Рахимов Хурмат Нурматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган тупроқларни ГАТ технологиялари асосида агрокимёвий кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва ўғитлардан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш илмий асослари (Хоразм вилояти Шовот тумани мисолида)”, 06.01.04-Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Qx1236
Илмий раҳбар: Джалилова Гулнора Тулкуновна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/07.06.2024.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Санакулов Акмал Лапасович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Исмайилов Жуманазар Исматович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходими.
Етакчи ташкилот: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти Шовот туманида тарқалган суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг агрокимёвий кўрсаткичларини замонавий технологиялари асосида таҳлил қилиш ҳамда ўғитлардан самарали фойдаланишда “Агрокимёвий тақсимотчи” мобил илова платформасини яратиишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқот объекти суғориладиган тупроқларнинг агрокимёвий кўрсаткичларини АрcГИС дастурининг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда макон-замонда ўзгариш тенденсияларини аниқлаш имкониятлари очиб берилган;
фермер хоъжалиги экин майдонларида жойлаштирилган экин турлари ва режалаштирилган ҳосилдорлик бўйича минерал ўғитларнинг йиллик меъёрлари ва ҳар бир ўғит қўлланиши бўйича маълумотлар жамланган “Агрокимёвий меъёр” маълумотлар базасини яратишда Миcрософт Аccесс дастурининг “.аccдб” файл типининг имкониятлари асосланган;
ўғитлардан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш мақсадида “Агрокимёвий тақсимотчи” мобил илова платформасини яратишда Флуттер дастури Дарт тилининг имкониятлари асосланган;
ўғитлардан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш жараёнида: тупроқларда гумус ва озуқа моддаларини аниқлаш бўйича маълумотлар тўплаш > АрcГИС дастурида агрокимёвий хаританомалар яратиш > Миcрософт Аccесс дастури .аccдб файл типида маълумотлар базаси яратиш > Флуттер дастури Дарт тилида мобил илова платформаси (ўғитларни табақалаштирилган ҳолда қўллаш мақсадида)  яратиш кетма-кетлиги механизми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти Шовот тумани шароитида қишлоқ хўжалиги ерлари тупроқларининг тупроқ унумдорлигини ўрганиш ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўғитлаш бўйича тавсиялар бериш усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган изланишлар натижасида:
ГАТ нинг АрcГИС Десктоп, 3Д Аналйст (Сурфасе/Cреате ТИН фром Феатурес), Сурфасе/Интерполате Грид ва Эрдас дастурий таъминотлар имкониятларидан фойдаланган ҳолда Хоразм вилояти Шовот тумани Гулистон ҳудудидаги 1827,7 гектар майдондаги тупроқларнинг тарқалиши, уларнинг гумус, озуқа элементлар билан таминланиши акс эттирувчи 1:10000 масштабдаги хаританомалари яратилган ва Шовот тумани қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 июл 05/34-05/3536-сонли маълумотномаси). Натижада, жорий этилган хаританомалар асосида суғориладиган аллювиал тупроқ тарқалган ерларини чегараларини билиш, ўғитлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида тупроқларда агрокимёвий мониторинг ўтказиш, ҳудуд тупроқларининг унумдорлигини, мелиоратив ҳолатини, барча агрокимёвий хоссалари ва режалаштирилган ҳосилни инобатга олган ҳолда ўғитларнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиишда фойдаланишга хизмат қилган.
Миcрософт Аccесс дастурида яратилган Шовот тумани Гулистон ҳудуди ўтлоқи аллювиал тупроқ шароитида жойлашган  фермер хўжалик ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари экин майдонларида жойлаштирилган экин турлари ва режадаги ҳосилдорлик бўйича минерал ўғитларнинг йиллик меъёрлари ҳамда ҳар бир ўғит қўлланиши бўйича илмий асосланган кўрсатмалар келтирилган “Агрокимёвий меъёр” маълумотлар базаси Хоразм вилояти Шовот тумани қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 июл 05/34-05/3536-сонли маълумотномаси). Натижада, жорий этилган маълумотлар базаси қишлоқ хўжалиги экинларини минерал ўғитлар билан озиқлантиришда рақамлаштирилган технологиялар асосида ўтказиш, уларни агрокимиёвий меъёрлар асосида киритиш мўл ва сифатли ҳосил етиштириш, агрокимёвий мониторинг ўтказиш имкониятини беришга хизмат қилган.
Флуттер дастури Дарт тилидан фойдаланилган ҳолда яратилган “Агрокимёвий тақсимотчи” мобил иловаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Республика агрокимёвий таҳлил маркази Хоразм вилояти филиалида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Республика агрокимёвий таҳлил марказининг 2023 йил 21 сентябр 102- сонли маълумотномаси). Натижада жорий этилган мобил илова тупроқларнинг унумдорлик ва агрокимёвий кўрсаткичларини билган ҳолда, маълум бир экин майдонига табақалаштириш ёндашувга асосланган ҳолда ўғит қўллаш имконини яратишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish