Алихонова Мукаддамхон Умархоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги озиқ-овқат технологиясига оид терминларнинг лисоний ва таржимавий хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4399.
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Зияев Авазжон Ихтиёрович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қосимова Мадина Зайнобидиновна , филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги озиқ-овқат технологияси соҳасига оид терминларни лисоний ва таржимавий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги озиқ-овқат технологияси соҳасига оид терминларнинг функсионал-семантик ва лексик-семантик хусусиятларини очиб беришда иллокутив таъсир, перлокутив куч ва пресуппозиция каби лингвопрагматик омиллар устуворлиги аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги озиқ-овқат технологияси соҳасига оид терминларни метафора, метонимия, синекдоха, аналогия, киноя каби тасвирий воситалар ифодасидаги образлилик, рамз, истеҳзо каби стилистик асослари далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги озиқ-овқат технологияси соҳасига оид терминларни илмий контекстда изоҳли, транскрипсия ва муқобил таржима қилиш усуллари, аниқлик мезони ҳамда лексикографик жиҳатидан соҳага оид терминологик луғатлар яратиш тамойили ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат технологияси соҳасига оид терминларнинг диахроникаси, лексик-семантик жиҳатлари ҳамда морфологик, лексик, синтактик каби қиёсий типологик хусусиятлари осҳиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги озиқ-овқат технологиясига оид терминларнинг лингвопрагматик, функсионал-семантик, стилистик, лексикографик хусусиятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
озиқ-овқат технологияси соҳасига доир терминларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги функсионал-семантик, лингвопрагматик хусусиятларини тилшунослик нуқтаи назаридан аниқлаш, соҳа терминологияси лексик сатҳининг бойиб бориш усулларининг ўзига хос жиҳатларига диахрон томондан ёндашиш, ҳар икки тилга бошқа тиллардан ўзлашган озиқ овқат технологияси соҳасига оид терминларнинг мазкур тилларга кириб келиши ва ўзлашишининг маданий, ижтимоий, ҳудудий омилларини ёритиш, ушбу соҳа терминларини таржима қилиш жараёнида туғиладиган муаммоларни аниқлаб, уларни энг мақбул усуллари бўйича илмий-назарий тавсияларни шакллантириш ҳамда озиқ-овқат технологиясига оид терминларни тасвирий воситалар сифатида тадқиқ этишга доир илмий хулоса ва натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Давлат илмий техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 6-июндаги 04/1476-сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳаси илмий жиҳатдан янада бойитилган;
тилшунослик ва озиқ-овқат технологиясининг интеграциялашуви, инглиз ва ўзбек тилларидаги озиқ-овқат технологиясига оид терминларнинг лингвопрагматик тадқиқи ва икки тилдаги озиқ-овқат технологияси доирасидаги терминларнинг семантик, функсионал, диахроник хусусиятларини ёритиш, соҳа терминларини лингвопрагматик тадқиқ этишнинг долзарблиги, адекват таржима усуллари бўйича илмий-назарий тавсияларни шакллантириш ва таржимон маҳоратини транскрипсион ва транслитерацион таржима усуллари воситасида ифодалаш,  инглиз ва ўзбек тилларида соҳа терминлари билан богʻлиқ омилларни кўрсатиб беришга доир илмий хулоса ва натижаларидан Фарғона давлат университетида 2020-2022 йилларга мўлжалланган “Америcан Драма” СУЗ80021ГР3149 номли халқаро лойиҳанинг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 2-мартдаги 04/1345-сон маълумотномаси). Натижада, жорий этилган материаллар лойиҳа бўйича электрон ресурслар, дарсликлар ва ўқув-услубий мажмуалар яратишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги озиқ-овқат технологияси соҳасига оид терминларни метафора, метонимия, синекдоха, аналогия, киноя каби тасвирий воситалар ифодасидаги образлилик, рамз, истеҳзо каби стилистик асослари далилланганлиги ҳамда инглиз ва ўзбек тилларидаги озиқ-овқат технологияси соҳасига оид терминларни илмий контекстда изоҳли, транскрипсия ва муқобил таржима қилиш усуллари, аниқлик мезони ҳамда лексикографик жиҳатидан соҳага оид терминологик луғатлар яратиш тамойили ишлаб чиқилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эштиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг сенарийларини тайёрлашда (2023-2024-йиллар давомида) фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил 26-февралдаги 04-36-285-сон маълумотномаси). Эшиттиришлар учун тайёрланган материалларда ўзбекона озиқ-овқат технологияси терминологияси, унинг ўзбек халқининг миллий маданиятидаги ўрни, халқимиз томонидан муомалада қўлланиб келинаётган соҳа терминлари тарихи кенг ёритилган, шу билан бирга озиқ-овқат технологияси терминларининг паремияларда миллийлигимизнинг бир қисми сифатида қўлланилиши, ота-боболаримизларимизнинг ёш авлод тарбиясидаги роли халқ маънавиятини бойитувчи муҳим омил сифатида ёритиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish