Азимова Мухаббат Самадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Садриддин Салим Бухорий ижоди бадиияти”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3324.
Илмий раҳбар: Шарипова Лайло Фрунзеевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Давронова Шоҳсанам Ғайбуллоевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Очилов Эргаш Зокирович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бухоролик шоир, таржимон, олим Садриддин Салим Бухорий ижодининг жанрий таркиби, мавзу-мундарижаси, шакл ва мазмун бирлиги, вазн хусусиятлари, бадиий тасвир воситаларини қўллашдаги маҳоратини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Садриддин Салим Бухорий ижодидаги тадриж, поетик дунёқарашининг шаклланишига таъсир этган омиллар, улар орқали шоир шеъриятида халқчиллик кучайгани, мумтоз шеъриятга хос анъаналарни давом эттириш орқали тасаввуфона ғояларни илгари сургани аниқланган;
шоирнинг икки тилда ҳам мукаммал ғазаллар, шеърлар; Жалолиддин Румий, Машраб ғазалларига татаббуъ битиш билан зуллисонайнлик анъанасини давом эттирганлиги, дунё адабиёти намуналаридан таржима қилиш билан бир қаторда ўз асарларини иккинчи тилга ўгиргандаги моҳирлиги, шеъриятига хос мавзулар олами, у яратган образлар тизими Бухоро ва бухороликлар билан боғлиқ экани, дарахт тимсоли мисолида образ яратиш маҳорати ойдинлаштирилган;
адиб бадиаларида шакл ва мазмун бирлиги муаммо, мавзу, анъана, ғоя сингари мазмунга дахлдор; ритм, сужет, конфликт, композиция каби шаклга хос жиҳатлар орқали ёритилган; шоир ҳар банди тўрт мисрали шеърлар битгани, ғазал, марсия, рубоий, тўртлик каби жанрларга мурожаат қилгани асосланган;
Садриддин Салим Бухорий шеъриятида бармоқ шеърий тизимининг содда ва мураккаб вазнлари етакчи экани, аруз шеърий тизимига хос вазнлар ҳам учрагани ҳолда эркин шеърий тизимдан фойдаланмагани; шеъриятида қофияни, бадиий тасвир воситаларини қўллашда муайян изчиллик мавжудлиги кабилар анъанавийлик, ворисийлик ва новаторлик кесимида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Садриддин Салим Бухорий ижоди бадииятига хос хусусиятларни аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Садриддин Салим Бухорий ижодидаги тадриж, поетик дунёқарашининг шаклланишига таъсир этган омиллар, улар орқали шоир шеъриятида халқчиллик кучайгани, мумтоз шеъриятга хос анъаналарни давом эттириш орқали тасаввуфона ғояларни илгари сурганлиги ундаги илмий-назарий қарашлардан ФА-Ф1-005- рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги (2017-2020-йй.) фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 22-ноябрдаги 458/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек шеърияти бадиияти масалалари бўйича лойиҳада кўзда тутилган мақсаднинг такомиллашувини таъминлашга эришилган;
шоирнинг икки тилда ҳам мукаммал ғазаллар, шеърлар; Жалолиддин Румий, Машраб ғазалларига татаббуъ битиш билан зуллисонайнлик анъанасини давом эттирганлиги, дунё адабиёти намуналаридан таржима қилиш билан бир қаторда ўз асарларини иккинчи тилга ўгиргандаги моҳирлиги, шеъриятига хос мавзулар олами, у яратган образлар тизими Бухоро ва бухороликлар билан боғлиқ экани, дарахт тимсоли мисолида образ яратиш маҳорати образлар олами ҳақидаги фикр-хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро” ва “Нажот билимда” кўрсатувлари ҳамда эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-ноябрдаги 02-09-312-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ҳамда эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни янада ривожлантирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган;
адиб бадиаларида шакл ва мазмун бирлиги муаммо, мавзу, анъана, ғоя сингари мазмунга дахлдор; ритм, сужет, конфликт, композиция каби шаклга хос жиҳатлар орқали ёритилган; шоир ҳар банди тўрт мисрали шеърлар битгани, ғазал, марсия, рубоий, тўртлик каби жанрларга мурожаат қилгани ФА-Ф1-005- рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги (2017-2020-йй.) фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 22-ноябрдаги 458/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий, маънавий-маърифий жиҳатлари кўлами кенгайиши таъминланган.