Шеров Алишер Бакбергановичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Олий таълим муассасаларини молиялаштириш методологияси”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Iqt501
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Муҳаммадали Ҳакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Алфраганус Университй
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларини молиялаштиришни такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий мустақиллик берилган давлат олий та'лим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш механизми ишлаб чиқилган;
молиявий мустақиллик берилган олий та'лим муассасаларининг молиявий та'минотини ошириш мақсадида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини олий та'лим муассасалари томонидан мустақил белгилаш имкониятини яратиш билан бир қаторда, унинг максимал чегарасини белгилаш лозимлиги асосланган;
олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш учун қўшимча молиявий маблағларни жалб этиш мақсадида маҳаллий рейтинг кўрсаткичларига қараб давлат буюртмаси квоталарини белгилаш таклиф этилган;
олий таълимни молиялаштиришни глобал тенденсияларини ўзида акс эттирувчи кўрсаткичларнинг 2028 йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган;
давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, олий таълим тизимига йўналтирилган давлат инвестициялари ҳамда олий таълим муассасаларидаги профессор-ўқитувчилари сони ўзгаришининг киши бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳажмига қисқа ва узоқ муддатли позитив таъсир даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларини молиялаштириш методологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий мустақиллик берилган давлат олий та'лим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 419-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 30 сентябрдаги 4/17-4/4-18638-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳажмини ҳисоблаш формуласи яратилган;
молиявий мустақиллик берилган олий та'лим муассасаларининг молиявий та'минотини ошириш мақсадида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини олий та'лим муассасалари томонидан мустақил белгилаш имкониятини яратиш билан бир қаторда, унинг максимал чегарасини белгилашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-61 сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 30 сентябрдаги 4/17-4/4-18638-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати олий таълим муассасаси томонидан таълим хизматлари бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бироқ тегишли йўналиш бўйича давлат олий таълим муассасаларида белгиланган базавий тўлов-контракт қийматининг уч баравардан ортиқ бўлмаслиги белгиланган;
олий таълим муассасаларини фаолиятини янада ривожлантириш учун қўшимча молиявий маблағларни жалб этиш мақсадида маҳаллий рейтинг кўрсаткичларига қараб давлат буюртмаси квоталарини белгилашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 30 сентябрдаги 4/17-4/4-18638-сонли маълумотномаси). Натижада, нодавлат олий таълим муссасаларига давлат буюртмаси бўйича квоталар, мазкур олий таълим муассасасининг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилиши белгиланган;
олий таълимни молиялаштиришни глобал тенденсияларини ўзида акс эттирувчи кўрсаткичларнинг 2028 йилга қадар прогноз ссенарийларига доир таклифи олий таълим муассасаларини молиялаштиришнинг узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 30 сентябрдаги 4/17-4/4-18638-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълимни тизимини молиялаштиришнинг глобал тенденсияларини ўзида акс эттирувчи асосий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли даврга прогнозлашнинг қўшимча имконияти яратилган;
давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, олий таълим тизимига йўналтирилган давлат инвестициялари ҳамда олий таълим муассасаларидаги профессор-ўқитувчилари сони ўзгаришининг киши бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳажмига қисқа ва узоқ муддатли позитив таъсирга доир таклифи (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 30 сентябрдаги 4/17-4/4-18638-сонли маълумотномаси). Натижада, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишишга таъсир этувчи давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (+1,32%; +3,75%), олий таълим тизимига йўналтирилган давлат инвестициялари (+2,57%; +6,82%), олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчи ходимлари сони (+1,26%; +2,48%) омилларини АРДЛ модели ёрдамида узоқ ва қисқа муддатли таъсирини ҳисоблаш ва бу орқали мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун аниқ инструментларни белгилаш имконияти яратилган.