Қурбанов Мухтарбай Даулетбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон ойконимларининг тарихий-лингвистик таҳлили”, 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Fil208.
Илмий маслаҳатчи: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Қудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор; Эскеева Магрипа Кайнарбай қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон ойконимларининг келиб чиқиш
омиллари, номланиш сабаблари, лексик-семантик ва ономастик-грамматик, тарихий этимологик, этнолингвистик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон ойконимларининг пайдо бўлишида халқнинг ижтимоий турмуш тарзи, миллий урф-одатлар, жамиятда бўлаётган воқеаларнинг топонимик тизимга таъсири, бир қанча миллат вакиллари бирга яшаган ва яшаётган жойларда ойконимларнинг пайдо бўлишининг лингвистик хусусиятлари очиб берилган;
Қорақалпоғистон ойконимларининг шаклланишида ҳудуднинг фауна ва флораси, табиий-географик ва релеф хусусиятлари, этнонимик, антропонимик, касбга доир, ижтимоий-ғоявий атамалар асос боʻлганлиги аниқланиб, уларнинг семантик типлари жиҳатидан таснифи ономастик, лисоний тамойилларга мувофиқ ишлаб чиқилган;
топонимлар ва ойконимларнинг номланиши билан боғлиқ географик, тарихий, этномаданий мотивлар очиб берилиб, жой номлари семантикасида миллий-маданий компонентлар, урф-одат ва дастурлар, моддий ва маънавий маданиятнинг акс этиши далилланган;
топонимик индикаторларнинг тарқалиш ареаллари, атама ясаш вазифаси, семантик хусусиятлари, имлоси, тарихий ойконимлар, ойконимлар номинациясида табиий-географик омиллар, бир топонимик обект атамасининг иккинчи бир обектга берилиши топонимика назариясига мувофиқ аниқланган;
ойконимларнинг морфем таркиби, ясалиши, грамматик қурилишига кўра содда, аффиксли, аффикссиз, қўшма моделлари мавжудлиги, Қорақалпоғистон ойконимлари таркибидаги аффикслар ва уларнинг функсионал-семантик хусусиятлари очиб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон ойконимларининг тарихий-лингвистик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий хулосалар асосида:
ойконимларнинг морфем таркиби, ясалиши, грамматик қурилишига кўра содда, аффиксли, аффикссиз, қўшма моделлари; Қорақалпоғистон ойконимлари таркибидаги аффиксларнинг функсионал-семантик хусусиятлари ҳамда Қорақалпоғистон ойконимларининг семантик мазмуни, жумладан, ҳудуднинг фауна ва флораси, географик хусусиятлари, этнонимик, антропонимик ҳамда касбга доир ойконимлар ҳақида берилган маълумотлар ҳақидаги илмий хулоса ва натижалардан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2012-2016-йиллари ФА-А1-Г003 – “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” фундаментал тадқиқотида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 13-мартдаги 103/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тили сўз ясалишининг ҳозирги ҳолати ва тараққиёт боқичларини аниқлаш, сўз ва топонимлар (ойконимлар) муносабатини белгилаш, ономастик ҳамда лексик бирликларнинг ясалиш масалаларини қиёсий ўрганиш имкони пайдо бўлган, улар янгича нуқтаи назарлар билан бойиган;
топонимик индикаторларнинг тарқалиш ареаллари, атама ясаш вазифаси, Қорақалпоғистон ойконимларининг семантик хусусиятлари, имлоси, тарихий ойконимлар, уларни қайта тиклаш, топоним (ойконим)нинг номинациясида табиий-географик ва этнографик омилларнинг ўрни, бир топонимик обект атамасининг иккинчи бир обектга берилиш сабаблари бўйича берилган илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тилни ривожлантириш департаментининг чора-тадбирлар режаси ҳамда йўл хариталарида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (ҚР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тилни ривожлантириш департаментининг 2023-йил 20-февралдаги 11-09/5-02/161-сон маълумотномаси). Натижада республика топонимларининг турли луғовий ва семантик типларга хос эканлиги аниқланган; тўғри ёзилиш меъёрлари такомиллашган; кўча, овул, аҳоли пунктлари номларини ўзгартириш, тарихий топонимларни қайта тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг мазмуни бойиган; топообектларга ном бериш тартиблари, ҳудуднинг табиий-географик хусусиятларини сақлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг сифати ортган;
Қорақалпоғистон ойконимларининг пайдо бўлишида халқнинг ҳаёт тарзи, миллий урф-одатлар, жамиятда бўлаётган воқеаларнинг таъсири, шунингдек, Қорақалпоғистон ҳудудидаги ўзбек, қозоқ ва туркман миллати вакиллари бирга яшайдиган жойларда ойконимларнинг пайдо бўлиш хусусиятлари ҳақида билдирилган фикр-тавсиялари ҳамда илмий хулосалари Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”даги “ВИ. “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун бажарилишини таъминлаш, давлат тилида иш юритиш” бўлимида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 30-декабрдаги 01-13/272-сон маълумотномаси). Натижада тарихий жойлар ва уларнинг номларини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш, она тилига бўлган ҳурматини ошириш, топонимик атамаларни тўғри талаффуз қилиш ҳамда ёзиш, маданий меросларни сақлаш, тарихий жойларнинг номларини қайта тиклашга тегишли маънавий-маърифий ишларнинг мазмуни янада бойишига эришилган;
Яшаш жойлари номлари – ойконимларнинг номланишида этномаданий омилларнинг ўрни, жой номлари таркибидаги миллий-маданий компонентлар, урф-одатлар, моддий ва маънавий маданиятнинг акс этиши ҳақидаги илмий хулосалардан Қорақалпоғистон телеканалининг «Тил бойлиги – эл бойлиги» телекўрсатуви ҳамда Қорақалпоғистон радиосининг «Тилга эътибор – элга эътибор» радио эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-январдаги 05-22/16-сон маълумотномаси). Натижада бу кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмийлиги таъминланган, уларнинг мазмуни, маънавий ва амалий аҳамияти ортган; адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларда тилга доир маълумотлар янги манбалар билан бойиган.