Қобилов Камолиддин Эшболтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Манғитлар даври савдо алоқаларида Сурхон воҳасининг тутган ўрни”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2023.2.PhD/Tar 1408
Илмий раҳбар: Турсунов Нурулло Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Хасанов Акром Мўминович; тарих фанлари доктори, доцент Очилдиев Файзулло Бобокулович.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат Педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Манғитлар даври савдо алоқаларида Сурхон воҳасининг тутган ўрнини тарихий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бухоро амирлиги ва Шарқ давлатлари билан трансминтақавий савдо муносабатларида (ҳам қуруқлик, ҳам сув йўллари) Сурхон воҳаси алоҳида ўрин тутиб, ҳудуд Термиз, Денов, Шеробод, Бойсун, Юрчи каби шаҳарлар савдо йўллари устида қурилган инфраструктура тармоқлари негизида шаклланиши баробарида унинг Туркистон ўлкасининг муҳим маданий марказлари сифатида ҳам таъсирга эга бўлганлиги далилланган;
Минтақанинг савдо ва маданий алоқалар тизимида маҳаллий ўзбек, тожик ва туркман халқлари билан бирга турли сабаблар билан ҳудудга келиб қолган яҳудий, афғон, форс, рус, татар ҳамда бошқа этнос вакилларининг савдо муносабатларида фаол иштироки халқаро савдодаги товарлар номенклатураси ва бозорлар миқёсига таъсир қилиш жараёнида, турли маданий анъаналар ва қадриятларнинг уйғунлашишига ҳам хизмат қилганлиги асосланган;
Россия империясидаги завод ва фабрикаларидан ҳамда Хиндистондан заргарлик буюмларини импорти оқибатида савдо махсулотлари кўпайиши ва ранг-баранглиги маҳаллий хунармандлар махсулотларини ўрнини босиб, касод бўлишига олиб келгани далилланган. Шу билан биргаликда хунармандчилик маҳсулотларни рақобати бир мунча вақт ўтгач, маданий симбиоз хосил қилиши аниқланган.
Сурхон воҳаси иқтисодий ҳаётида ташқи савдонинг ўрни, импорт ва экспорт маҳсулот турларининг ўзгариб бориши натижасида савдо инфратузилмасининг муҳим компонентлари – бозорлар, карвонсаройлар фаолиятида муҳим трансформацион жараёнлар юз бериши оқибатида, уларнинг фаолияти фақатгина йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан чекланиб қолганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Манғитлар даври савдо алоқаларида Сурхон воҳасининг тутган ўрнини ўрганилиши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Бухоро амирлиги ва Шарқ давлатлари билан трансминтақавий савдо муносабатларида (ҳам қуруқлик, ҳам сув йўллари) Сурхон воҳаси алоҳида ўрин тутиб, ҳудуд Термиз, Денов, Шеробод, Бойсун, Юрчи каби шаҳарлар савдо йўллари устида қурилган инфраструктура тармоқлари негизида шаклланиши баробарида унинг Туркистон ўлкасининг муҳим маданий марказлари сифатида ҳам таъсирга эга бўлганлиги ҳақидаги натижалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 15-февралдаги 02-02/02-сон маълумотномаси). Натижалатнинг қўлланилиши мамлакатимизда халқимиз, айниқса ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилган;
Минтақанинг савдо ва маданий алоқалар тизимида маҳаллий ўзбек, тожик ва туркман халқлари билан бирга турли сабаблар билан ҳудудга келиб қолган яҳудий, афғон, форс, рус, татар ҳамда бошқа этнос вакилларининг савдо муносабатларида фаол иштироки халқаро савдодаги товарлар номенклатураси ва бозорлар миқёсига таъсир қилиш жараёнида, турли маданий анъаналар ва қадриятларнинг уйғунлашишига ҳам хизмат қилганлиги ҳақидаги натижалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 15-февралдаги
02-02/02-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши белгиланган чора-тадбирларни илмий ёндашувлар асосида амалга ошириш имконини берган;
мазкур даврда Ўрта Осиё хонликларидаги беқарор сиёсий вазият халқаро савдо муносабатларига салбий таъсир кўрсатиб, ХИХ асрнинг биринчи чорагидан бошлаб Ўрта Осиё бозорини эгаллаш учун инглиз-рус рақобатининг юзага келиши натижасида савдо соҳасидаги ташқи ҳамкорлар, савдо молларининг ассортименти, ҳудуддаги савдо марказларининг ролини ўзгаришига олиб келганлиги бўйича натижалардан "Ўзбекистон тарихи" телеканалида эфирга узатилган "Тақдимот" кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2024-йил 19-мартдаги 02-31-398-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг илмий савияси ва ахлоқий-эстетик тарбиявий аҳамияти ошишига хизмат қилган.;
Сурхон воҳаси иқтисодий ҳаётида ташқи савдонинг ўрни, импорт ва экспорт маҳсулот турларининг ўзгариб бориши натижасида савдо инфратузилмасининг муҳим компонентлари–бозорлар, карвонсаройлар, божхоналар фаолиятида муҳим трансформацион жараёнлар юз бериши оқибатида, уларнинг фаолияти фақатгина йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан чекланиб қолганлиги ҳақидаги натижалардан "Ўзбекистон тарихи" телеканалида эфирга узатилган "Тақдимот" кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2024-йил 19-мартдаги 02-31-398-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Манғитлар ҳукмронлиги даври савдо алоқаларида Сурхон воҳасининг тутган ўрнига оид тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган.