Мусаев Эркин Халиловичнинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва рус тилларида феъл семантикасининг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4PhD/Fil1519.
Илмий раҳбар: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Ёрқиной Мажидовна Алтмишева, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус тилларидаги нутқ ва ҳаракат феълларининг семантикаси ва валентлик (мазмуний синтагматик) хусусиятларини тавсиф этиш орқали парадигматик ва синтагматик пландаги муносабатлар асосида идеографик луғатларини тузиш тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва рус тилларида феъл лексемаси семантикасида  онтологик тамойиллари асосидаги антропоцентрик лисоний ва умумсемиологик хусусийатларининг аниқ мезонлари аниқланиб, номинатив ва предикатив бирликларнинг тилдаги функсионал хусусийатлари  онтологик тамойил талабларининг антропоцентрик параметрлари асосида асосланган;
ўзбек ва рус тилларида нутқ феълларининг парадигматик хусусийатлари феъл лексемаси семантикасидаги структуравий маъно компонентининг йадросини ташкил етиши, феъл лексемаларидаги парадигматик-ассоциатив хусусийат нутқ феъллари (ўзбек тилида айтмоқ, гапирмоқ, сўрамоқ; рус тилида сказать, говорить, спросить кабилар) семантикасининг  олтита  лексик-семантик гуруҳини ташкил етиши далилланган;
ўзбек ва рус тилларида феъл семантикасининг синтагматик маъно компоненти феъллардаги фақат валентлик назарийаси билан чекланмасдан, валентлик бирикувчанликнинг семик хусусийатлари йана тўлдирилиши тўлиқ тавсифланиб, синтагматик мазмуний бирикувчанликда фақат феъл семантикасидаги валентлик хусусийатлар пропозицион (гап) семантик мазмуни билан боғланиши асослаб берилган;
ўзбек тилида тебранма ҳаракат феъллари (ўзбек тилида лиқилламоқ, чайқалмоқ, тебранмоқ; рус тилида шатаця, двигаться, качаться кабилар) оз бўлиб, улар туб ва ясама феъллардан ташкил топиши, семантик гуруҳ феъллари гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга бир текис ҳаракат қилиш, яʼни икки ён томонга бир хил ҳаракатда бўлиш маъносини англатиши ҳамда, тебранма ҳаракат феъллари “ҳаракат” муштарак семалари феълларнинг семантик майдонида, асосан, нарса предметларнинг тебранма ҳаракатини туб ва ясама феъл шаклида ифодаланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек ва рус тилларида феъл семантикасининг чоғиштирма тадқиқи” мавзусидаги диссертация иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва рус тилларидаги нутқ ва ҳаракат феълларининг семантик таснифи идеографик тарзда бирлаштирувчи ва фарқловчи семаларни аниқлаб, шу асосда уларнинг ички лексик-семантик гуруҳларини изоҳлашга оид илмий хулосалардан Навоий вилоят чўл ҳудудларида жойлашган қадамжолардаги “ота”компонентли агиографик топонимларда: Қанорбой ота, Шаймардан ота, Авлиё ота кабиларнинг феъл лексемаси семантикаси маъноларини изоҳлашда ЎзР ФА Навоий вилоят бўлими Фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан бажарилган ИЖ-10-18-сонли лойиҳаси асосида “Навоий вилояти чўл ҳудудлари маҳаллий аҳолисининг қадамжолари тарихи” грантини бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФА Навоий вилоят бўлимининг 2024-йил 24-июндаги 2-15/05-сон маълумотномаси.) Натижада, мазкур тарихий топонимик обектларнинг илмий-назарий тавсифида феъл лексемаси семантикаси хусусиятлари асосидаги маънолар тараққиёти кенгайганлиги эътироф этилган;
нутқ ва ҳаракат феъллари грамматик шаклининг семантикаси валентликлари агенс (контрагенс) пациенс, пайт валентликлари тўлиқ аниқланишига ҳамда нутқ ва ҳаракат феълларининг семантик майдон назарияси асосидаги парадигматик ва синтагматик каби муносабатларини тўлиқ идеографик тавсифлашда тадқиқотчи томонидан “Рус тилининг фе'л-номинал ибораларининг о'қув луг'ати” номли луғат ишлаб чиқилган ва талабаларнинг мустақил ишларини бажаришда ҳамда рус тилини чет тили сифатида ўрганувчилар учун зарур қўлланма сифатида фойдаланишларига доир илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022 – 2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-июндаги 04/1-1707-сон маълумотномаси). Натижада, нутқ феълларининг парадигматик ассоциатив компонентлари бўлган, нутқ ифодалов феъллари ва уларнинг фразеологик маъно хусусиятларининг тўғри талқин қилиниши ва нутқимизда тўғри фойдаланиши юзасидан илмий хулосалар бойишига хизмат қилган;
феъл лексемалар семантикаси тавсифи юзасидан олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Навоий” телеканалининг “Тил –маънавият кўзгуси”, “Давлат тили ва таълим тараққиёти”, “Давлат тили тараққиётида термин, терминология ва номенклатура” каби кўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 5-июндаги 01-02/96-сон маълумотномаси). Натижада, нутқ феълларининг парадигматик ассоциатив компонентлари бўлган, нутқ ифодалов феъллари ва уларнинг фразеологик маъно хусусиятларининг тўғри талқин қилиниши ва нутқимизда тўғри фойдаланиши юзасидан суҳбатлар олиб борилган, натижада мазкур телекўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги тўлиқ таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish