Халимова Нигина Жафарбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Туристик дестинацияларда ижтимоий медиадан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3673
Илмий раҳбар: Ҳамроев Ҳалим Розиқович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.1.72.05
Расмий оппонентлар: Қодиров Азизжон Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туристик дестинацияларда ижтимоий медиадан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“туризмда ижтимоий медиа” тушунчасининг иқтисодий мазмуни туристик истеъмолчилар нуқтаи назаридан “саёҳатнинг 3 фазаси”да, таъминотчилар нуқтаи назаридан “онлайн технологияларнинг 5 функсияси”да фойдаланиш жиҳатларига кўра  такомиллаштирилган;
туристик дестинацияларнинг ижтимоий медиа фаолиятини комплекс тарзда самарали ташкил этиш ёндошуви “Стратегия”, “Бренд”, “Таъриф”, “Контент режа”, “Ҳикоялар режаси”, “Тарғибот” босқичлардан иборат 6 бўғинли “Туристик дестинацияларнинг ижтимоий медиа модели (ТДИММ)” тизимини яратиш орқали такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини ошириш ёндошуви Бухоро вилоятининг ижтимоий медиадаги расмий аккаунтларидан фойдаланиб, контент тури, мавзуси, шакли, сарлавҳаси, изоҳи, эълон қилиниш вақтларига асосланувчи аккаунтларнинг самарадорлигини оширишга ёʻналтирилган намунавий контент режа асосида такомиллаштирилган;
Бухоро вилоятига ташриф буюрувчи хорижий туристлар оқими динамикасининг ўзгаришига асосланган ҳолда 2030-йилгача бўлган хорижий туристлар оқимининг истиқболдаги прогноз натижаси асосида ижтимоий медиа стратегияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туристик дестинацияларда ижтимоий медиадан фойдаланишни такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“туризмда ижтимоий медиа” тушунчасининг иқтисодий мазмуни туристик истеъмолчилар нуқтаи назаридан “саёҳатнинг 3 фазаси”да,  таъминотчилар нуқтаи назаридан “онлайн технологияларнинг 5 функсияси”да фойдаланиш жиҳатларига кўра  такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сон “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-иловаси “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 6-сентябрдаги 03-12-17-5832-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Туризмда ижтимоий медиа” тушунчаси икки томонлама ёндашув асосида ўрганилиб, ижтимоий медиа орқали туристик дестинациялар фаолоятини олиб боришда узатиладиган маълумотларнинг кенг қамровлиги ҳамда барча туризм қатнашувчиларини ўз ичига олишига эришилган.
туристик дестинасияларнинг ижтимоий медиа фаолиятини комплекс тарзда самарали ташкил этишда “Стратегия”, “Бренд”, “Таъриф”, “Контент режа”, “Ҳикоялар режаси”, “Тарғибот” босқичларидан иборат 6 бўғинли “Туристик дестинацияларнинг ижтимоий медиа модели (ТДИММ)”га асосаланувчи ёндошув мақсадга мувофиқлиги илмий асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сон “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 7-чора-тадбири, 3-иловасида тасдиқланган ёʻл хаританинг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 6-сентябрдаги 03-12-17-5832-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристик дестинасияларнинг ижтимоий медиа аккаунтлари ташкил этилишидан бошлаб, тарғибот босқичига келгунига қадар шакллантирилиш орқали сифатнинг яхшиланиши, бу эса, ўз навбатида, ижтимоий медиа сифат даражаси 1% га ортганда, вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 0,68% га ошишига олиб келиши асосланди.
ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини ошириш ёндошуви Бухоро вилоятининг ижтимоий медиадаги расмий аккаунтларидан фойдаланиб, контент тури, мавзуси, шакли, сарлавҳаси, изоҳи, эълон қилиниш вақтларига асосланувчи аккаунтларнинг самарадорлигини оширишга ёʻналтирилган намунавий контент режа асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 4-банди, 1-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 6-сентябрдаги 03-12-17-5832-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро туристик дестинасияси ижтимоий медиа орқали эълон қиладиган мавзулари аниқланиши ва ҳар ойда бир марта берилган намунавий режа асосида янгиланиб борилиши имконияти яратилган.
Бухоро вилоятига ташриф буюрувчи хорижий туристлар оқими динамикасининг ўзгаришига асосланган ҳолда 2030-йилгача ишлаб чиқилган хорижий туристлар оқимининг истиқболдаги прогнозини Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси томонидан туризмини ривожлантиришнинг минтақавий дастурлари ва “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 6-сентябрдаги 03-12-17-5832-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш, туристлар оқимини 2030-йилда 2023-йилга нисбатан 4,09 маротаба кўпайиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish