Собирова Нозима Нормат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банкларида жисмоний шахслар учун омонат сиёсатини ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4142
Илмий раҳбар: Курбонбекова Моҳичеҳра Туробжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ортиқов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Нордик халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда банк фаолиятида жисмоний шахслар учун депозит сиёсатини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
депозит сиёсатининг молия бозорининг бошқа воситаларига нисбатан ижтимоий, иқтисодий ва демографик омилларни инобатга олган ҳолда жисмоний шахслар учун депозит сиёсатини ёш ва бандлик, оилавий аҳвол кесимида жозибадорлигини ошириш асосланган;
депозит сиёсатида мижозлар пирамидасига оид қатъий ва фоизли молиявий рағбатлантириш воситаларини жорий этиш орқали депозитлар доираси қамровини кенгайтириш таклиф этилган;
банк тизимидан ташқарида пул айланмасини қисқартириш, ҳамда аҳолининг молия бозорида иштирокни кенгайтириш мақсадида жисмоний шахслар учун депозит сиёсатида фоиз ставкаларини реал ва номинал кўринишларида тақдим этиш таклиф этилган;
кредит-депосит коеффиценти ўртача қиймат ошиши жами депозитлар ҳажмига тўғри ва талаб қилиб олгунча сақланадиган депозитлар бўйича тескари пропорционаллигини аниқлаш орқали активлар таркиби шаклланишида депозитлар ролини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун депозит сиёсатини бошқариш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
депозит сиёсатининг молия бозорининг бошқа воситаларига нисбатан ижтимоий, иқтисодий ва демографик омилларни инобатга олган ҳолда жисмоний шахслар учун депозит сиёсатини ёш ва бандлик, оилавий аҳвол кесимида жозибадорлигини оширишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли фармонининг 1-илова 4-бўлими 1-хатбоши ижросини таъминлашда фойдаланилди (АТБ Туронбанкнинг 2024 йил 19 июлдаги 22/02-72-сон маълумотномаси). Натижада, депозитлар билан қамраб олинган жисмоний шахслар сони 2024 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошишига эришилди.
депозит сиёсатида мижозлар пирамидасига оид қатъий ва фоизли молиявий рағбатлантириш воситаларини жорий этиш орқали депозитлар доираси қамровини кенгайтириш ва жисмоний шахслар учун банк карталаридаги бўш турган маблағлар учун кешбек тўловларини жорий этиш асосида жисмоний шахслар учун кунлик (овернайт) депозитлар шаклини таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли фармонининг 1-илова 4-бўлими 1-хатбоши ижросини таъминлашда фойдаланилди (АТБ Туронбанкнинг 2024 йил 19 июлдаги 22/02-72-сон маълумотномаси). Натижада, банкка мижозлар жалб қилишга янги ёндашувни жорий этиш имкони туғилди.
банк тизимидан ташқарида пул айланмасини қисқартириш, ҳамда аҳолининг молия бозорида иштирокни кенгайтириш мақсадида жисмоний шахслар учун депозит сиёсатида фоиз ставкаларини реал ва номинал кўринишларида тақдим этишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли фармонининг 3-илова 8-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (АТБ Туронбанкнинг 2024 йил 19 июлдаги 22/02-72-сон маълумотномаси). Натижада, депозитларнинг ҳажми 2024 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоиз ўсишига эришилди.
кредит-депосит коеффиценти ўртача қиймат ошиши жами депозитлар ҳажмига тўғри ва талаб қилиб олгунча сақланадиган депозитлар бўйича тескари пропорционаллигини аниқлаш орқали активлар таркиби шаклланишида депозитлар ролини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  12 майдаги ПФ-5992-сонли фармонининг 3-илова 4-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (АТБ Туронбанкнинг 2024 йил 19 июлдаги 22/02-72-сон маълумотномаси). Натижада, депозитларнинг ҳажми 2024 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга оптималлаширишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish