Ачилов Элёр Темировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Мош донини дуккакларидан ажратиб дастлабки тозалайдиган қурилманинг рараметрлари ва иш режимларини асослаш ” 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш. (техника фанлари).
        Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3982.
Илмий раҳбар: Рардайев Обид Рахимбобоевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.06.2021.Т.126.02
Расмий оппонентлар: Худаёров Анвар Назиржонивич, техника фанлари доктори, профессор ва Мамадалиев Атхамжон Тўхтамирзаевич техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент тайинланган.
Етакчи ташкилот: “Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мош донини дуккакларидан шикаст йетказмасдан, тўлиқ ажратиб дастлабки тозалаш учун содда қурилмани ишлаб чиқиш ҳамда унинг конструктив рараметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: мош донини дуккакларидан тўлиқ ҳамда шикаст йетказмасдан, ажратиб дастлабки тозалаш учун конструксияси содда қурилма ишлаб чиқилган;
қурилманинг конструктив ўлчамлари ва иш режимлари мош дуккаклари ҳамда доннинг физик-механик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
технологик жараённи ифодалайдиган аналитик боғланишлар ва тузилган математик моделлар қурилманинг иш жараёнида савағичларни мош дуккаклари билан ўзаро таъсирлашишига боғлиқ равишда келтириб чиқарилган;
қурилманинг мақбул конструктив ўлчамлари ва иш режимлари донларни дуккакларидан ажратиб олиш тўлиқлиги, шикастланиш даражаси, дон тозалиги ва нобудгарчилигига таъсирининг ўзгариш қонуниятларини ифодалайдиган регрессия тенгламаларини йечиш билан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мош донини дуккакларидан ажратиб дастлабки тозалайдиган қурилманинг рараметрлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
мош донини дуккакларидан ажратиб дастлабки тозалаш технологик жараёни бажарилишининг сифат кўрсаткичларини баҳолашга дастлабки талаблар ва қурилманинг конструксиясини лойиҳалашга техник торшириқ ишлаб чиқилган. Натижада мош донини дуккакларидан тўлиқ ҳамда шикаст йетказмасдан ажратиб дастлабки тозалаш учун тузилиши жиҳатдан содда қурилма ишлаб чиқиш имкони яратилган;
мош донини дуккакларидан ажратиб дастлабки тозалайдиган қурилманинг тажриба нусхалари Жиззах вилояти Арносой туманидаги “Елнурбек далалари 1” ва “Оқбулоқ умидлари” фермер хўжаликларида жорий етилган. Натижада мош донини дуккакларидан ажратиб дастлабки тозалаш жараёнида сарфланадиган қўл меҳнатига нисбатан иш унумининг  ошишига еришилган ҳамда донларни дуккакларидан ажратиб олиш тўлиқлиги 98,1 фоиз, шикастланиш даражаси 1,9 фоиз ва дон тозалиги ўртача 98,5 фоизни ташкил қилган;
мош донини дуккакларидан ажратиб дастлабки тозалайдиган қурилманинг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлаш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар,чизмалар ва техник торшириқ ) “БМКБ-Агромаш” АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий етилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024- йил 1-июлдаги №05/04-04-295-сонли маълумотномаси) олинган. Натижада асосланган рараметрларга ега мош донини дуккакларидан ажратиб дастлабки тозалайдиган қурилма ишлаб чиқариш имкони туғилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish