Пирматов Ойбек Зенетовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш футболчиларнинг ҳужумдаги техник-тактик тайёргарлигини ошириш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1845.
Илмий раҳбар: Комилов Жамолиддин Каримжонович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ачилов Абдулла Маннофович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш футболчиларни ўйин жараёнида ҳужумдаги техник-тактик тайёргарлигини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш футболчиларнинг ҳужумни амалга оширишдаги гуруҳли тактик ҳаракатларни бажариш имкониятлари динамик вазиятларнинг рақибни чалғитувчи стратегик ҳаракатларига эга график моделларини ўйин жараёнига амалий вазиятли машқларни боғлаш ҳамда интерактив ўйинларни ўзгарувчан шароитларга кўра машғулотдан ташқари вақтда қўллаш асосида оширилган;
11-12 ёшли футболчиларнинг ҳужум ҳаракатларида панна футбол, қўл тўпи, оёқда волейбол ва теc балл каби ўйин воситаларини қўллаш ҳисобига дарвозабон майдончасида юзага келадиган мураккаб вазиятларда бош билан бажариладиган техник ҳаракатларнинг самарадорлиги оширилган;
футболчиларнинг ўйин жараёнида топшириқларни ижро этишдаги техник-тактик ҳаракатлар ишончлилиги ҳужумдаги гуруҳли тактик ҳаракатларни (девор усули, дарвозани ишғол этиш 4х4 кабилар) такомиллаштириш ҳисобига натижадорлик оширилган;
11-12 ёшли футболчиларнинг қарши ҳужум ҳаракатларини амалга оширишдаги тўпни ҳаракатланаётган шерикга узатиш аниқлик даражаси ўйин майдонини футболчилар амплуаларига ҳамда ҳужум натижадорлигини инобатга олган ҳолда уч ҳудудга бўлиш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 11-12 ёшдаги футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини назорат қилиш орқали ҳужумдаги ҳаракатларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
ривожланган хориж жамоаларида қўлланилаётган замонавий тестларни ёш футболчиларнинг машғулотлар жарёнига татбиқ қилиш асосида ҳужум уюштиришда юзага келадиган техник-тактик ҳаракатларни самарали бажаришга йўналтирилган воситаларни тактик вазифалар бўйича таклифлар “Ёш футболчиларнинг ҳужумдаги техник- тактик тайёргарлигини ошириш услубияти” номли дастур мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2023-йил 27 - декабрдаги 03-01/04/20/13924-сон маълумотномаси). Натижада 11-12 ёшли футболчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги 17,6% га, махсус жисмоний тайёргарлиги 17.26% яхшиланган;
11-12 ёшли футболчиларнинг ўзаро тактик ҳаракатларни ривожлантириш асосида ҳужумда футболчиларнинг мураккаблиги бўйича тактик ҳаракат кўрсаткичларини ташхислаш услубияти бўйича таклиф ва тависиялар спорт мактабларинининг ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2023-йил 27-декабрдаги 03-01/04/20/13924-сон маълумотномаси). Натижада тажриба гуруҳи футболчилари техник тайёргарлиги 23,5% га яхшиланган;
ўйин вазиятларини қисмларга ажратиш ва ҳақиқий ўйин ҳолатига яқинлаштирилган шароитларни яратиш орқали уни машғулот фаолиятига кўчиришни (ўйинни ривожлантириш тузилмаси қонуниятларини ҳисобга олувчи) ҳамда футболчиларнинг ҳужумдаги гуруҳли тактик ҳаракатларини такомиллаштириш алгоритми тақдим этилди ва бу бўйича таклифлар вазирлик тизимига қарашли спорт мактабларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2023-йил 27-декабрдаги 03-01/04/20/13924-сон маълумотномаси). Натижада тажриба гуруҳи футболчиларининг жамоавий техник-тактик ҳаракатлари самарадорлиги 14,9% га ўсган;
11-12 ёшли футболчиларнинг ҳаракатлар фаолияти самарадорлигига таъсир қилувчи асосий компонентларни ҳисобга олган ҳолда (умумий ва махсус жисмоний, техник) ўйин вазиятларига яқинлаштирилган воситалар бўйича таклиф ва тавсиялар спорт мактабларининг ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2023- йил 27-декабрдаги 03-01/04/20/13924-сон маълумотномаси). Натижада тажриба гуруҳи футболчилари тактик тайёргарлиги 15,5% га яхшиланган.