Хазраткулов Шерзод Аброр ўғлининг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятнинг барқарор тараққиётини таъминлашда ижтимоий сиёсат механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги 23.00.02 - “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ss276
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович. сиёсат фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар: Жўраев Сайфиддин Ахматович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Бердиев Бектош Охнорович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жамиятнинг барқарор тараққиётини таъминлашда ижтимоий сиёсат институциялашувининг ташкилий жиҳатларини ва консептуал тамойилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жамият ҳаётини модернизация ва ислоҳ қилишга қаратилган ижтимоий сиёсат конструктив ва интегратив индикатор соҳа сифатида муҳим рол ўйнаши, умумеътироф этилган адолатли меҳнат тақсимоти ва ижтимоий муносабатга киришаётган томонлар ўртасидаги “давлат ва жамият ягона оила” тамойилини ишлаб чиқиш ва жамиятни мувозанатлаштириш механизмлари “плюралистик патернализм” консепсияга кўра асослаб берилган;
 Жамият ҳаётинининг модернизациялашуви ва ахборотлашуви шароитида Ўзбекистонда давлат ва жамият интеграциясини амалга оширишда ижтимоий масъулият, ижтимоий шерикчилик ва ижтимоий кафолат каби тамойилларга асосланган тизимли, манзилли ва давлат муҳофазачилигининг миллий модели ҳисобланган маҳалла институти тажрибасидан келиб чиқиб, маҳалладаги барча ижтимоий муаммоларни мониторинг қилиб борувчи Маҳаллашунослик миллий марказини таъсис этиш таклифи далилланган;
Ўзбекистонда жамият барқарорлиги ва тараққиётининг асосий драйвери ҳисобланган ёшлар қатлами фаолиятини ватанпарварлик ва ижтимоий дахлдорлик тамойиллари асосида такомиллаштириш, ёшларга оид давлат ижтимоий сиёсатини ёшлар жамоатчилиги томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги жамият равнақига йўналтирилишини йўлга қўйиш мақсадида “Ёшлар хизмати” ягона ахборот порталини жорий этиш лозимлиги асослаб берилган;
 Миллий ва умуминсоний қадриятлар сифатида хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва камситиш ҳолатларини бартараф этишга қаратилган ижтимоий сиёсат олиб бориш, ижтимоий адолат феноменларига ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш стратегияси асосида жамиятдаги барча қатлам манфаатларини ифода этувчи “Ижтимоий муҳофаза консепсияси”ни ишлаб чиқиш таклифи исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда тадбиркорлар томонидан  муҳтож қатламларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос рағбатлантирувчи тизимидан фойдаланган ҳолда ҳамда ижтимоий сиёсатни қўллаб – қувватлашнинг миллий модели асосида аҳоли орасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва улар бандлигига кўмаклашиш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган таклифлардан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Ёшлар қаноти” иш режасига киритилган. (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг 2022-йил 26-декабрдаги  №01-27. 551- сонли далолатномаси). Натижада партиянинг ижтимоий-сиёсий мазмундаги кенг қамровли тадбирларини ташкил этишда, ижтимоий сиёсатни қўллаб-қувватлаш юзасидан партиянинг иш фаолияти бўйича истиқболли режа ва дастурлар яратишда ҳамда партия аъзолари ўртасида турли семинар-тренинглар ташкил этишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг тизимлилик, ва комплекслилик ва манзилилик тамойиллари асосида мавжуд шарт-шароитлар ва миллий механизмларга мос категориялар тизимида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш амалиётида ҳамда соҳани қўллаб-қувватлашнинг стратегик дастурларини ишлаб чиқиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида диссертация ишида илгари сурилган амалий ва назарий ечимларга оид таклиф ва тавсиялардан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида (2023 йил 10 апрелдаги 01/28-сон далолатномаси) олиб борилаётган ижтимоий-маънавий чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган. Натижада истеъмолчилар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга оид мақсадли дастурларни амалга оширишга оид тегишли мезонлар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Халқ Демократик Партиясининг уставида белгиланган:
-    давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимояни қўллаб қувватлашда эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш; - партиянинг ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, вакиллик демократияси механизмлари воситасида қонунларни қабул қилиш; -    Давлат ҳокимияти ижроия органлари томонидан тараққиётнинг устувор йўналишлари ҳамда тегишли вазифаларни амалга ошириш йўлларини белгилашда амалий таъсир кўрсатишга оид йиллик иш режалари, истиқболли дастурлар тузиш ва “Йўл харита”лари ишлаб чиқишда (2024 йил 13 апрелдаги №1-151 сонли Далолатнома) тадқиқотдан самарали фойдаланилди. Натижада аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга оид мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг миллий моделини яратишга хизмат қилган;
Тадқиқотда Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг ўзига хослиги, давлат ижтимоий сиёсатининг аҳамияти, аҳолини ижтимоий қилиш масалалари қуйидаги муҳим омиллар асосида таҳлил этилган: Биринчиси, демографик омил (аҳолининг кўпайиши, камайиши, аҳоли бандлиги, урбанизация жараёни ва бошқалар); Иккинчиси ижтимоий омил (фан, таълим, маданият, спорт, соғломлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва бошқалар); Учинчиси этник омил (аҳолининг этник таркиби ва жойлашув хусусиятлари); Тўртинчиси экологик омил (экологияни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш) дан иборат таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish