Юлдашева Мастона Мухубиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимли тиллардаги автолексикага оид терминларнинг структур ва лексик-семантик тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil1683.
Илмий раҳбар: Қўлдошев Акром Махмудович, педагогика филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03.31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори (DSc); Саримсоков Хуршид Абдималикович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тилларидаги автолексикага оид терминларнинг структур ва лексик-семантик хусусиятларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
морфологик тизимга кўра ўзбек ва инглиз тилларидаги автолексикага оид терминлар оддий (фақат ўзак морфемадан иборат), аффиксал (ўзак ва бир ёки бир нечта аффиксал морфемадан иборат), мураккаб (икки ёки ундан ортиқ ўзак морфемаларидан иборат) кабилардан иборат эканлиги аниқланган;
чоғиштирилаётган тилларда автолексикага оид терминларнинг структурал жиҳатдан туб, ясама, қисқартма турлари, компонентлар сонига кўра ҳар икки тилда кўп компонентли терминлар фаоллиги, уларнинг моделлари аниқланиб, шу соҳадаги терминларни шакллантириш жараёнида сўз ясашнинг конверсив трансформация усули самарали эканлиги исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги махсус автомобил лексемаларининг ясалишидаги сермаҳсул қўшимчалар (инглиз тилида –инг, -тион, -сион, -эр/-ор; ўзбек тилида -гич, -лаш, -увчи, -лик, -ш (-иш), -в (-ув) ҳамда ҳар икки тилдаги автомобил лексикасининг икки, уч, тўрт, беш ва олти компонентли моделлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги автомобилсозликка оид терминларнинг мотивацион табиатига кўра саккизта, тематик хусусиятига кўра эса олтита гуруҳга бўлиниши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тилларидаги автолексикага оид терминларнинг структур ва лексик-семантик хусусиятларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини ёритиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
морфологик тизимга кўра ўзбек ва инглиз тилларидаги автолексикага оид терминлар оддий (фақат ўзак морфемадан иборат), аффиксал (ўзак ва бир ёки бир нечта аффиксал морфемадан иборат), мураккаб (икки ёки ундан ортиқ ўзак морфемаларидан иборат) каби турлардан иборат экани ҳақидаги илмий хулосалардан Алумни Оутреач Гранц Програм дастури доирасида 2020-2021 йилларда Наманган давлат университетида бажарилган С-УЗ800-20-ИН-0106-рақамли “Виртуал Wоркшоп он Cоллаборативе аcтион Ресеарч” лойиҳасида фойдаланилган (Наманган давлат университети 2023 йил 29-августдаги 477-01-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган бир нечта қатор таклиф ва тавсиялар , илмий янгиликлар ва назарий хулосалар лойиҳа жараёнида яратилган дастур ва қўлланмаларни тузишда самарали хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги махсус автомобил лексемаларининг ясалишидаги сермаҳсул қўшимчалар ҳамда ҳар икки тилдаги автомобил лексикасининг икки, уч, тўрт, беш ва олти компонентли моделлари, автомобилсозликка оид терминларнинг мотивацион табиатига кўра саккизта, тематик хусусиятига кўра эса олтита гуруҳга бўлиниши ҳақидаги илмий хулосалардан Андижон давлат университетида 2022-2023 йилларда бажарилган ИЛ-40210213 рақамли “Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” номли давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетининг 2024 йил 20-июлдаги 39-08-764-сон маълумотномаси). Натижада электрон лингвистик энциклопедик луғат инглиз ва ўзбек тилларидаги махсус автомобил лексемаларининг ясалиши, ҳар икки тилдаги автомобил лексикасининг икки, уч, тўрт, беш ва олти компонентли моделлари ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган;
чоғиштирилаётган тилларда автолексикага оид терминларнинг структурал жиҳатдан туб, ясама, қисқартма турлари, компонентлар сонига кўра ҳар икки тилда кўп компонентли терминлар фаоллиги, уларнинг моделлари аниқланиб, шу соҳадаги терминларни шакллантириш жараёнида сўз ясашнинг конверсив трансформация усули самарали эканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ муҳарририяти томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлари ссенариясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 11-июндаги 04-36-734-сонли маълумотномаси). Натижада авто терминларни шаклланишида турли тилларда ўзига хос ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари тўғрисида фойдали маълумотлар билан ушбу радиоешиттиришларнинг мазмуни илмий ва амалий жиҳатдан бойиган.