Умурзаков Жамолиддин Шербековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Нефт-газ корхоналари инвестицийа фаолийати методологийасини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Iqt494
Илмий раҳбар: Бакиева Ирода Абдушукуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор; Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор; Жалилов Шерзод Кахрамонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефт-газ корхоналари инвестиция фаолияти методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект элементларини қўллаш ёрдамида нефт-газ корхоналари асосий фаолиятидан тушган даромаднинг 12 дан 14 фоизгача кўпайиши компаниянинг ўз (акциядорлик) капитали рентабеллигининг 8,5 фоиздан 11 фоизгача оришига олиб келиши асосланган;
нефт-газ корхонаси бурғилаш, қазиб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнларида бўлинмаларга кўрсатиладиган хизмат турларини марказлаштириш орқали ортиқча бўлинмаларни қисқартириб, операцион самарадорликка эришиш таклиф этилган;
инвестиция фаолиятида ҳар бир лойиҳа кесимида рискларни тўғри таснифлаш ҳамда бошқариш орқали уларни камайтириб бориш имкониятлари асосланиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖда инвестиция фаолиятини самарали амалга оширишда муҳим бўлган риск-факторлари гуруҳлари таклиф этилган;
маҳаллий нефт-газ корхоналари инвестиция фаолияти самарадорлигини ошириш ва замонавий методологик ёндашув асосида ташкил этишни кўзда тутувчи беш босқичли алгоритмик модел бўйича муаллифлик таклифи ишлаб чиқилган;
нефт-газ қудуқларида ишлатиладиган бурғилаш қоришмалари ва ускуналарини ишлаб чиқариш шартли лойиҳасини мисолида импортни қисқартириш орқали корхона инвестиция фаолияти самарадорлигини 3-7 фоизга ошириш имкониятлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефт-газ корхоналари инвестицийа фаолийати методологийасини такомиллаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
сунъий интеллект элементларини қўллаш ёрдамида нефт-газ корхоналари асосий фаолиятидан тушган даромаднинг 12 дан 14 фоизгача кўпайиши компаниянинг ўз (акциядорлик) капитали рентабеллигининг 8,5 фоиздан 11 фоизгача оришига олиб келишига доир таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ инвестиция фаолиятига қўлланиолган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 03-16-8289-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил 10 сентябрдаги 04-18-8-808-сон маълумотномалари). Натижада, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда сунъий нейрон тармоғини ўргатиш мақсадида танлаб олинган “Баcк-Пропагатион” алгоритмини қўллаш ёрдамида нефт-газ корхоналари асосий фаолиятидан тушган даромаднинг 12 дан 14 фоизгача ортиши компаниянинг ўз (акциядорлик) капитали рентабеллигининг 8,5 фоиздан 11 фоизгача ошишига олиб келиши, воқеалар энг эҳтимолли эмас, балки оптимистик ссенарий бўйича ривожланса, самарадорлик кўрсаткичи 5,4 фоиз пунктга ортишига этишилган;
нефт-газ корхонаси бурғилаш, қазиб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнларида бўлинмаларга кўрсатиладиган хизмат турларини марказлаштириш орқали ортиқча бўлинмаларни қисқартириб, операцион самарадорликка эришишга доир таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ операцион фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 03-16-8289-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил 10 сентябрдаги 04-18-8-808-сон маълумотномалари). Натижада, 2023-2024 йилларда операцион фаолиятнинг бир қатор муҳим йўналишларида бир хил функсияларни марказлаштириш орқали 267 млрд.сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилди;
инвестиция фаолиятида ҳар бир лойиҳа кесимида рискларни тўғри таснифлаш ҳамда бошқариш орқали уларни камайтириб бориш имкониятлари асосланиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖда инвестиция фаолиятини самарали амалга оширишда муҳим бўлган риск-факторлари гуруҳларига доир таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖда инвестиция фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 03-16-8289-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил 10 сентябрдаги 04-18-8-808-сон маълумотномалари). Натижада, инвестиция фаолиятини самарали амалга оширишда аниқланган асосий риск-факторларининг 8 та гуруҳи, универсал бизнес-рисклар ва уларнинг татбиқ этилиши бўйича 10 та тавсиялар ҳамда нефт-газ корхоналарида инвестициялаш кичик жараёнларини самарали ташкил этишда муаммоларни бартараф этишнинг 6 та индикатив йўналишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил бизнес режасида қамраб олинди;
маҳаллий нефт-газ корхоналари инвестиция фаолияти самарадорлигини ошириш ва замонавий методологик ёндашув асосида ташкил этишни кўзда тутувчи беш босқичли алгоритмик модел бўйича муаллифлик таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ инвестиция стратегиясини белгилаш ва инвестицион фаолияти таҳлилида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 03-16-8289-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил 10 сентябрдаги 04-18-8-808-сон маълумотномалари). Натижада, ўтказилган эмпирик таҳлил асосида нефт-газ корхоналарида муқобил лойиҳалар бўйича қарор қабул қилиш жараёнлари 23-36 кунгача қисқариши, инвестиция лойиҳаси бюджетини шакллантириб олиш имкониятлари 11-16 фоизгача ортиши, лойиҳани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилиши, лойиҳани бошқариш суний интеллект ёрдамида яратилган махсус дастурий таъминот орқали амалга оширилиши ва якунда лойиҳанинг тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари 2-4 фоиз бирлигига яхшиланиши имкониятлари яратилилган;
нефт-газ қудуқларида ишлатиладиган бурғилаш қоришмалари ва ускуналарини ишлаб чиқариш шартли лойиҳасини мисолида импортни қисқартириш орқали корхона инвестиция фаолияти самарадорлигини 3-7 фоизга оширишга доир таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024-2030 йиллар учун маҳаллийлаштириш стратегияси” дастурига киритилган  (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 03-16-8289-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил 10 сентябрдаги 04-18-8-808-сон маълумотномалари). Натижада, баҳолаш қиймати 8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган нефт-газ қудуқларида ишлатиладиган бурғилаш қоришмалари ва ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш шартли лойиҳасини амалга ошириш натижасида йилига 150 минг АҚШ доллари миқдорида самарадорликка эришиш, шунингдек импортни қисқартириш, лойиҳаларни моддий-техник буюмлар билан узлюксуз таъминлаш, бурғулаш ишларида молиявий маблағларни иқтисод қилиш  орқали корхона инвестиция фаолияти самарадорлигини 3-7 фоизга ошириш имкониятларини яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish