Сапарниязов Сансизбай Кадирниязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба-ёшларни спорт мусобақаларига тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2193.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтийор Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Якубов Фазлиддин Мухитдинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида талаба-ёшларни спорт мусобақаларига тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-ёшларни спорт мусобақаларига тайёрлашда машғулотларни тайёргарлик циклларини инобатга олган ҳолда оптималлаштиришга таяниб уларнинг жисмоний, функсионал ва руҳий ҳолатининг прагматив кўрсаткичларини креатив ривожлантириш асосида кулминацион натижаларнинг интенсив такомиллашувига эришилган;
олий таълим муассасаларида талаба ёшларни спорт мусобақаларига узлюксиз тайёрлашга йўналтирилган машгʻулотлар жараёнининг мазмуни таҳлил қилиш ва о'згаришларни амалга ошириш қобилиятини ифодаловчи муҳим тамойилларини ишлаб чиқиш ҳисобига андрогогик ёндашувлар такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия дарсларида талаба-ёшларнинг спорт мусобақаларига бўлган индивидуал қизиқиш ва компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирлган технологияларини қўллаш асносида мотив - ҳаракат - натижа – рефлекция монотон кўрсаткичлари такомиллаштирилган;
талаба-ёшларни спорт мусобақаларига тайёрлаш уларнинг жисмоний тайёргарлигини табақалаштириб юкламалар ҳажмини пропорцияларга ажратиб қўллаш асносида функсионал ҳолатининг барқарорлигини оширишга қаратилган машғулотларни интеграция қилиш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба-ёшларни спорт мусобақаларига тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
талаба-ёшларни спорт мусобақаларига тайёрлашда машғулотларни тайёргарлик циклларини инобатга олган ҳолда оптималлаштиришга таяниб уларнинг жисмоний, функсионал ва рухий ҳолатининг прагматив кўрсаткичларини креатив ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига синдирилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 27-июлдаги 01-03/3773-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма талаба-ёшларнинг спорт мусобақаларига тайёргарлигини такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида талаба ёшларни спорт мусобақаларига узлюксиз тайёрлашга йўналтирилган машгʻулотлар жараёнининг мазмуни таҳлил қилиш ва о'згаришларни амалга ошириш қобилиятини ифодаловчи муҳим тамойилларига оид тавсиялари “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2017-2020-йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 27-июлдаги 01-03/3773-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган технологик модел талаба-ёшларнинг спорт машғулотларига тайёргарлигини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жисмоний тарбия дарсларида талаба ёшларнинг спорт мусобақалари учун зарур бўлган оператив мотивларини ҳамда спорт компетенцияларини шакллантиришга йўналтирлган эвристик ва лойиҳалаш технологияларини қўллаш талаблари рақобатбардошликнинг мақсад - мотив - ҳаракат - натижа – рефлекция монотон кўрсаткичларини мувофиқлаштириш ва мусобақаолди жисмоний ва руҳий тайёргарлик босқичларининг хусусиятларини баҳолашга оид “Талаба-ёшларни спорт машғулотларига тайёрлаш” дастури Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалидаги талабаларнинг машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 27-июлдаги 01-03/3773-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган дастур ва методик тавсиялар талаба-ёшларни спорт мусобақаларига тайёргарлашга хизмат қилган;
талаба-ёшларни спорт мусобақаларига тайёрлаш уларнинг жисмоний тайёргарлигини табақалаштириб юкламалар ҳажмини пропорцияларга ажратиб қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалидаги талабаларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган жараёнига тадбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 27-июлдаги 01-03/3773-сон маълумотномаси). Натижада талаба-ёшларни машғулот воситаларини вариацион қўллаш даражасини оператив аниқлаш асосида такомиллаштирилган.