Абдувалиев Асрор Абдусолиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасида геоахборот тизимидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17–“Туризм ва меҳмонхона фаолияти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt902
Илмий раҳбар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида туризм соҳасида геоахборот тизимидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм обектлари ва ресурсларининг мажбурий реестрини юритиш, туризмнинг минтақавий ГАТни ишлаб чиқиш ва унга кўра минтақавий турмахсулотни хорижий туризм бозорларига киритиш кабиларнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган ҳолда “Рақамли туризм” геоахборот моделининг такомиллашган таркибий тузилиши таклиф қилинган ва рақамли туристик машрутлар хизматларидан фойдаланишга кўра “Тоурисм ин Узбекистан” геопорталининг ташкилий механизми такомиллаштирилган;  
минтақада туризм хизматларини пандемиядан кейинги даврда ривожлантириш стратегик режасини шакллантириш механизми ГАТга ҳамда соҳани қўллаб-қувватлаш, пакетларини дастурлашга кўра йўлдош соҳалараро чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, туристик зона ва кластерларни ташкил этиш ҳамда истиқбол мақсад натижалари (жараёни)ни ГАТ асосида баҳолаш, қайта алоқа ва назорат тизимларини ташкил қилиш устворлигида такомиллаштирилган;
вилоятга кирувчи туристларнинг геоахборот тизимини қўллаш билан боғлиқ бўлган АКТ, узатиш тармоғига уланиш, махсус туристик дастурий воситалар ва провайдерлар тармоғида жойлаштириш кўрсатигичлари бўйича 2027-йилга бўлган даврга мўлжалланган прогнози асосланган;
Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантиришнинг бир кунлик ташриф буюрувчилар, тунаб қолувчи ташриф буюрувчилар ва сотилган сайёҳлик йўлланмаларга кўра 2024-2027-йилларга бўлган даврга мўлжалланган прогноз кўрсатгичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасида геоахборот тизимидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
туризм обекти ва ресурсларининг  мажбурий реестрини юритиш, туризм минтақавий ГАТни ишлаб чиқиш ва унга кўра минтақавий турмахсулотни хорижий туризм бозорларига киритиш кабиларнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган ҳолда “Рақамли туризм” геоахборот моделининг такомиллаштирилган таркибий тузилиши ва рақамли туристик машрутлар хизматларидан фойдаланиш даражаси бўйича “Тоурисм ин Узбекистан” геопорталининг ташкилий механизми бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон “Рақамли Ўзбекистон—2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармоннинг “2020—2022-йиллар Қашқадарё вилоятини рақамли трансформация қилиш дастури”га киритилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2022-йил 29-мартдаги 06/945-сонли, Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 4-август 04-18/3941-сонли маълумотномалари). Таклиф ҳудудда туристик салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва туризм соҳасини рақамлаштирилиш даражасини оширишга ҳамда туристик салоҳияти маданий мерос  ресурслари ва туристик фаолияти субектлари бўйича маълумотлар базасини кенгайтиришга, ҳудудда туристлар оқими ва буюртмали турларга бўлган талабни қондириш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
минтақада турзим хизматларини пандемиядан кейинги даврда ривожлантириш стратегик режасини шакллантириш механизми ГАТга ҳамда соҳани қўллаб-қувватлаш, пакетларни дастурлашга кшра йўлдош соҳалараро чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, туристик зона ва кластерларни ташкил этиш ҳамда истиқбол мақсад натижалари (жараёни)ни ГАТ асосида баҳолаш, қайта алоқа ва назорат тизимларини ташкил қилиш устуворлигида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг “2020-2022-йиллар Қашқадарё вилоятини рақамли трансформация қилиш дастури”га киритилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2022-йил 29-мартдаги 06/945-сонли, Туризм ва маданий ме'рос вазирлигининг 2022-йил 4-август 04-18/3941-сонли маълумотномалари). Таклиф маълумотлар сифатини, инвесторларни жалб қилиш жозибадорлгини ва истиқбол мақсадларни амалга ошириш тадбирлари самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
вилоятга кирувчи туристларнинг геоахборот тизимини қўллаш билан боғлиқ бўлган АКТ, узатиш тармоғига уланиш, махсус туристик дастурий воситалар ва провайдерлар тармоғида жойлаштириш кўрсаткичлари бўйича 2024-2027-йилларга бўлган даврга мўлжалланган прогнози бўйича таклифлар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2024-2026-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм ва маданий ме'рос вазирлигининг 2022-йил 4-августдаги 04-18/3941-сонли, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2022-йил 29-мартдаги 06/945-сонли маълумотномалари). Таклиф соҳага ИТ технология-ларинин устувор ривожлантиришга кўра туристик хизматларнинг рақамлаштириш даражасининг ортишига муайян даражада хизмат қилган;
Қашқадарё вилоятида туризмни ривожланишининг бир кунлик ташриф буюрувчилар, тунаб қолувчи ташриф буюрувчилар ва сотилган сайёҳлик йўлланмаларга кўра 2027-йилгача бўлган даврга прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2024-2026-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм ва маданий ме'рос вазирлигининг 2022-йил 4-августдаги 04-18/3941-сонли, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2022-йил 29-мартдаги 06/945-сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф ички имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳисобига вилоятга 2024-2027-йиллар даврида кирувчи туристлар сони ҳамда провайдерлар тармоғида жойлашган туризм фаолияти субектларининг веб-сайтлар сонини ва ИТ технологияларига кўра яратилган туристик хизматлар ҳажмининг ошишига муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish