Иброхимова Нафосат Абдусаттор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt 2134.
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Алимова Машхура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мардонов Баходир  Бахронович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхона фаолияти самарадорлигини интеграл баҳолаш ёндашуви самарадорликни паст (0≤ КС <0,40), ўртача (0,41≤КС<0,75) ва юқори (0,76≤КС<1,00) даражалилигига кўра табақалаштириш ҳамда самарадорлик кўрсаткичларини аҳамиятлилиги даражасига кўра тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;  
кичик хизмат кўрсатиш субектлари фаолиятини самарали ва инновацион ривожлантиришнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш вазифаларига мувофиқ стратегияни ишлаб чиқишда “давлат-тадбиркор” ҳамкорлигини боғловчи мустақил шахс – кичик бизнесга оид инфратузилмаларни устувор ривожлантиришнинг зарурати асосланиб, унга мувофиқ ҳолда мақсадли кўрсаткичлар тизими таклиф этилган;
кичик бизнесни қўллаб-қувватлашда инфратузилманинг муҳимлигига кўра кичик бизнесни қўллаб-қувватлашда юридик, маркетинг, бухгалтерия ҳисоби, консалтинг, кадрларни танлаш ва баҳолаш каби инфратузилма хизматларини ҳамда кичик бизнес, илмий ва йирик корхоналар ўртасидаги ҳамкорликка кўра технопарклар хизматларини ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Самарқанд вилоятида хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ва жами хизматлар ҳажминининг 2030-йилга мўлжалланган даврга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхона фаолияти самарадорлигини интеграл баҳолаш ёндашуви самарадорликни паст (0≤ КС <0,40), ўртача (0,41≤КС<0,75) ва юқори (0,76≤КС<1,00) даражалилигига кўра табақалаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2024-2025-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 4-октябрдаги 04/10-25-15088-сон маълумотномаси 04.10.2024-й; Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 2024-йил 18- сентябрдаги 54-Ф маълумотномаси; Самарқанд вилоят “ДНН Давр Гроуп” МЧЖ”нинг 2024-йил 20-сентябрдаги маълумтномаси; Самарқанд вилоят “Оптовик” МЧЖ нинг 2024-йил 24-августдаги маълумотномаси)  Ушбу таклиф кичик хизмат кўрсатиш корхоналарида самарадорликни аҳамиятлилигига кўра хўжалик фаолияти ривожланишини комплекс баҳолаш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
кичик хизмат кўрсатиш субектлари фаолиятини самарали ва инновацион ривожлантиришнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш вазифаларига мувофиқ стратегияни ишлаб чиқишда “давлат-тадбиркор” ҳамкорлигини боғловчи мустақил шахс – кичик бизнесга оид инфратузилмаларни устувор ривожлантиришнинг зарурати асосланиб, унга мувофиқ ҳолда мақсади кўрсаткичлар тизими бўйича
таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2024-2025-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 4-октябрдаги 04/10-25-15088-сон маълумотномаси, 04.10.2024-й;  Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 2024-йил 18-сентябрдаги 54-Ф маълумотномаси; Самарқанд вилоят “ДНН Давр Гроуп” МЧЖ”нинг 2024-йил 20-сентябрдаги маълумтномаси; Самарқанд вилоят “Оптовик” МЧЖ нинг 2024-йил 24-августдаги маълумотномаси) Ушбу таклиф кичик корхоналарда хизматлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда инновацион фаолиятни бошқариш бўйича қарорларни қабул қилишнинг иқтисодий асосланганлик даражасини ошириш имконини берган;
кичик бизнесни қўллаб-қувватлашда инфратузилманинг муҳимлигига кўра кичик бизнесни қўллаб-қувватлашда юридик, маркетинг, бухгалтерия ҳисоби, консалтинг, кадрларни танлаш ва баҳолаш каби инфратузилма хизматларини ҳамда кичик бизнес, илмий ва йирик корхоналар ўртасидаги ҳамкорликка кўра технопарклар хизматларини ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги  бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2024-2025-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 4-октябрдаги 04/10-25-15088-сон маълумотномаси 04.10.2024-й; Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 2024-йил 18-сентябрдаги 54-Ф маълумотномаси; Самарқанд вилоят “ДНН Давр Гроуп” МЧЖ”нинг 2024-йил 20-сентябрдаги маълумтномаси; Самарқанд вилоят “Оптовик” МЧЖ нинг 2024-йил 24-августдаги маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш кичик корхоналарда хизматлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда инновасион фаолиятни бошқариш бўйича қарорларни қабул қилишнинг иқтисодий асосланганлик даражасини ошириш имконини берди.
Самарқанд вилоятида хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ва жами хизматлар ҳажминининг 2030-йилга мўлжалланган даврга прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2024-2025-йилларда республикада хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 4-октябрдаги 04/10-25-15088-сон маълумотномаси 04.10.2024й; Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 2024 йил 18-сентябрдаги 54-Ф маълумотномаси; Самарқанд вилоят “ДНН Давр Гроуп” МЧЖ нинг 2024-йил 20-сентябрдаги маълумтномаси; Самарқанд вилоят “Оптовик” МЧЖ нинг 2024-йил 24-августдаги маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб, Самарқанд вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари томонидан яратилган жами хизматлар ҳажмини 48,5 %га, хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субектлари сонини 27,7 %га ошиши имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish