Мадаева Муътабархон Амануллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳомояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий “Сабъаи сайёр” достонидаги арабизмлар ва уларнинг герменевтик таҳлили”, 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2711.
Илмий раҳбар: Исломов Заҳид Маҳмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Эркинов Афтондил Содирхонович, филология фанлари доктори, профессор; Мадалиева Ойсара Рустамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достонидаги арабизмларнинг герменевтик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достони матнидаги илоҳиётга доир арабизмлар Қуръон ва ҳадислардан ўзлаштирилганлиги боис бадиий ифода таъсирини ошириш ва унинг воситасида диний тушунчалар мазмунини янада кучайтириш учун аслий ҳолатда қўлланилгани, натижада, арабий сўз ва бирикмаларнинг маҳаллийлашуви ҳамда ижтимоий лексикадаги улуши ортишига таъсир этгани далилланган;
“Сабъаи сайёр” достонидаги арабизмларнинг герменевтик талқин этилиши араб тилидан ўзлашган Лайлату-л-меърож – ليلة المعراج (Меърож туни), Ҳайрату-л-фуқаҳо – حيرة الفقهاء (Фақиҳларнинг ҳайрати) каби изофа бирикмалар ҳамда икки тилга тегишли лексик бирликдан ясалган: قبول – қабул этмоқ, سير – сайр айламоқ, طلب – талаб қилмоқ, حكم – ҳукм қилмоқ сингари қўшма феъллар лингвомаданий комбинацияси орқали туркий тил лексикасининг бойишига хизмат қилгани исботланган;
“Сабъаи сайёр” достонида форсий-арабий, туркий-форсий, форсий-арабий-туркий элементлар бирикиши орқали ҳосил қилинган бе+наво+лиғ (بى نوا ليغ), як+жиҳат+лиғ (يك جهت ليغ) сингари ясама сўзларнинг қўлланилиши билан туркий шеъриятда янги лексиканинг вужудга келиш услуби очиб берилган;
достонда арабча сўзлар қўлланиш частотаси 22.63% (48 714 та сўз)ни ташкил этган ва исм туркумидан унумли фойдаланилган, бунда отлардан: касбда – меъмор (معمار) ва чолғу асбобларида – най (ناي), иншоотларда – қаср (قصر), сифатлардан: рангларда яшил (أحضر) сўзларининг маҳаллий тилларга синкретлашуви муайян даражада кечгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достонидаги арабизмлар ва уларнинг герменевтик таҳлили бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“Сабъаи сайёр” достонидаги арабизмларнинг герменевтик талқин этилиши араб тилидан ўзлашган Лайлату-л-меърож – ليلة المعراج  (Меърож туни), Ҳайрату-л-фуқаҳо – حيرة الفقهاء  (Фақиҳларнинг ҳайрати) каби изофа бирикмалар ҳамда икки тил лексикасидан ясалган:  قبول – “қабул этмоқ”,  سير – “сайр айламоқ”,  طلب – “талаб қилмоқ”,  حكم – “ҳукм қилмоқ” сингари қўшма феъллар лингвомаданий комбинация туфайли туркий тил лексикаси бойишига хизмат қилгани исботланган илмий хулосалар Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида  “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси  энциклопедияси” китобининг мазмунига сингдирилган (Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2024-йил 17-июлдаги 02/295-сон маълумотномаси). Натижада, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази фаолияти йўналишларидан бири бўлган буюк аждодлар меросини ўрганиш бўйича янги маълумотлардан жамоатчиликни кенг хабардор қилишга хизмат қилган;
Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достонида Қуръон ва ҳадислардаги сўз ҳамда бирикмаларнинг аслий шаклда келтирилиши ўша давр аҳолисининг арабизмларни яхши англаганлиги, шунингдек, таъсирчанликни ошириш ҳамда диний тушунчаларнинг мазмунини кучайтиришда фойдаланилгани далилланган илмий янгиликдан ва достон бобларида келган илоҳиёт атамалари таҳлил қилиниб, чуқур илмий хулосаларга асосланганига оид маълумотлардан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўқитиладиган тасаввуф фани ишчи дастурини тузишда ва “Тасаввуф ва нафс тарбияси” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2024-йил 17-июлдаги 05-03/175/1-сон маълумотномаси). Натижада, ислом илоҳиётидаги сўзлар арабизмлар воситасида ғоявий ва маънавий жиҳатдан аниқ ўрганилгани  Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг илмий фаолияти самарадорлигига хизмат қилган;
“Сабъаи сайёр” достонида форсий-арабий, туркий-форсий, форсий-арабий-туркий элементлар комбинацияси орқали ҳосил қилинган бе+наво+лиғ (بى نوا ليغ), як+жиҳат+лиғ (يك جهت ليغ) сингари ясама сўзларнинг қўлланилиши натижасида туркий шеъриятда янги сўзлар вужудга келгани очиб берилгани хусусидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813-“Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 15-июлдаги 04/1-2674-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа дастури янги маълумотлар ва лексик бирликлар билан бойитилган;
“Сабъаи сайёр” достонида исм (от, сифат) туркумидан унумли фойдаланиш орқали касбда – меъмор (معمار) ва чолғу асбобларида – най (ناي), иншоотларда – қаср (قصر) каби отлар; рангларда: яшиллик (أحضر)  сифати қўлланилгани аниқлангани хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 17-июлдаги 06-28-956-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатувлар мазмунининг назарий жиҳатдан илмий далиллар билан янада бойитилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish