Кенжалиев Муҳамедали Казбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Совершенствование конструкции железнодорожного пути для повышения ее эксплуатационной надежности”, 05.08.02 – “Темир йўллар ва йўл хўжалиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3747.
Илмий раҳбар: Абдужабаров Абдухамит Халилович – техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шаяхметов Саулет Берликашевич, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Неъматжон Рахматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йоъналиши. Техника йоъналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геосинтетик материаллардан фойдаланган ҳолда темир йўлнинг конструксиясини такомиллаштириш орқали унинг эксплуатацион ишончлилигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал тадқиқотлар натижалари асосида истиқболли ресурстежамкор материаллардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда темир йўлнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш учун йўл конструксиясини мустаҳкамлашнинг рационал усуллари ва технологиялари ишлаб чиқилган;
кўтарма баландлигининг ўзгаришини ва грунтнинг сув билан тўйинганлик коеффициентини ҳисобга олган ҳолда ер полотносининг чўкишини аниқлаш учун математик моделлар грунтнинг эквивалент қатлами усулидан фойдаланиб ишлаб чиқилган;
темир йўлни таъмирлаш пайтида геотекстилларни хавфсиз ва сифатли ётқизишни ҳисобга олган ҳолда ер полотносини геосинтетик материаллар билан мустаҳкамлаш бўйича экспериментал тадқиқотлар дастури ва методикаси давлатлараро стандартлар талаблари асосида ишлаб чиқилган;
йўл ўлчагич вагонларидан фойдаланган ҳолда ер полотноси ҳолати ва темир йўл изи геометриясини мониторинг қилиш методикаси ер полотносининг асосий майдончадаги чўкишларнинг релс колеясига таъсирини ҳисобга олиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл изининг эксплуатацион ишончлилигини ошириш учун унинг конструксиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ПЧ-6 Қўқон йўл масофасининг Қўқон-Бувайда перегонида темир йўлларнинг ер полотносини мустаҳкамлаш бўйича истиқболли ресурстежамкор геосинтетик материаллардан фойдаланган ҳолда темир йўлларнинг ер полотносини мустаҳкамлаш бўйича конструктив-технологик ечимлар қўлланилган, улар темир йўл изи геометрияси барқарорлигини ва темир йўл конструксиясининг эксплуатацион ишончлилигини оширади ва “Темирйўлинфратузилма” АЖ ЙЎл хўжалиги бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 10-июлдаги 4/6266-сонли маълумотномаси). Натижада, геосинтетик материаллар билан мустаҳкамланганда ер полотносининг асосий майдончаси чўкишини 35-39% га камайтиради, шунингдек, темир йўл изининг геометриясини меъёрлардан четга чиқиш сонини 42-48% га камайтиришга эришилган;
темир йўл изи геометриясининг барқарорлигини ошиши ҳисобига унинг эксплуатацион ишончлилигини оширишга имкон берувчи геосинтетик материаллар билан самарали кучайтирилган ҳолда темир йўл изининг конструксиялари “Темирйўлинфратузилма” АЖ ЙЎл хўжалиги бошқармасига жорий этилган (2024-йил 10-июлдаги 4/6266-сонли Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг маълумотномаси). Натижада, таъмирлаш ишларини бажариш ва геосинтетик материаллар билан мустаҳкамланган темир йўлни жорий сақлаш вақтида меҳнат ва материаллар харажатларини 16-20% тежашга имкон берган.