Эшонкулова Гулрух Юнусовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Филологик йўналишдаги талабаларга инглиз тили антропоцентрик мақолларни ўргатишнинг лингводидактик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3221.
Илмий раҳбар: Маханбет Джусупов, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бабаниязова Наргиза Пўлатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади филологик йўналишдаги талабаларга инглиз тили антропоцентрик мақолларнинг лингводидактик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилидаги антропоцентрик мақолларнинг универсал ва ўзига хос хусусиятларини фарқлаш тизими мақолларнинг лексик-семантик тузилиши, стилистик қўлланилиши ва морфологик тузилмасини таҳлил қилиш орқали ҳар бир тилда мавжуд бўлган маданий ва лингвистик универсалларни ажратишга қаратилган таснифлаш мезонлари ишлаб чиқилган ҳолда такомиллаштирилган;
паремиологик компетенсиясини такомиллаштиришнинг беш босқичли “ТТҚТМ (таништириш-тушуниш-қўллаш-таҳлил-малака)” механизми мақолни билиш, мақолни қўллаш ҳамда мақолни ўргатиш жараёнларига ўқитувчи-талаба, талаба-ўқитувчи узвийлигини ўзаро вертикал интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган;
филологик йўналишдаги юқори босқич талабаларига инглиз тили антропоцентрик мақолларни интерактивлик, структуравийлик, таҳлилий, мақсадлилик хусусиятларини машқларда акс эттиришда тиллар аралашуви, она тилидаги муқобилига таяниш, талабаларни социализация (ижтимоий) қилиш ҳамда вазиятлилик тамойилларига устуворлик бериш асосида дидактик ва методик таъминот такомиллаштирилган;
филолог талабаларнинг инглиз тили антропосентрик мақолларни билиш даражасини аниқлаш мезони мақолларни лексик, стилистик, семантик ҳамда лингвомаданий қўллаш даражаларига ажратиш ҳамда Эвропа кредит трансфер тизими (ЭCЦ-Эуропеан Cредит Трансфер Сйстем) ва CЕФР дискрипторларини горизонтал узвийлаштириш натижасида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Филологик йўналишдаги талабаларга инглиз тили антропоцентрик мақолларни ўргатишнинг лингводидактик асослари бўйича ўтказилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
инглиз ва ўзбек тилидаги антропоцентрик мақолларнинг универсал ва ўзига хос хусусиятларини фарқлаш тизими мақолларнинг лексик-семантик тузилиши, стилистик қўлланилиши ва морфологик тузилмасини таҳлил қилиш орқали ҳар бир тилда мавжуд бўлган маданий ва лингвистик универсалларни ажратишга қаратилган таснифлаш мезонлари ишлаб чиқилган ҳолда такомиллаштирилганига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бажарилган АЛ-412104512 рақамли “Ўзбекистоннинг географик обектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган ва амалга оширилган ўқув ресурсларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 21-июндаги 04/355-сон маълумотномаси). Натижада таркибида географик обектлар иштирок этган инглиз ва ўзбек тили антропоцентрик мақоллар ҳақидаги электрон луғат яратиш бўйича ишлаб чиқилган дастур мазмунини такомилллаштиришга эришилган;
паремиологик компетенсиясини такомиллаштиришнинг беш босқичли “ТТҚТМ (таништириш-тушуниш-қўллаш-таҳлил-малака)” механизми мақолни билиш, мақолни қўллаш ҳамда мақолни ўргатиш жараёнларига ўқитувчи-талаба, талаба-ўқитувчи узвийлигини ўзаро вертикал интеграция қилиш орқали яратилгани борасидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган ФЗ-2020010829 рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 15-майдаги 04/11-4261-сон маълумотномаси). Натижада яратилган механизм дастур бўйича қўйиладиган талабларни мазмунан бойитишга хизмат қилган;
филологик йўналишдаги юқори босқич талабаларига инглиз тили антропоцентрик мақолларни интерактивлик, структуравийлик, таҳлилий, мақсадлилик хусусиятларини машқларда акс эттиришда тиллар аралашуви, она тилидаги муқобилига таяниш, талабаларни социализация (ижтимоий) қилиш ҳамда вазиятлилик тамойилларига устуворлик бериш асосида дидактик ва методик таъминот такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган Европа иттифоқининг “Эрасмус+Интернатионал КА107 cредит мобилитй Кей аcтион 1-мобилитй фор леарнерс анд стафф-Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” мавзусидаги инновацион лойиҳасида кенг фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 15-октябрдаги 04/1-2868-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида самарадор таклифлар ишлаб чиқилган;
филолог талабаларнинг инглиз тили антропосентрик мақолларни билиш даражасини аниқлаш мезони мақолларни лексик, стилистик, семантик ҳамда лингвомаданий қўллаш даражаларига ажратиш ҳамда Эвропа кредит трансфер тизими (ЭCЦ-Эуропеан Cредит Трансфер Сйстем) ва CЕФР дискрипторларини горизонтал узвийлаштириш натижасида ишлаб чиқилганлигига оид натижаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети АҚШ Давлат Департаменти ва Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда 2022-2024-йилларда бажарилиши мўлжалланган СУЗ80021ГР3106 рақамли “Тҳе Энглиш Аccсесс Миcросчоларшип Програм” “Ўзбекистон олий ва ўрта-махсус таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва саводхонлигини ошириш” мавзусидаги инновацион лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 22-ноябрдаги 01/743-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мустақил ижодий фаолияти мазмунга асосланган ёндашув ва ФСМУ технологияси асосида такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish