таъминлаш ва бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, халқаро таълим дастурларини жорий этиш ҳамда ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос рақобатбардош кадрларни тайёрлаш тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлардан малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-158-сон Фармони, 2024-йил 16-октябр). Натижада, ички ва ташқи меҳнат бозори талаблари асосида касбий таълимда малакали педагог кадрлар тайёрлаш дастурлари такомиллаштирилди. Фан каталогининг танлов фанлари блоки иш берувчиларнинг тавсиясига асосланган модулларга ажратилди ва ўқув юклама ҳажми 10% дан 25% га кўпайтирилган;
миллий малака асосидаги педагогика тармоқ малака рамкаси талаблари (ТМР) Эуропеан Қуалифиcатионс Фрамеwорк (ЭҚФ), АСЕАН Қуалифиcатионс Фрамеwорк (АҚРФ), ИСCО (Интернатионал Стандард Cлассифиcатион оф Оccупатионс) стандартлари асосида педагогик касбий функсиялар “Индустрй 4.0” талаблари бўйича такомиллаштирилиб, педагогик касбий компетенсия талаблари 5 та модул бўйича ишлаб чиқилиши юзасидан илмий тадқиқот натижаларидан бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари стандартларида илғор хорижий тажриба ҳамда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжи асосида такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 3-июлдаги 200-сон қарори). Натижада, бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари оптималлаштирилди ва ихтисослик доирасида “назария+амалиёт” дастурлари жорий этилди. Шунингдек, педагогика таълим соҳаси малака талабида касбий компетенсиялар 5 та асосий модулларга ажратилиб, таълим жараёнини ташкил этиш тажрибаси йўлга қўйилган;
“ТХСК-2011” стандартининг “таълим даражасини уч хонали кодлаш схемаси” асосида педагогнинг касбий талаблар модели такомиллаштирилиб, педагогика ихтисослиги доирасида қўшимча касб бериш механизмларидан Педагогика соҳасининг бакалавриат ва магистратура ўқув жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 16-июлдаги 311-сонли буйруғи). Натижада, малака талабининг “Касбий компетенсиялар” бўлимида малакалар такомиллаштирилган ва ягона фанлар каталогини шакллантириш самарадорлигига эришилган;
педагогик касбий стандартларни яратишда Европа таълим сифатини таъминлаш (ЭСГ) методикаси ва “БХСК-2008” стандартининг бандлик классификациясига мувофиқ ихтисослик доирасида асосий ва қўшимча малака бериш асосида кадрлар бандлигини ошириш механизмларидан Педагогика мутахассислиги ўқув жараёнида фойдаланилган (Олий таълим, фан инновациялар вазирлигининг 2023-йил 9-июндаги 259-сонли буйруғи). Натижада, педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида ўқув-меъёрий ҳужжатларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, таълим сифатини таъминлаш, диагностик компетенсиялар асосида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизими самарадорлигини оширишга эришилган;
педагог кадрларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган модел, тармоқ рамка классификацияси ва қўшимча касб бериш талаблари юзасидан ишлаб чиқилган илмий тавсияларнинг самарадорлиги бўйича тавсиялар ҳамда тадқиқот доирасида ўтказилган тажриба-синов натижалари асосида “Олий таълимни кредит-модул асосида ташкил этиш методикаси” номли дарслиги яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи, 233-0698-рақамли ва 233-0699 сонли гувоҳномалар ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 декабрдаги 04/04-3481-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълимда педагог кадрларни тайёрлашда кредит-модул тизимига асосланган таълим жараёнларини ташкил этиш, малакани шакллантириш ва методик таъминот даражаси оширилган.