Исантурдиев Сайфиддин Юсупбаевичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда ижтимоий инфратузилма тизимини ривожлантиришнинг назарий асослари », 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt1970.
Илмий раҳбар: Бобаназарова Жамила Холмуродовна, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03 .
Расмий оппонентлар: Расулев Алишер Файзиевич, Тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидахмедова Нодира Илхомовна, Тошкент давлат педагогика университети иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда ижтимоий инфратузилма тизимини назарий-услубий жиҳатдан тадқиқ этиш асосида ижтимоий инфратузилма тизимини ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Назарий-услубий ёндашувга кўра “барқарор иқтисодий ўсиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш ҳажмининг аҳоли жон бошига нисбатан ижобий ўзгаришининг муттасил ошиб бориши билан бир қаторда аҳолини ижтимоий инфратузилма хизматларига бўлган эҳтиёжининг миқдор ва сифат жиҳатидан юқори даражада қондирилиши нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра “ижтимоий инфратузилма тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни аҳолининг ҳаёт фаолияти ва турмуш даражасини таъминлашда зарур бўлган ижтимоий (соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва бошқа) соҳалар обектлари мажмуи барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим ва узвий омили жиҳатидан такомиллаштирилган;
барқарор иқтисодий ўсишнинг янги сифатига эришишни таъминлаш борасидаги институционал иқтисодий назарияга оид қарашлар ижтимоий инфратузилма тизимини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли қатламлари учун давлат томонидан минимал даражадаги турмуш сифати кафолатлари тизими орқали такомиллаштирилган;
Сирдарё вилоятидаги ижтимоий инфратузилма обектлари ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2027 йилга қадар иқтисодий ўсишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда ижтимоий инфратузилма тизимини ривожлантиришнинг назарий асослари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “барқарор иқтисодий ўсиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш ҳажмининг аҳоли жон бошига нисбатан ижобий ўзгаришининг муттасил ошиб бориши билан бир қаторда аҳолини ижтимоий инфратузилма хизматларига бўлган эҳтиёжининг миқдор ва сифат жиҳатидан юқори даражада қондирилиши нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Яшил иқтисодиёт» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Гулистон давлат университети ўқув-услубий кенгашининг 2024 йил 24-майдаги “10”-сонли баённомаси ҳамда университет ректорининг 2024 йил 28-майдаги “78”-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши талабаларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш учун ижтимоий инфратузилма тизимини ривожлантириш кўп жиҳатдан мамлакат иқтисодий ўсишини таъминлашга таъсир кўрсатувчи миллий маҳсулот ҳажми ва даромаднинг кўпайишига, ресурслардан унумли фойдаланишга таъсир этувчи омиллар асосида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш каби йўналишларнинг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имконини берган;
назарий-услубий ёндашувга кўра “ижтимоий инфратузилма тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни аҳолининг ҳаёт фаолияти ва турмуш даражасини таъминлашда зарур бўлган ижтимоий (соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва бошқа) соҳалар обектлари мажмуи барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим ва узвий омили жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Яшил иқтисодиёт» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Гулистон давлат университети ўқув-услубий кенгашининг 2024 йил 24-майдаги “10”-сонли баённомаси ҳамда университет ректорининг 2024 йил 28-майдаги “78”-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши талабаларда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатимизда ЯИМ ҳажмининг ўзгариш салмоғига таъсир қилувчи иқтисодиёт тармоқларини аниқлаш ҳамда диверсификациялаш асосида уларнинг мутаносиб ривожланишига асос бўлувчи устувор вазифаларнинг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имконини берган.
Барқарор иқтисодий ўсишнинг янги сифатига эришишни таъминлаш борасидаги институционал иқтисодиёт назариясига оид қарашлар ижтимоий инфратузилма тизимини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли қатламлари учун давлат томонидан минимал даражадаги турмуш сифати кафолатлари тизимини ривожлантириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29-октябрдаги “Илм-фанни 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-6097-сон Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Инновацион ривожланиш агентлигининг 2024 йил 16-октябрдаги 01-11/3850-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилинишида илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқалар ҳамда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш борасида юқори натижаларга эришиш имконини берди.
Сирдарё вилоятидаги ижтимоий инфратузилма обектлари ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2027-йилга қадар иқтисодий ўсишнинг прогноз кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22-майдаги “Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 313-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Инновацион ривожланиш агентлигининг 2024 йил 16-октябрдаги 01-11/3850-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудларда ёшларнинг таҳлилий фикрлаш, уларни илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, иқтидорли, ташаббускор ёшларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ҳудудларда 13 та Ёшлар технопаркларини ташкил этиш юзасидан аниқ чора тадбирлар белгилаб олишда хизмат қилган.