Уразимбетова Элзура Пулатовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоғистонда атмосфера ифлосланишининг кўп йиллик динамикасини статистик таҳлил қилиш», 11.00.05-Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Gr261.
Илмий раҳбар: Тлеумуратова Бибигул Сарибаевна, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ҳодим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги PhD.02/30.04.2021.Т.79.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мурадов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Реймов Қаржаwбай Даулетбаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Оролқум, Устюрт, Қизилқум ва Қорақум чўллари мажмуасидан чангнинг шамол таъсирида кўтарилиши натижасида Қорақалпоғистонда атмосфера ифлосланишининг кўп йиллик динамикасини (1961-2020йй) статистик моделлаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Оролқум, Устюрт, Қизилқум ва Қорақум чўллари мажмуасининг атмосфера чангига узоқ муддатли таъсирини маълум вақт (ой) оралиғида чанг консентрацияси майдонларини ҳисоблаш статистик моделлаштириш усулидан фойдаланган ҳолда аниқланган ва узоқ муддатли таъсир - МДВ модели яратилган;
Жанубий Оролбўйида атмосфера чангининг кўп йиллик динамикасининг статистик модели ишлаб чиқилган ва МДЗА модели яратилган;
Оролқум, Устюрт, Қизилқум ва Қорақум чўлларидан чангинг кўтарилиши ҳажмининг сингуляр динамикасининг миқдорий баҳолари аниқланган;
турли омилларнинг атмосферадаги чанг таркибига таъсири уларнинг кўп йиллик динамикасига боғлиқлигининг миқдорий баҳолари аниқланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қорақалпоғистонда атмосфера ифлосланишинг кўп йиллик динамикасини статистик таҳлил қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
Қуйи Амударё воҳаси атмосферасидаги чанг таркибини аҳоли саломатлигига ва иқлимнинг исишига таъсирини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 29-ноябрдаги 01/18-2-1630-сон маълумотномаси) ва миллий ва ҳудудий стратегик режалаштириш ҳужжатлари: Атроф-муҳит фаолияти самарадорлигини баҳолаш (ЭПР-2020), Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар дастури (ЭАП-2022), Барқарор ривожланиш миллий стратегияси концепцияси (НССД-2023) га тузатишлар киритишда тавсия этилган;
Атмосферадаги чангнинг кўпайишининг ўсимликларнинг умумий проектив қопламининг (УПҚ) камайишига боғлиқлиги, чўл юзаларини чангланишига қарши чора-тадбирларни илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва устувор фитомелиорация (Орол денгизининг қуриган туби, Устюртнинг шимоли-шарқий чеккаси, Қизилқумнинг шимоли-ғарбий чеккаси) қилинадиган алоҳида хавфли зоналарни раёнлаштириш имконини берувчи маълумотлар Ўрмон хўжалиги қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2024-йил 19-августдаги 1-666-сон маълумотномаси), миллий ва минтақавий стратегик режалаштириш ҳужжатларига тузатишлар киритишда тавсия этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish