Рустамова Нигина Бахшиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаликнинг I-II давридаги чапақай ва ўнақай болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг қиёсий хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib4211.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Наргиза Баходировна Зокирова, тиббиёт фанлари доктори; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон)
Етакчи ташкилот: Туркия соғлиқ билимлари университети (Туркия)
II. Тадқиқотнинг мақсади: Болаликнинг I-II давридаги чапақай ва ўнақай болаларнинг антропометрик кўрсаткичларини ўрганиш ва таққослашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
4 ёшдан 12 ёшгача бўлган чапақай ва ўнақай қиз ва ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари (бўй узунлиги, тана вазни ва кўкрак қафаси ҳажми) аниқланган;
болаликнинг I ва II давридаги чапақай ва ўнақай ўғил ва қиз болаларнинг мушак кучи (динамометрияси) ҳамда кўриш ўткирлиги аниқланган;
4 ёшдан 12 ёшгача бўлган чапақай ва ўнақай болаларнинг (қиз ва ўғил) тана турли қисмларининг (юқори ва пастки мучалар) антропометрик кўрсаткичлари орасидаги фарқлар исботланган;
 Бухоро вилоятида 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган чапақай ва ўнақай болаларнинг тана турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларининг меъёрий чегаралари аниқланган .
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
болаликнинг I-II давридаги чапақай ва ўнақай болалар антропометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган чапақай ва ўнақай қиз ва ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари (бўй узунлиги, тана вазни ва кўкрак қафаси ҳажми) ни ўрганиш бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 3 августдаги 23-m/078 сон хулосаси билан тасдиқланган «Болаликнинг I-II давридаги чапақай ва ўнақай болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.05.2024 йилдаги 47-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.05.2024 йилдаги 1215-2-208-TB/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октабрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган чапақай ва ўнақай қиз ва ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари (бўй узунлиги, тана вазни ва кўкрак қафаси ҳажми) ни ўрганиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда тиббий муолажалар амалиётида чапақай ва ўнақайларни даволашда, шунингдек болаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини морфометрик параметрлари бўйича ёшга боғлиқ ва жинсий деморфизмни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб, 1 нафар бемор учун умумий антропометрия нархи 30000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: чапақай ва ўнақай ўғил ва қиз болаларнинг мушак кучи (динамометрияси) ҳамда кўриш ўткирлигини аниқлаш тўғрисидаги таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 3 августдаги 23-m/078 сон хулосаси билан тасдиқланган «Болаликнинг I-II давридаги чапақай ва ўнақай болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.05.2024 йилдаги 47-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.05.2024 йилдаги 1215-2-208-TB/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октабрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари чапақай ва ўнақай ўғил ва қиз болаларнинг мушак кучи (динамометрияси) ҳамда кўриш ўткирлигини аниқлашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: педиатрик тиббий муолажалар амалиётида чапақай ва ўнақай бoлаларни даволашда, шунингдек болаларнинг тана қисмларини морфометрик параметрлари бўйича ёшга боғлиқ ва жинсий деморфизмни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий антропометрия нархи 30000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган чапақай ва ўнақай болаларнинг (қиз ва ўғил) тана турли қисмларининг (юқори ва пастки мучалар) антропометрик кўрсаткичлари орасидаги фарқларни исботлаш тўғрисидаги таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 3 августдаги 23-m/078 сон хулосаси билан тасдиқланган «Болаликнинг I-II давридаги чапақай ва ўнақай болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.05.2024 йилдаги 47-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.05.2024 йилдаги 1215-2-208-TB/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октабрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ўтказилган тадқиқотлар натижасида 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган чапақай ва ўнақай болаларнинг (қиз ва ўғил) тана турли қисмларининг (юқори ва пастки мучалар) антропометрик кўрсаткичлари орасидаги фарқлар исботланган. Иқтисодий самарадорлиги натижасида 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган чапақай ва ўнақай болаларнинг энг мақбул антропометрик кўрсаткичларнинг ишлаб чиқилганлиги текшириш ўтказиш жараёни самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий антропометрия нархи 30000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади.
    тўртинчи илмий янгилик: Бухоро вилоятида 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган чапақай ва ўнақай болаларнинг тана турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларининг меъёрий чегараларини ўрганиш тўғрисидаги таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 3 августдаги 23-m/078 сон хулосаси билан тасдиқланган «Болаликнинг I-II давридаги чапақай ва ўнақай болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15.05.2024 йилдаги 47-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.05.2024 йилдаги 1215-2-208-TB/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октабрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар асосида Бухоро вилоятида 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган чапақай ва ўнақай болаларнинг тана турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларининг меъёрий чегаралари ўрганилган ва ўз навбатида ривожланиши мумкин бўлган патологик ўзгаришларни эрта ташхис қўйилишига замин яратиши ҳисобига тадқиқотнинг ижтимоий аҳамияти оширилишига имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган касалликларни ўз вақтида олдини олиш ҳамда болаларни психологик жароҳатлардан сақланиши таъминланиши орқали иқтисодий самарадорликка эришилган бўлиб 1 нафар бемор учун умумий антропометрия нархи 30000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Болаликнинг I-II давридаги чапақай ва ўнақай болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг аниқлаш усуллари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгаш раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2024 йил 7 октабрдаги 04/9109-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish