Мусрединова Тамила Исметовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес субъектларининг эхпорт салоҳиятини қўллаб қуватлаш ва ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1950.
Илмий раҳбар: Кадирова Хадича Тураевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Бахриддин Жураевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сирожиддинов Камолиддин Икромиддинович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “корхонанинг экспорт салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхона иқтисодий салоҳиятининг таркибий қисми ҳисобланган ҳамда функсионал мақсади ташқи бозорларда қиёсий устунликлари билан ажралиб турувчи тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва истеʼмолчиларга тақдим этиш қобилиятини бизнес эгаларининг фаровонлиги ва молиявий таъминотини юксалтириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
Наманган вилоятида кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича агентлик фаолиятини кичик корхоналарда самарали ва узлюксиз экспорт жараёнларини таъминлаш билан шуғулланувчи трейдерлар гуруҳини ташкил қилиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
«Нуробод Сифат Техтиле» МЧЖ корхонасида 2024-2027 йилларда экспорт ҳажмини оширишнинг базавий, мўтадил сафарбарлик, модернизация (инвестиция) ссенарийларига кўра асосий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
Наманган вилоятидаги кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳияти ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини ривожлантириш ссенарийси асосида 2027 йилгача бўлган даврда прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “корхонанинг экспорт салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини корхона иқтисодий салоҳиятининг таркибий қисми ҳисобланган ҳамда функсионал мақсади ташқи бозорларда қиёсий устунликлари билан ажралиб турувчи тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва истеʼмолчиларга тақдим этиш қобилиятини бизнес эгаларининг фаровонлиги ва молиявий таъминотини юксалтириш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Молиявий менежмент” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва истеʼмолчиларга тақдим этиш қобилиятини бизнес эгаларининг фаровонлиги ва молиявий таъминотини юксалтириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “корхонанинг экспорт салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Наманган вилоятида кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича агентлик фаолиятини кичик корхоналарда самарали ва узлюксиз экспорт жараёнларини таъминлаш билан шуғулланувчи трейдерлар гуруҳини ташкил қилиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Наманган минтақавий бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 9 октябрдаги 04/10-25-15258-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилишини натижасида кичик бизнес субъектлари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш хизматлари кўрсатиш бўйича мавжуд минтақавий инфратузилмани такомиллаштиришга, кўрсатилаётган маслаҳат хизматлари сифатини яхшилаш ва ҳажмини оширишга имкон берган, бу эса вилоят кичик бизнес субъектларининг экспорт маҳсулотлари ва хизматларини 2022 йилда 25,5 млн АҚШ доллар ҳажмига қадар оширишга таъсир кўрсатган;
«Нуробод Сифат Техтиле» МЧЖ корхонасида 2024-2027 йилларда экспорт ҳажмини оширишнинг базавий, мўтадил сафарбарлик, модернизация (инвестиция) ссенарийларига кўра ишлаб чиқилган асосий прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Наманган минтақавий бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 26 сентябрдаги 123 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилишини натижасида «Нуробод Сифат Техтиле» МЧЖ корхонасида экспорт фаолияти ҳажмини ошириш имкони яратилиб, бу келажакда корхона молиявий-иқтисодий фаолияти кўрсаткичларини оширишга таъсир кўрсатган;
Наманган вилоятидаги кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳияти ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини ривожлантириш ссенарийси асосида ишлаб чиқилган 2027 йилгача бўлган даврда прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Наманган минтақавий бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 9 октябрдаги 04/10-25-15258-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши таҳлил қилинаётган корхоналар экспорт фаолиятини режалаштириш бўйича илмий асосланган дастурлар ишлаб чиқишга имкон берган.