Эргашева Мохигул Хайдаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бегали Қосимов ҳаёт йўли ва ижодини илмий-биографик ўрганиш муаммоси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2474.
Илмий раҳбар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор; Тўраева Умринисо Раҳматовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади адабиётшунос Бегали Қосимовнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолиятини биографик аспектда очиб бериш, жадидшуносликка қўшган ҳиссаси, муайян адабий ҳодисага ёндашув усулларини, бадиий асарни баҳолаш принциплари, назариётчи олим сифатидаги  қарашларининг илмий ва амалий моҳиятини назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биографик методнинг қонуний ҳодиса сифатида майдонга келиши, унинг шаклланиш омиллари, адабиётшунослик тарихида тутган муҳим ўрни, ижодкор ва илмий асар муносабатини типологик ёритишдаги ўзига хослиги, биографик обект таржимаи ҳолини ижтимоий, маиший, психобиографик сатҳларда анализ ва синтез қилишдаги амалий натижалари, методологик асослари аниқланган;
профессор Бегали Қосимовнинг адабиёт тарихи, жадидшунослик, адабий танқид, миллий мустақиллик мафкурасига доир тадқиқотлари миллат ва миллийлик феноменига кўра илмий тавсиф этилиб, уларнинг назарий моҳияти тарихийлик+эстетиклик категорияси асосида далилланган;
профессор Бегали Қосимовнинг шахсий архиви негизида олим биографияси ва илмий меросини психобиографик талқин этиш учун асос бўладиган араб, лотин ва кирилл алифболарида ёзилган йигирмадан ортиқ кундаликлари, мактублари, расмий ёзишмалари илк бор адабиётшунос феноменини ёритиш учун истифода этилган, айни ноёб манбаларнинг олим илмий биографиясини очиб беришдаги индивидуал ўрни аниқланган;
олим тадқиқотларига хос бадиий-эстетик, маданий-тарихий, фалсафий-ма'рифий, миллий-ма'навий, ижтимоий-психологик талқин тамойилларидан келиб чиқиб, Бегали Қосимов илмий методологияси асослари белгиланиб, бунинг илмий-адабий жараёнга оид индивидуал-биографик ҳодиса эканлиги назарий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бегали Қосимов ҳаёт йўли ва ижодини илмий биографик ўрганиш муаммоси тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
биографик методнинг майдонга келиши, шаклланиш омиллари, адабиётшунослик тарихида тутган ўрни, ижодкор ва илмий асар муносабатини типологик ёритишдаги ўзига хослиги, биографик обект таржимаи ҳолини ижтимоий, маиший, психобиографик сатҳларда анализ ва синтез қилишдаги амалий натажалари, жаҳон адабиётшунослигида биографик метод ва унинг илмий-назарий асослари, специфик хусусиятлари очиб берилгани, Бегали Қосимовнинг умумлаштиришдаги таҳлил ва талқин принципларинининг ўзига хосликларини кўрсатиб беришига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидаги 2021-2023-йилларда бажарилган Ф3-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 10-июндаги 04/1-1471-сон маълумотнома). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси Бегали Қосимов илмий ижодининг индивидуал хусусиятларини белгилашда, олимнинг жадидшуносликка қўшган ҳиссаси таҳлилига оид  янги материаллар билан бойитилган;
профессор Бегали Қосимов адабиёт тарихи, жадидшунослик, адабий танқид, миллий мустақиллик мафкурасига доир тадқиқотлариннинг илмий тавсифи амалга оширилгани, ўзбек адабиётшунослигида биографик метод ва унинг илмий-назарий асослари, специфик хусусияти очиб берилганлиги, Бегали Қосимов ҳаёт йўли ва ижодини илмий-биографик ўрганишда, олим илмий ижодининг индивидуал ўзига хослигини белгилашда, олимнинг педагогик ишлари кўламини белгилашга оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2022-йилларда бажарилган  АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 4-сентябрдаги 04/1-2280-сон маълумотнома). Натижада лойиҳа мазмуни адабиётшунос ҳаёти  ва ижодига доир илмий материаллар билан бойитилган;
профессор Бегали Қосимовнинг шахсий архиви негизида олим биографияси ва илмий меросини психобиографик талқин этиш учун асос бўладиган араб, лотин ва кирилл алифболарида ёзилган йигирмадан ортиқ кундаликлари, мактублари, расмий ёзишмалари илк бор адабиётшунос феноменини ёритиш учун истифода этилган маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Бедорлик” ва “Адабий жараён” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканали ДМнинг 2024-йил 11-июндаги 04/36-733-сон маълумотномаси). Натижада дастурлар мамлакатимиз ёшларини ўзбек ва жаҳон адабиётшунослигидаги ижодкор олим ҳаёт йўли ва ижодини илмий биографик ўрганишга доир материаллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish