Ахроров Зариф Ориповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):
“Фойдани солиққа тортиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Абдуллаев Зафаржон Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Тураев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Хайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Акмал Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алфраганус Университй
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фойдани солиққа тортиш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ базаси ва солиқ ставкалари даражасини ҳисобга олган ҳолда фойда солиғи таъсирини эмпирик баҳолашда аниқ натижалар олиш имкониятини берувчи самарали ўртача солиқ ставкасини ҳисобланиш усули асосланган;
фойда солиғи базасини аниқлашда муаммоли кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантириладиган резервлар учун солиқ чегирмаларига чекловлар ўрнатилиши, банклар томонидан резервлардан фойдани регулятори сифатида фойдаланмаслиги ва рисклар ҳисобга олинган ҳолда баҳоланиши асосланган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги тенгсизликни қисқартириш, тадбиркорлик субектларининг рақобатбардошлигини оширишда тенг шароитлар яратиш, бандлик даражаси ва иш ҳақи ўсишига фойда солиғи таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ривожланиши даражаси паст бўлган ҳудудлардаги тадбиркорлик субектларининг фойда солиғи ставкасини минимал даражада ўрнатиш таклиф қилинган;
тижорат банкларининг молиявий кўрсаткичларига фойда солиғининг салбий таъсирини минималлаштиришда тадбиркорлик субектлари ва жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмаслиги таклиф қилинган;
тижорат банклари тўлайдиган фойда солиғи юкининг банк контрагентлари зиммасига ўтказилиш эҳтимолини пасайтириш ҳамда кредит фоизларини оширишининг олдини олиш орқали молиявий ресурсларга кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида фойда солиғи ставкасини пасайтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фойда солиғи методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
солиқ базаси ва солиқ ставкалари даражасини ҳисобга олган ҳолда фойда солиғи таъсирини эмпирик баҳолашда аниқ натижалар олиш имкониятини берувчи самарали ўртача солиқ ставкасини тушунчаси ва уни ҳисобланиш усули бўйича илмий-назарий қарашлар “Солиқ ва солиққа тортиш“ фани бўйича дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-081-сон нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур тушунчанинг олий таълим муассасаларида солиқ ва солиққа тортиш йўналиши ва мутахассислари учун киритилиши
бўлғуси мутахассисларнинг фойда солиғи таъсирини эмпирик баҳолашда солиқ базасидан чегирмалар ва чегирилмайдиган харажатлар ҳамда пасайтирилган солиқ ставкалари даражасини ҳисобга олган ҳолда аниқ натижалар олиш борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконияти яратилган;
тижорат банкларининг муаммоли кредитлар бўйича шакллантириладиган захиралар бўйича қонунчиликда белгиланган норманинг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда харажатлар таркибига киритиш таклифи “Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-741-сонли Қонунда ўз аксини топган ва Солиқ кодексига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги 18/74944-сон маълумотномаси). Натижада, банклар томонидан кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантириладиган захира фондларидан фойдани регулятори сифатида фойдаланишни чеклашга ва фойда солиғи базасини кенгайишига олиб келган.
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси энг паст бўлган ҳудудларда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритадиган тадбиркорлик субектларининг фойда солиғини минимал ставкада ўрнатилиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги ПФ-287-сон “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2а-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги 18/74944-сон маълумотномаси). Натижада, тадбиркорлик субектларининг рақобатбардошлигини оширишда тенг шароитлар яратишга, молиявий барқарорлигини ривожланишига ҳамда иш ўринлари ва даромадларни ортишига олиб келган.
молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субектлари ва жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўловларни кечиктириш имконияти берилган даврда ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмаслиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги 18/74944-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банкларининг молиявий кўрсаткичларига фойда солиғининг салбий таъсирини минималлаштиришга олиб келган.
тижорат банкларининг фойда солиғи ставкасини пасайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 7б-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 30-июлдаги 18/74944-сон маълумотномаси). Натижада, банк мижозларига зиммасига ўтказиладиган солиқ юкини камайишига ва кредитлар фоиз ставкасини пасайишига олиб келади.