Тошев Фазлиддин Зайниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Нефт-газ саноати корхоналарида солиқ юкини оптималлаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt721
Илмий раҳбар: Тўраев Шавкат Шуҳратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Избосаров Бобур Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор;
Нурмирзаев Умид Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нефт-газ саноати корхоналарида солиқ юкини оптималлаштиришдаги муаммолар ва истиқболларни таҳлил қилиш асосида уларни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт ва газ маҳсулотларига аксиз ставкаларини бозор қийматларидан келиб чиққан ҳолда динамик тарзда белгилашга йўналтирилган солиқ механизмини жорий этиш тартиби асосланган.
нефт ва газ минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш мақсадида нефт ва газ саноатида ер қаъридан фойдаланувчиларга белгиланган ҳуқуқлар берилгунига қадар солиққа тортишдан озод қилиш таклифи асосланган.
юридик шахслар томонидан нефт маҳсулотларини қайта сотиш мақсадида нефтни қайта ишлаш заводларидан биржа савдолари орқали харид қилиш жараёнида якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган аксиз солиғини ҳисобга олмаган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги таклифи асосланган.
нефт ва газ қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш солиғи ставкасини камайтириш, янги конларни ўзлаштирувчи ширкатларга рента солиғи жорий этиш, янги қудуқлар ишга тушганидан кейин мол-мулк солиғида имтиёзлар бериш ҳамда солиқ ҳисоблашда қайта ишлаш ва ташиш харажатларини ҳисобга олиш механизмини жорий этиш белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефт-газ саноатида солиқ юкини оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
нефт ва газ маҳсулотларига аксиз ставкаларини бозор қийматларидан келиб чиққан ҳолда динамик тарзда белгилашга йўналтирилган солиқ механизмини жорий этишга доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-74-сонли Қонуни мазмунида ўз аксини топиб амалиётга фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 120661-сонли далолатномаси). Натижада, бюджет даромадларини барқарорлаштириш ва бозор муносабатларини адолатли бошқариш учун солиқ сиёсатининг бозор шароитларига мос равишда ўзгарувчан бўлиши тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириб, бозор нархларига боғлиқ аксиз механизми эса бозор иштирокчилари ўртасида тенг шароит яратишга имкон берган.
нефт ва газ минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш мақсадида нефт ва газ саноатида ер қаъридан фойдаланувчиларга белгиланган ҳуқуқлар берилгунига қадар солиққа тортишдан озод қилишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Нефт ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4522-сонли Қарорида ўз аксини топиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 120661-сонли далолатномаси). Натижада, нефт ва газ соҳасида лойиҳаларни ишга туширишдаги асосий тўсиқларни йўқотишга замин яратилди.
юридик шахслар томонидан нефт маҳсулотларини қайта сотиш мақсадида нефтни қайта ишлаш заводларидан биржа савдолари орқали харид қилиш жараёнида якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган аксиз солиғини ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги “Нефт-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4664-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 120661-сонли далолатномаси). Натижада, нефт маҳсулотларини қайта сотув жараёнида аксиз солиғини якуний истеъмолчига сотиш босқичида автоматик равишда ҳисобга олиш механизми яратилди ва маҳсулот айланмасига ижобий таъсир кўрсатиш самарасини янада оширди.
нефт ва газ қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш солиғи ставкасини камайтириш, янги конларни ўзлаштирувчи ширкатларга рента солиғи жорий этиш, янги қудуқлар ишга тушганидан кейин мол-мулк солиғида имтиёзлар бериш ҳамда солиқ ҳисоблашда қайта ишлаш ва ташиш харажатларини ҳисобга олиш механизмини жорий этишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 октябрдаги “Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва эр қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6319-сонли Фармонида ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 120661-сонли далолатномаси). Натижада, нефт ва газ соҳасида солиқ юкининг оптималлашишига ва корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятиниг барқарорлашувига олиб келди.