Салиев Умид Хусановичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳуқуқнинг ижтимоий моҳияти ва фалсафıй таҳлили”, 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal.l697
Илмий раҳбар: Қурбонова Лола Абдуҳадимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Мадумаров Талантбек Толибжонович- юридик фанлари доктори, профессор; Хидиров Мустафо Тойирқулович- фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II Тадқиқотнинг мақсади жамият ва ҳуқуқ муносабатларининг фалсафий алоқадорлиги, Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқи, унинг манфаати ва эркинликлари давлат ҳимоясида эканлиги ҳамда ҳуқуқнинг обектив консептуал ва институсионал жиҳатларини очиб беришдан иборат.  
III Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳуқуқнинг тартибга солувчи методологик роли ҳамда ижтимоий мақоми, билим ва ахлоқ ривожланишининг дифференциал модели эканлиги назарий ва услубий омилларга кўра фалсафий асосланган;
суд-ҳуқуқ тизими профилактик жараёнини когнитив идрок этиш ва қонун устиворлигида тадрижийликка эришиш, демократик янгиланиш ва модернизациялашнинг фундаментал -  назарий детерминантлари сифатида асосланган;
халқ фаровонлигини оширишда ижтимоий адолат, жамоатчилик назорати, фуқаролик позицияси кабилар асосида, ахлоқ, дин ва ҳуқуқ муносабатларининг универсал самарадорлик даражаси очиб берилган;
ҳуқуқнинг ижтимоий-маданий объекти ҳисобланган норматив тартибга солиш, зарурий ягоналик ва эркинлик ҳамда толерантликка асосланган тенгликнинг аксиологик доминантлари фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Жамият ҳаётида демократик ҳуқуқий ва ижтимоий консептуал ҳамда ғоявий устуворликни такомиллаштиш асосида:
Янги Ўзбекистонда халқчил фуқаролик жамияти қурилиши, адолат мезони устуворлиги, Ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга оид йўриқномадаги илмий-амалий тавсиялардан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти 2023-йил 10-апрел 18-04/364-сон маълумотномаси). Натижалар тергов департаментининг мақсадли фаолиятини тизимли ташкил этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган ишларни аниқ белгилашга хизмат қилган;
аҳолининг турли қатламлари ўртасида ҳуқуқ ва манфаатларни барқарор ҳимоясини яратишнинг инновацион механизмларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар Андижон вилоят Адлия Бошқармаси фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Андижон вилоят Адлия бошқармаси 2023 йил 10 октябр 15-10/421-сон маълумотномаси). Натижалар инсон ҳаёти, яшаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқи қадр-қиммати орқали қонун устиворлигини таъминлашнинг функсионал методологиясини аниқлашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон тараққиётида давлат бош ислоҳотчи эканлиги, иқтисодий ислоҳотлар ижтимоий-ҳуқуқий самарадорлик асосига ривожланиши, ижтимоий адолат ва тенглик, фуқаролар ҳуқуқ ва имкониятлари эркин ижтимоий ва моддий мустақиллик, қонун олдида барча бирдек маъсул эканлиги каби долзарб масала ва тавсиялардан Ўзбекистон республикаси Халқ демократик партиясининг Шаҳрихон туман Кенгаши “Адолатли жамият олимларга таянади” тамойилида олиб бораётган ислоҳотларни амалга оширишда илмий йўриқнома сифатида фойдаланилди (Ўзбекистон республикаси Халқ демократик партиясининг Шаҳрихон туман Кенгашининг 2024 йил 8-августдаги 174-01/171-44 сонли маълумотномаси). Натижалар мамлакатимизда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, ҳамда олимлар ва иқтидорли ёшларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашни илгари суради;
шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун ижодкорлиги, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва оқибатлари, уларга имкон бераётган ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар ҳамда уларга қарши кураш чора-тадбирлари, жисмоний шахсларни ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиш хавфини камайтириш масалалари Андижон телерадиокомпаниясида эфирга узатилган “Бахс, мулоқот, таҳлил”, “Нажот билимда”, ва “Махсус репортаж” кўрсатувлари орқали ёритилди (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, Андижон вилоят телерадиокомпанияси 2023-йил 3-ноябрдаги 01-24/232-сонли маълумотномаси). Олинган натижалардан тартибсизликнинг акси сифатида ҳуқуқ тушунчаси ва ахлоқий меъёрлар жамият тараққиётига хизмат қилиши билан боғлиқ мунасабатларни ёритишда фойдаланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish