Абдивохидов Мамуржон Авазхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини самарали ривожлантиришнинг ташкилий – иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2898
Илмий раҳбар: Кувандиков Шухрат Облоқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Алимова Машхура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатишга услубий ёндашув рақамли технологиялардан фаол фойдаланиш шароитида хизмат кўрсатиш-нинг вақт билан боғлиқ транзаксион ҳаражатларини янги норма ва ваколати билан боғлиқ ҳолда институционал компонентларига кўра такомиллаш-тирилган;
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш механизми мазкур соҳанинг самарали фаолиятини расмий тартибга солишни уйғун ҳолда маданий ёндашув, урф-одат ва жамиятдаги муносабатлар тизимига асосланган норас-имй механизмининг институционал воситаларига кўра такомиллаштирилган;
рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасининг самарали ривожланишига таъсир этувчи омиллар таъсирига кўра хизматларнинг 2026 йилгача бўлган даврга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
рақамли платформалар ва онлайн бозорларда хизмат кўрсатиш соҳаси рақобатини миқдорий-сифат жиҳатдан баҳолаш ёндашуви аниқ ўлчамли мақсадларни белгилаш, соҳанинг ўзига хос хусусиятлари ва белгиларининг ўлчамларини киртиш заруратига кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатишга услубий ёндашув рақамли технологиялардан фаол фойдаланиш шароитида хизмат кўрсатиш-нинг вақт билан боғлиқ транзаксион ҳаражатларини янги норма ва ваколати билан боғлиқ ҳолда институционал компонентларига кўра такомиллаш-тириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Қонунчилик хужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш” бошқармаси амалиётида фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 27-ноябрдаги 06-10-33-17188-сонли маълумотномаси).  Таклиф хизмат кўрсатиш фаолиятини тартибга солишда қўлланиладиган янги нормалар ва ваколат-ларни ишлаб чиқиш ҳамда  хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этишда вақт билан боғлиқ ҳаражатларни минималлаштиришнинг услубий асосларини такомиллаштириш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш механизми мазкур соҳанинг самарали фаолиятини расмий тартибга солишни уйғун ҳолда маданий ёндашув, урф-одат ва жамиятдаги муносабатлар тизимига асосланган норас-имй механизмининг институционал воситаларига кўра такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича дастурлар билан ишлаш” бошқармаси амалиётида фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 27-ноябрдаги 06-10-33-17188-сонли маълумотномаси). Таклиф рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини самарали ривожлантиришнинг расмий ва норасмий қоидалари уйғунлигига кўра қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш воситалари бирлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
рақамли иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасининг самарали ривожланишига таъсир этувчи омиллар таъсирига кўра хизматларнинг 2026 йилгача бўлган даврга мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Бизнес мухитини таҳлил қилиш ишбилармонлик индексларини баҳолаш” бошқармаси амалиётида фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 27-ноябрдаги 06-10-33-17188-сонли маълумотномаси). Таклиф хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг рақамли трансформациясига кўра истиқбол даврида Самарқанд вилояти бўйича режалаштирилган ялпи ҳудудий маҳсулотда хизматлар ҳажмини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
рақамли платформалар ва онлайн бозорларда хизмат кўрсатиш соҳаси рақобатини миқдорий-сифат жиҳатдан баҳолаш ёндашуви аниқ ўлчамли мақсадларни белгилаш, соҳанинг ўзига хос хусусиятлари ва белгиларининг ўлчамларини киритиш заруратига кўра такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Бизнес мухитини таҳлил қилиш ишбилармонлик индексларини баҳолаш” бошқармаси амалиётида фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 27-ноябрдаги 06-10-33-17188-сонли маълумотномаси). Таклифи ҳудудларда ишбилармонлик муҳитининг рақамли инфратузилмасини яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш услубиётини такомил-лаштириш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish