Каримов Элмурод Салимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармог'и номи): “Кибербуллингни ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашига таъсири (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal976
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Ўш давлат университети профессори, фалсафа фанлари доктори Шарипова Эркайим Козиевна, Андижон давлат университети Фуқаролик жамияти назарияси кафедра профессори, фалсафа фанлари доктори Юнусова Манзура Пазлитдиновна.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кибербуллингнинг генезиси ва эволюциясини, ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашига таъсирига доир назарий хулосаларни ҳамда амалий таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кибербуллинг ҳодисасини тушуниш (ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётдаги инқироз ҳодисаси сифатида), унинг ҳар томонлама талқин қилинган ҳолда унинг универсал-онтологик ва экзистенсиал ўлчовлари очиб берилган;
кибербуллинг ҳодисаси тарихи ҳақидаги назарий манбалар ҳамда уларнинг ўзаро алоқадорлиги, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари ёритилган. Шу билан бирга, кибербуллинг ҳодисасинининг олдини олиш маҳаллий ва хориж олимларининг назарий-методологик нуқтаи-назарларига асосланган ҳолда таҳлилий фикр-мулоҳаза юритилган;
кибербуллинг ҳодисасига қарши курашда оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг ўрнини аниқлаш доирасидаги турли тушунча, принциплар ҳамда консептуал ёндашувларни таҳлил қилишда мазкур масалаларга доир қарашлар фалсафий ва мантиқий изчиллик асосида очиб берилган;
Учинчи Ренессанс ёшларини тарбиялаш ва кибербуллинг ҳодисасига қарши курашда “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари» ғоясининг ўрнини аниқлашга оид муаммоларни ечишга йўналтирилган хулосалар, таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
кибербуллинг ҳодисасини тушуниш ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётдаги инқироз ҳодисаси сифатида, унинг ҳар томонлама талқин қилинган ҳолда универсал-онтологик ва экзистенсиал ўлчовлари очиб берилганлигига доир илмий-амалий тавсиялардан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитасининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан тахлилий мулоҳазаларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитасининг 2023-йил 15-августдаги 24-сонли далолатномаси). Натижада мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан Сенатнинг ялпи мажлисида муҳокама қилиниши шарт бўлган таклиф ва мулоҳазаларни янада бойитилишига хизмат қилган;
кибербуллинг ҳодисаси тарихи ҳақидаги назарий манбалар ҳамда уларнинг ўзаро алоқадорлиги, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари ёритилган. Шу билан бирга, кибербуллинг ҳодисасинини олдини олиш маҳаллий ва хориж олимларининг назарий-методологик нуқтаи-назарларига асосланган ҳолда таҳлилий фикр-мулоҳаза юритилганлигига оид илмий янгилигидан Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитасининг ёшлар ижтимоий ҳаётидаги мавжуд муаммоларни ўрганишга қаратилган таҳлилий маълумотларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитасининг 2023-йил 17-июлдаги № 04/5-10-34-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз ёшларининг ижтимоий ҳаётдаги дунёқарашини белгилаб берувчи илмий хулосаларнинг янада бойитилишига хизмат қилган;
кибербуллинг ҳодисасига қарши курашда оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг ўрнини аниқлаш доирасидаги турли тушунча, принциплар ҳамда консептуал ёндашувларни таҳлил қилишда мазкур масалаларга доир фалсафий ва мантиқий изчиллик асосидаги қарашларидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитасининг мамлакатимиз таълим муассасаларидаги ёшлар ижтимоий муаммоларини ўрганишга қаратилган тахлилий малумотларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитасининг 2023-йил 15-августдаги 24-сонли далолатномаси). Натижада мамлакатимиз таълим муассасаларидаги ёшлар ижтимоий муаммоларини бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ва самарадорлигини янада юксалишига хизмат қилган;
учинчи ренессанс ёшларини тарбиялаш ва кибербуллинг ҳодисасига қарши курашда “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғоясининг ўрнини аниқлашга оид муаммоларни ечишга йўналтирилган хулосалар, таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилганлигига доир таклифларидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитасининг ёшлар ижтимоий хавфсизлик муаммоларига оид назорат-таҳлил фаолиятига оид ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитасининг 2023-йил 17-июлдаги № 04/5-10-34-сонли маълумотномаси). Натижада ёшлар ҳаётида виртуал оламнинг салбий жихатлари ва уни олдини олишга оид илмий таҳлилий маълумотларни янада кенгайтириш имконини берган.