Дехканбоев Сардорбек Назиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишлатилган двигател ва трансформатор минерал мойларини нефт кокси ёрдамида қайта тиклаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4362.
Илмий раҳбар: Хамидов Басит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Тоир Зоирович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлатилган двигател ва трансформатор минерал мойларини нефт кокси ёрдамида тозалаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона нефтни кайта ишлаш заводида чиқадиган нефт коксининг кимёвий таркиби, физик ва адсорбсион-структуравий хусусиятлари аниқланган;
олинган углерод материалли сорбентнинг фаоллашув усулига қараб адсорбсион-структура характеристикаларининг ўзгариши қонуниятлари аниқланди. Термик усулга нисбатан сув буғи ёрдамида фаоллаштирилган углерод материалли сорбент ишлатилган двигател ва трансформатор мойларини 2,5 марта кўп тозалаши исботланган;
ишлатилган двигател ва трансформатор мойлари углерод материалли адсорбентлар ёрдамида тозаланган кейин физик механик хусусиятлари 1,6 марта яхшиланганлиги асосланган;
кислота сони асосида двигател мойи учун ГОСТ 8581-78 ва трансформатор мойи учун ГОСТ 10121-76 талабларига жавоб берадиган мойларни олиш учун ишлатилган техник мойларни қайта тиклаш жараёнининг оптимал параметрлари аниқланган;
нефт коксини термик фаоллаштириш ёрдамида минерал мойларни тозалаш учун 0,05-2 мм углеродли метериалли сорбент олиш усули ишлаб чиқилган;
углерод материалли сорбентлар ёрдамида ишлатилган двигател ва трансформатор мойларини тозалашнинг пилот қурилмаси яратилган ва шу қурилмада учбосқичли тозалаш асосида минерал мойларни қайта тиклаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлатилган двигател ва трансформатор минерал мойларини нефт кокси ёрдамида тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
углерод материалли адсорбентлар ёрдамида ишлатилган двигател ва трансформатор мойларини тозалаш технологияси «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2025-2026 йиллар амалиётга жорий этиш истеқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 4 сентябрдаги 01-02/2004-сон ва 2024 йил 14 декабрдаги 01-02/2034-сон маълумотномалари). Натижада, ишлатилган двигател ва минерал мойларни 70% гача механик хусусиятларини тиклаш имконини берган;
ишлатилган двигател ва трансформатор мойларини сорбент ёрдамида тозалаш технологияси «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2025-2026 йиллар амалиётга жорий этиш истеқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 4 сентябрдаги 01-02/2004-сон ва 2024 йил 14 декабрдаги 01-02/2034-сон маълумотномалари). Натижада, ишлатилган двигател мойининг зичлиги 0,8779 г/см3 дан 0,8679 г/см3 га ва трансформатор учун 0,889 г/см3 дан 0,86 г/см3га камайтириш имконини берган.