Рахматов Акмал Анвар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Савдо хизматлари соҳаси рақобатбардошлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05–“ Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD\Iqt 4027
Илмий раҳбар: Пўлатов Муҳиддин Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: савдо хизматлари соҳаси рақобатбардошлигини ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“савдо хизматлари” тушунчасининг илмий-назарий мохияти хизматлар таркибида мижозларнинг индивидуал истеъмол талабига асосан рақобатбардош хизматлар кўрсатиш асосида қўшимча қиймат ҳажмини оширишига кўра такомиллаштирилган;
савдо хизматлари рақобатбардошлигини ҳаридорлар ва товарлар оқимини бошқаришнинг истеъмол хулқ-атвори тамойил ва қоидаларига асосланган ҳолда ҳарид танловига таъсир этишнинг сервислашган восита ҳамда йўналишлари орқали ошириш асослантирилган;
савдо хизматларини курсатувчи субектлар фаолиятини интеграл бахолаш буйича услубий ёндашув асосида савдо хизматлари ракобатбардошлигининг “паст” (17,9-30,5), “уртачадан паст” (30,6-43,1), “уртача” (43,2-55,7), уртачадан юкори” (55,8-68,3) ва “юкори” (68,4-81,1) микдорий чегаралари асосланган;
Бухоро вилоятида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажмининг ўсиш динамикаси, янги ташкил этилган савдо корхоналари сони динамикаси, товарлар импорти динамикаси ҳамда мавсумийлик даражасини ҳисобга олган ҳолда савдо соҳасини ривожлантиришнинг 2025-2027 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Савдо хизматлари соҳаси рақобатбардошлигини ошириш механизмларини такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
савдо хизматлари рақобатбардошлигини ҳудудий бозорларни кенгайтириш, киши бошига тўғри келадиган савдо нуқталари сонини кўпайтириш ҳисобига экстенсив ўсиш ва маркетинг бошқаруви, савдо ходимлари малакаси, сервис муҳити, товар ва хизматларнинг ҳарид афзаллигини ошириш орқали интенсив ўсиш йўналишларида ошириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг ваколатли органлар билан ҳамкорлик йўналишида амалиётда қўллаш учун ҳамда Бухоро вилояти “Домовой” МЧЖ фаолиятига амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2-август 2024-йилдаги PhD/08-10-25-13225-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида Бухоро вилоятида чакана савдо корхоналарининг аҳоли пунктлари ва уларнинг сонига мос равишда савдо корхоналари сонининг ҳудудларда етишмаслиги, интенсив ўсиш йўллари сифатида рақамли маркетинг технологиялари, савдо ходимлари малакасини мунтазам ошириб бориш ва савдо инновацияларини кенгайтириш орқали савдо хизматлари рақобатбардошлигини ошириш имкониятилари асосланган.
ҳаридорлар ва товарлар оқимини бошқаришнинг мерчендайзинг тамойил ва қоидаларига асосланган ҳарид танловига таъсир этишнинг восита ҳамда йўналишлари орқали савдо хизматлари рақобатбардошлигини оширишнинг механизмини қўллаш бўйича таклифлар Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг ваколатли органлар билан ҳамкорлик йўналишида ҳамда Бухоро вилояти “Домовой” МЧЖ фаолиятига амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2-август 2024-йилдаги PhD/08-10-25-13225-сон маълумотномаси). Натижада савдо корхоналарида маҳаллий савдо корхоналари фаолиятида товарларни сотув ҳажми, мижозларга товарларни мерчендайзингнинг асосий ассортимент ва нақд пул оқимини ташкил қилиши, асосий фойдани шаклантиши ҳамда корхона имижини шакллантириши мезонларига ва тамойилларига кўра жойлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.
савдо хизматлари рақобатбардошлигининг интеграл кўрсаткичини гуруҳлаш асосида (“паст” (17,9-30,5), “ўртачадан паст” (30,6-43,1), “ўртача” (43,2-55,7), ўртачадан юқори” (55,8-68,3) ва “юқори” (68,4-81,1) интеграл баҳолаш бўйича таклифлар Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг ваколатли органлар билан ҳамкорлик йўналишида ҳамда Бухоро вилояти “Домовой” МЧЖ фаолиятига амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2-август 2024-йилдаги PhD/08-10-25-13225-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик рақобатбардошликни баҳолашнинг услубий аппаратини янада бойитишга, савдо хизматларининг истеъмол нафлилигини оширишга, савдо ходимлари малакасини қайта ташкиллаштириш, савдо хизматлари рақобат устунлигига эришишни инновацион савдо хизматлар ва технологиялари негизида харидорларни кенг жалб қилишда савдонинг мерчендайзинг технологиясини ривожлантириш имконини берган.
Бухоро вилоятида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажмининг ўсиш динамикаси, янги ташкил этилган савдо корхоналари сони динамикаси, товарлар импорти динамикаси ҳамда мавсумийлик даражасини ҳисобга олган ҳолда савдо соҳасини ривожлантиришнинг 2026-2027 йилларга мўлжалланган прогноз параметрларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган ҳамда Бухоро вилояти “Домовой” МЧЖ фаолиятига амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2-август 2024-йилдаги PhD/08-10-25-13225-сон маълумотномаси). Ушбу прогнозлаш услубияти ҳамда параметрларини амалиётда қўллаш асосида Бухоро вилоятида улгуржи ва чакана савдо хизматларининг “ўсиш омиллари” ни аниқлаш, 2026-2027 йилларда савдо хизматлари ҳажмининг интенсив ва экстенсив омиллар таъсирида 18,5% гача ўсишига эришиш имконини берувчи оптимистик ҳамда 12,7% га пасайиш эҳтимолини бартараф этиш
бўйича пессимистик прогноз ссенарийсини ишлаб чиқиш имконини берган.