Кодирова Гулноза Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Портал гипертензия фонида қизилўнгачда қон кетишини даволашда тактик ва техник ёндашувларни такомиллаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3627
Илмий раҳбар: Хакимов Мурод Шавкатович, т.ф.д., профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01
Расмий оппонентлар: Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори; Хакимов Дилшодбек Мамадалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.В. Вишневский номидаги хирургия Миллий тиббиёт тадқиқот маркази (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: даволашдаги тактик ва техник ёндашувларни такомиллаштириш орқали портал гипертензия фонида қизилўнгачдан қон кетиши билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
портал гипертензия фонида қизилўнгачдан қон кетишини анъанавий даволашнинг қониқарсиз натижалари қон кетиши интенсивлигига боғлиқ ҳолда оғирлик даражасини баҳолаш тизимининг ҳамда даволаш усулини танлашга дифференциал ёндашувнинг йўқлиги билан боғлиқлиги аниқланган;
эндоскопик текширув маълумотларига асосланган ҳолда қизилўнгачдан қон кетишининг интенсивлигини 4 оғирлик даражасига ажратилган баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
қизилўнгачдан қон кетишининг интенсивлигига ва унинг манбасининг жойлашишига қараб гемостаз усулини танлашга табақалаштирилган ёндашув таклиф этилган, шунингдек, агар улар самарасиз бўлса, терапевтик чора-тадбирлар алгоритми ишлаб чиқилган;
қон кетиш манбаи бўлган қизилўнгач томирларига чап ошқозон венасидан оқимларни ажратишга қаратилган гастроэзофагеал коллекторни ажратиш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Портал гипертензия фонида қизилўнгачдан қон кетиши билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: портал гипертензия фонида қизилўнгачдан қон кетишини анъанавий даволашнинг қониқарсиз натижалари қон кетиши интенсивлигига боғлиқ ҳолда оғирлик даражасини баҳолаш тизимининг ҳамда даволаш усулини танлашга дифференциал ёндашувнинг йўқлиги билан боғлиқлиги аниқланганлиги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 17-майдаги 01-02/u-t-28-сон билан тасдиқланган «Жигар циррози фонида портал гипертензияда қизилўнгачдан қон кетишининг интенсивлигини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур янгилик Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 19.07.2024 йилдаги 146-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 29.07.2024 йилдаги 118-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/75-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: портал гипертензия фонида қизилўнгачдан қон кетишини оғирлик даражасини баҳолаш тизимидан ва даволаш усулини танлашга дифференциал ёндашувдан фойдаланиш беморларни хаётини сақлаб қолишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган баҳолаш тизимини ва дифференциал ёндашувни қўллаш орқали беморларнинг стационарда бўлиш муддати 2 кунга қисқартирилди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 540480 сўмни ташкил этгани ҳолда 1080960 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=214) 231325440 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: эндоскопик текширув маълумотларига асосланган ҳолда қизилўнгачдан қон кетишининг интенсивлигини 4 оғирлик даражасига ажратилган баҳолаш тизими ишлаб чиқилганлиги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 17-майдаги 01-02/u-t-28-сон билан тасдиқланган «Жигар циррози фонида портал гипертензияда қизилўнгачдан қон кетишининг интенсивлигини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур янгилик Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 19.07.2024 йилдаги 146-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 29.07.2024 йилдаги 118-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/75-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгиликни портал гипертензия фонида қизилўнгачдан қон кетиши билан асоратланган беморларни ташхислашда инобатга олиш қон кетиш интенсивлигини объектив баҳолашга ва ўз вақтида тўхтатишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликни ташхисот стандартига киритиш тезкор ташхис қўйишни таъминлагани ҳолда ўринсиз ва узоқ давом этувчи текширувларни ўтказишни бартараф этади. Бунинг натижасида 1 беморни текшириш учун сарфланадиган маблағларни қисқартишга имкон беради. Хулоса: ушбу илмий янгиликни ташхисот стандартларига киритиш текширувлар сонини қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=214) 25169000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
учинчи илмий янгилик: қизилўнгачдан қон кетишининг интенсивлигига ва унинг манбасининг жойлашишига қараб гемостаз усулини танлашга табақалаштирилган ёндашув таклиф этилганлиги, шунингдек, агар улар самарасиз бўлса, терапевтик чора-тадбирлар алгоритми ишлаб чиқилганлиги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 17-майдаги 01-02/u-t-28-сон билан тасдиқланган «Жигар циррози фонида портал гипертензияда қизилўнгачдан қон кетишининг интенсивлигини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур янгилик Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 19.07.2024 йилдаги 146-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 29.07.2024 йилдаги 118-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/75-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган табақалаштирилган ёндашув ва терапевтик чора-тадбирлар алгоритми қон кетишини самарали ва тез тўхтатиш, такрорий қон кетиши хавфини баҳолашга, профилактик чоралар кўришга ҳамда бемор учун прогнозни яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Гемостаз усулини танлашга дифференциал ёндашувнинг таклиф этилган тактикаси ва терапевтик чора-тадбирлар алгоритми бирламчи гемостаз улушини 92,5% дан 85,6% гача камайтириш, очиқ жарроҳлик аралашувлар частотасини 17,1% дан 7,9% гача камайтириш ва ўлимни 8,0% дан 2,3% гача камайтириш имконини берган. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдорини, яъни (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 540480 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=214) 1 кунда 115662720 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: қон кетиш манбаи бўлган қизилўнгач томирларига чап ошқозон венасидан оқимларни ажратишга қаратилган гастроэзофагеал коллекторни ажратишнинг такомиллаштирилган усули Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 17-майдаги 01-02/u-t-28-сон билан тасдиқланган «Жигар циррози фонида портал гипертензияда қизилўнгачдан қон кетишининг интенсивлигини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур янгилик Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 19.07.2024 йилдаги 146-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 29.07.2024 йилдаги 118-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/75-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: гастроэзофагеал коллекторни ажратишнинг такомиллаштирилган усулини қўллаш такрорий қон кетиш частотасини камайтириш орқали очиқ хирургик аралашувлар натижаларини яхшилашга, асоратларни камайтиришга ва беморлар хаёт сифатини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган усулдан фойдаланиш беморларнинг стационарда бўлиш муддатини 2 кунга қисқартиришга ҳамда 1 беморнинг стационарда бўлиши 2 кунлик жами харажатларини қисқариши ҳисобига 1 080 960 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=214) 231325440 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.