Махмудова Нилуфар Ғуломжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик фаолиятида маҳаллий ресурслардан фойдаланишни бошқаришда салоҳият ва имкониятларни ошириш” (Наманган вилойати мисолида),
08.00.13 – “Менежмент”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1934 .
Илмий раҳбар: Казаков Олим Собирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рашидов Раҳматулло Аъложонович, иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган корхоналарда маҳаллий ресурслардан фойдаланишни бошқаришда салоҳият ва имкониятларни ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “тадбиркорлик фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тадбиркорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш омилларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш, маҳаллий ресурслардан фойдаланишни бошқаришда салоҳият ва имкониятларни ошириш билан боғлиқлиги нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тадбиркорлик корхоналарида маҳаллий ресурслар ва имкониятлар орқали иқтисодий салоҳиятдан фойдаланишнинг интеграл оралиқ натижалари ёндашувига кўра “аъло” (4,6 - 5,0), “яхши” (3,1 - 4,5), “ўрта” (1,6 - 3,0), “ёмон” (0 - 1,5) баҳолаш чегараларига мувофиқ келувчи фаолият самарадорлигини таъминлаш асосланган;
тадбиркорлик фаолиятини бошқаришга масъул ҳудудий идора ва ташкилотлар томонидан мавжуд иқтисодий салоҳият ва имкониятларни ҳудудлараро қайта баҳолаш ва ўзаро мувофиқлаштириш орқали маҳаллий даражадаги синергия самарасига эришиш асосланган;
"АЛБАТРОС БРОК СЕРВИС" МЧЖнинг маҳаллий ресурслардан фойдаланишни бошқаришда салоҳият ва имкониятларини ошириш имконини берувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадбиркорлик субъектларида маҳаллий ресурслардан фойдаланишни бошқаришни такомиллаштириш асосида уларнинг салоҳиятини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “тадбиркорлик фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини тадбиркорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш омилларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш, маҳаллий ресурслардан фойдаланишни бошқаришда салоҳият ва имкониятларни ошириш билан боғлиқлиги нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Менежмент” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 9-сентябрдаги 438-сонли буйруғи). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабалари ҳамда бўлғуси мутахассисларда кичик бизнес ва тадбиркорликни бошқариш, тадбиркорлик фаолиятида иқтисодий ресурслардан фойдаланишни бошқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятни бошқаришнинг назарий асослари бўйича янги билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
тадбиркорлик корхоналарида маҳаллий ресурслар ва имкониятлар орқали иқтисодий салоҳиятдан фойдаланишнинг интеграл оралиқ натижалари ёндашувига кўра “аъло” (4,6 - 5,0), “яхши” (3,1 - 4,5), “ўрта” (1,6 - 3,0), “ёмон” (0 - 1,5) баҳолаш чегараларига мувофиқ келувчи фаолият самарадорлигини таъминлаш таклифи Наманган вилояти корхоналарида маҳаллий ресурслардан фойдаланишни бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 13 ноябрдаги №06-10-33-16630-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган корхоналарда маҳаллий ресурслардан фойдаланишни бошқариш самарадорлигини орттиришга ва маҳсулот таннархида хом ашё харажатларининг 0,5 %га камайтириш орқали иқтисодий самара олинишига имкон яратган;
тадбиркорлик фаолиятини бошқаришга масъул ҳудудий идора ва ташкилотлар томонидан мавжуд иқтисодий салоҳият ва имкониятларни ҳудудлараро қайта баҳолаш ва ўзаро мувофиқлаштириш орқали маҳаллий даражадаги синергия самарасига эришиш таклифи Наманган вилоятидаги тадбиркорлик корхоналарида жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 13 ноябрдаги № 06-10-33-16630-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бошқарув фаолияти самарадорлигини ортишига эришилган ва маҳаллий ресурслардан фойдаланишни бошқаришни такомиллашувига хизмат қилган;
"АЛБАТРОС БРОК СЕРВИС" МЧЖнинг маҳаллий ресурслардан фойдаланишни бошқаришда салоҳият ва имкониятларини ошириш имконини берувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Наманган вилоятидаги тадбиркорлик корхоналарида жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 13 ноябрдаги № 06-10-33-16630-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлари ва натижалари асосида тадбиркорлик корхоналари ўзларининг истиқболдаги фаолиятларини объектив тарзда режалаштиришига ва қўйилган мақсадларга эришилишига имкон яратилган.