Юсуфзода Шабнами Юнуснинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Оʻзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг график малакаларини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3911.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Юлдашева Дилором Нигматовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Исроилова Рухшона Суннатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили дарсларида ўқувчиларининг график малакаларини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг график малакаларини такомиллаштириш тил таълимига интегратив, прагматик, ижтимоий-маданий ёндашувларга кўра ўқитиш жараёнига ижодий-коммуникатив, нутқий-дидактик омилларни интенсив қўллаш асосида аниқланган;
ўқувчиларнинг график малакаларини такомиллаштиришнинг дидактик таъминоти ўқувчиларнинг саводхонлик даражаси ривожланганлик имкониятлари, билиш эҳтиёжларига доир технологиялар, потенсиал боғланиш манбалари (аутентик ўқув материаллари мазмунини англаш, тушуниш, консолидация)ни аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг график малакаларини такомиллаштириш тил таълимида ўзаро боғлиқ горизонтал ва вертикал ёндашувлар (ички ва ташқи тизим яхлитлиги) таркибига тиллараро хариталар, луғатлар устида ишлаш, таққослаш, шарҳлаш, дидактик ўйинлардан “Ҳозиржавоблик” ўйини, “Эврика” ўйини, “Умумий жисмонан жавоб бермоқ”, “Тотал Пҳйсиcал Респонд”, “Ролли ижро” - “Роле плай” каби ўқувчиларнинг саводхонлик кўникмаларини шакллантирувчи методлар таклиф этилган;
ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг график малакаларини такомиллаштиришнинг ташкилий-методик компонентлари педагогик ҳамкорлик, индувидуаллик, узвийлик ва узлюксизлик тамойилларига, транспозиция ва интерференсия ҳодисалари иерархиясига амал қилиш орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўқувчиларнинг график малакаларини такомиллаштиришнинг дидактик таъминоти ўқувчиларнинг саводхонлик даражаси ривожланганлик имкониятлари, билиш эҳтиёжларига доир технологиялар, потенсиал боғланиш манбалари (аутентик ўқув материаллари мазмунини англаш, тушуниш, консолидация)ни аниқлашга доир хулосалардан Бухоро давлат университетининг “ПЗ-202005236-рақамли Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” (2021-2022-й.й.) мавзусидаги инновацион-тадқиқот лойиҳасини “Ўқувчиларнинг график малакаларини такомиллаштиришнинг физиологик, психологик ва педагогик хусусиятлари” қисмини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 4-сентябрдаги 04/2554-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни йозувга ўргатишнинг квалитологик рараметрлари ўқув-тарбийа жарайонига татбиқ етилган;
ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг график малакаларини такомиллаштириш тил таълимида ўзаро боғлиқ горизонтал ва вертикал ёндашувлар (ички ва ташқи тизим яхлитлиги) таркибига тиллараро хариталар, луғатлар устида ишлаш, таққослаш, шарҳлаш, дидактик ўйинлардан “Ҳозиржавоблик” ўйини, “Эврика” ўйини, “Умумий жисмонан жавоб бермоқ”, “Тотал Пҳйсиcал Респонд”, “Ролли ижро” - “Роле плай” каби ўқувчиларнинг саводхонлик кўникмаларини шакллантиришга доир амалий тавсиялар “Она тили ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи. Гувоҳнома №68-753). Натижада ўқувчиларни йозувга ўргатишга йўналтирилган технологийаларга оид таклиф ва тавсийалар “Алифбе”, “Йозув” фанларини ўқитиш жарайонига татбиқ қилинган;
ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг график малакаларини такомиллаштиришнинг ташкилий-методик компонентлари педагогик ҳамкорлик, индувидуаллик, узвийлик ва узлюксизлик тамойилларига, транспозиция ва интерференсия ҳодисалари иерархиясига доир амалий таклиф ва доир амалий тавсиялар “Ҳуснихат ўқитиш технологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Ресрубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғи. Нашр рухсатномаси №388-361). Натижада ўқув дастурларини такомиллаштириш, таълим мазмуни ва ўқитиш технологийаларини танлаш самарадорлигини оширишга еришилган.