Пулатова Зулфия Саидхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шаҳар кўча-йўл тармоқларини ҳисобга олган холда пиёдаларнинг манзилга етиб олиш имкониятини баҳолаш усулларини такомиллаштириш (Тошкент шаҳри мисолида)”, 05.09.02 - “Геотехника” (Йўллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5009
Илмий раҳбар: Садиков Ибрагим Салихович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.Т.73.05
Расмий оппонентлар: техника фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент Мусулмонов Қувонч Насруллаевич (Тошкент давлат транспорт университети); техника фанлари доктори, профессор Хотамов Асадулло Тоштемирович (Тошкент архитектура-қурилиш университети).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тошкент шаҳри шароитида пиёдаларнинг манзилга етиб олиш имкониятини баҳолаш методини такомиллаштириш такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳридаги барча йўллар ва кўчаларнинг аниқ геометрик параметрларга эга бўлган, батафсиллиги ва аниқлилиги билан мавжуд картографик хариталардан фарқ қилувчи электрон (векторли) харитаси ишлаб чиқилган;
Тошкент шаҳридаги 12 та туманнинг ҳар бири учун шаҳарнинг асосий хусусиятларини, жумладан, ҳудудлаштириш, инфратузилманинг ўзига хос хусусиятлари ва демографик кўрсаткичларни визуал тасвирлаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи инновацион мавзуий хариталар ишлаб чиқилган;
Тошкент шаҳрида илк маротаба пиёдалар учун ўзлари кўзлаган шаҳар манзилларига бориш имкониятининг мавжудлиги ва пиёдаларнинг ушбу манзилларга қулай етиб олиш кўрсаткичларини янада аниқ баҳолаш имконини берувчи маҳаллий географик ва ижтимоий-иқтисодий параметрларни инобатга олган ҳолда пиёдаларнинг манзилга етиб бориш имкониятининг махсус инновацион индекси ишлаб чиқилган;
шаҳар шароитларида пиёданинг манзилга етиб олиш имкониятини баҳолаш методини аниқлилиги ва амалий қўлланилиш даражасини сезиларли даражада ошириш имкониятини берувчи, пиёдаларнинг манзилга етиб олиш имкониятини баҳолаш методида изохронлардан фойдаланиш, янги ҳисоблаш ва таҳлил алгоритмларини киритиш орқали сезиларли даражада такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тошкент шаҳри шароитида пиёдаларнинг манзилга етиб олиш имкониятини баҳолаш методини такомиллаштиришдан бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Тошкент шаҳрида илк марта пиёдалар учун ўзлари кўзлаган манзилларига боришлари имкониятининг мавжудлиги ва пиёдаланинг ушбу манзилларга қулай равишда етиб олишлари кўрсаткичларини янада аниқроқ баҳолаш имконини берувчи маҳаллий географик ва ижтимоий-иқтисодий параметрлани инобатга олган махсус инновацион индекси ишлаб чиқилган ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024 йил 04 ноябрдаги № 03-4178 маълумотномаси). Натижада шаҳар кўча-йўл тармоғини ривожлантириш нормалари ва қоидалари бўйича меъёрий ҳужжатлар шаҳар пиёдалар йўлакчалари тармоғини ривожлантиришга, пиёдаларнинг манзилга етиб олиш имкониятларини баҳолаш имконини берган;
шаҳар шароитларида пиёданинг манзилга етиб олиш имкониятини баҳолаш методини аниқлилиги ва амалий қўлланилиши даражасини сезиларли даражада ошириш имкониятини берувчи пиёдаламинг манзилга етиб олиш имкониятини баҳолаш методида изохронлардан фойдаланиш, янги ҳисоблаш ва таҳлил алгоритмларини киритиш орқали сезиларли даражада такомиллаштириш усули Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси қошидаги ташкилотларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024 йил 04 ноябрдаги № 03-4178 маълумотномаси). Натижада пиёдаларнинг манзилга етиб олиш имкониятини баҳолаш Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида кўча йўл тармоғини ҳисобга олган ҳолда, пиёдалар йўлакчаларининг талаб даражасига етказишга эришилган.